Бакалавр таълим йўналиши


Тирсакли валларда ўчрайдиган асосий нуқсонларни аниқлаш



Download 389,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana18.04.2022
Hajmi389,8 Kb.
#561948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
kejs kombajnlari dvigatelining tirsakli validagi nuqsonlarni aniqlash va ularni tiklash

2.1. Тирсакли валларда ўчрайдиган асосий нуқсонларни аниқлаш.
Одатда, трактор ва комбайн двигателларининг тирсакли валлари, 
асосан С
т
45, С
т
50 пўлатларидан ясалади.
Қўйидаги 1-жадвалдан ва расмдан тирсакли валларда учрайдиган 
нуқсонлар келтирилган. 
КЕЙС комбайнлари двигателларининг тирсакли валлари учун хос 
бўлган, шатун ва ўзак бўйинларининг ейилган жойларини тиклаш жараёнини 
кўрамиз. 
Тирсакли валларнинг ўзак ва шатун бўйинларини ейилиши нотекис 
бўлади. Ейилиш қиймати подшипник ва бўйинлар ўқларининг ўзаро мос 
келишига, улар билан бирлаштирилган деталларнинг мувозанатланганлигига 
боғлиқ. 
Тирсакли валлар бўйинларининг узунлик бўйича ейилиши унинг 
айланмаси бўйича ейилишидан фарқ қилади. 
1-жадвал 
Тирсакли валларда учрайдиган нуқсонларнинг жойлари 
№ 
Нуқсонлар 
Бартараф этиш усуллари 
1. 
Тусқинли 
(хроновикли) 
резвбанинг эзилиши
Резвбани колибрлаш 
2. 
Шатун 
бўйинларининг 
ейилиши
Таъмирлаш ўлчами бўйича жилвирлаш ва 
жилолаш. Суюқлантириб қоплаш ва 
номиналь ўлчамга жилвирлаш 
3. 
Ўзак 
бўйинларининг 
ейилиши
Юқоридагидек
4. 
Валнинг эгилиши
Вални тўғирлаш 
5. 
Маховик 
ўтирадиган 
фланиц юзасининг ейилиши 
Фланиц кўндаланг кесилган жойини 
жилвирлаш 
6. 
Шкив ўрнатилган юзанинг 
ейилиши
Юқоридагидек
7. 
Сегмент 
шпонка 
ўриндиғининнг ейилиши
Корбонат 
ангидрид 
муҳитида 
суюқлантириб қоплаш ёки таъмирлаш 
ўлчамлари бўйича тиклаш
8. 
Маховик маҳкамланадиган 
резьбаларни ейилиши 
Резьбали вставкаларни ўрнатиш 


Шатун бўйнилари узунлик бўйича конуссимон, диаметр бўйича эса 
овал, умуман, эллипс шаклини олади. Улар ўзак бўйинларига нисбатан 
кўпроқ ейилади. Бунинг устига шатун бўйинларининг кривошип текислигига 
қараган томони кўпроқ ейилади. Шунинг учун ҳам тирсакли валларни 
саралашда бўйинларни бир-биридан 10 мм масофадаги икки кесимда ва икки 
текисликда (кривошип текислигида ва унга перпендикуляр текисликда) 
ўлчаш лозим. Агар шатун бўйинларининг эллипссимонлиги эса 0,06 мм дан 
ортиқ ҳамда солиниш, ўйилиш, чуқур тирналиш ёки ейилишлар бўлса, улар 
таъмирлаш улсамларидан биронтасига жилвирлаш (сўнг жилолаш) билан 
тикланади. Агар бўйинларнинг ейилиш миқдори таъмирлаш ўлчамлари 
чегарасидан чиқиб кетган бўлса, уларга металл флюс қатлами остида 
автоматик суюқлантириб қопланади ва номинал ўлчам бўйича механик 
ишлов берилади.
Тирсакли валларни саралаш жараёнида қўйидаги нуқсонлар 
аниқланиши мумкин:
- таъмирлаш ўлчамлари бўйича тиклаш имкониятлари бўлган 
бўйинларнинг ейилиши; 
- ейилиш миқдори таъмирлаш ўлчами чегарасидан чиққан вал 
бўйинларининг ейилиш; 
- вал бўйинлари сиртқи қатламларининг (ейилиш ва қайта жилвирлаш 
натижасида) қаттиқлигининг пасайиши:
Бу нуқсонларга қараб тирсакли вални йўналишлар (маршрутлар) 
бўйича таъмирлашимиз мумкин. 2.2.1-расмда тирсакли вал бўйинларини 
йўналишлар бўйича таъмирлаш технологияси ва таъмирлашнинг технологик 
жараён схемаси келтирилган.
Биринчи йўналишда тирсакли валлар таъмирлаш ўлчамлари усулида 
тикланиб кейин жилвирланган бўйинлар мустаҳкамланади. Иккинчи 
йўналишда, биринчи йўналишдан фарқли улароқ, бўйинлар қаттиқлиги жоиз 
қийматдан пастроқ бўлади. Бундай валлар таъмирлаш ўлчамлари бўйича 


ишлов берилгандан сўнг тоблаш операциясидан ўтади. Сўнгра жилвирланади 
ва якуний мустаҳкамланади. 
Учининг йўналиш бўйинларининг ейилиш миқдори таъмирлаш 
ўлчамлари чегарасидан четга чиққан тирсакли валлар учун қулланилади. 
Бундай тирсакли валларнинг бўйинлари суюқлантириб қоплашдан олдин 
галтелли қисмларидаги ички (қопдиқ) кучланишларни йўқотиш мақсадида 
бўшатилади. Сўнгра бўйин юзаларига суюқлантирилган металл қопланади, 
жилвирланади, жилолаланади ва мустаҳкамланади. 
Шундай қилиб, юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда тирсакли 
валларни таъмирлаш талаб этилади. 

Download 389,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish