4. Иқтисодиёт назарияси ва давлатнинг иқтисодий сиёсати
Иқтисодиѐтнинг қонун-қоидаларига амал қилиш иқтисодий сиѐсат
орқали юз беради, чунки буларни англаган ҳолда иқтисодиѐт ривожига оид
чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва булар иқтисодиѐтга таъсир этмай
қолмайди. Иқтисодий сиѐсат ўзи нима? Иқтисодий сиѐсат – бу иқтисодиѐт
субъектларининг ўз фаолиятига оид йўл-йўриқлари ва саъй-ҳаракатларининг
мажмуидир. Ҳар бир иқтисодиѐт иштирокчисининг, бу хонадонми, фирма
ѐки давлатми, бунинг фарқи йўқ, ўз манфаатлари бор. Бу манфаатлар
амалиѐтда аниқ мақсад шаклига киради, иқтисодий сиѐсат эса уни амалга
оширишга
қаратилади.
Хонадоннинг
мақсади
ўз
истеъмолини
максимумлаштириш ва келажакни таъминлаш учун жамғарма ҳосил
этишдир. Фирманинг мақсади эса фойдани максимумлаштириш ва иқтисодий
жиҳатдан барқарорлигини таъминлашдир. Давлатнинг мақсади эса, миллий
иқтисодиѐтнинг барқарор ўсишини ва 29 асосда халқ фаровонлигини
таъминлашдан иборат. Мақсадлар каби уларни амалга ошириш воситалари
ҳам фарқланади ва бу иқтисодий сиѐсатда ҳисобга олинади. Ҳатто бир
тоифадаги субъектларнинг ҳам мақсади бир хил эмас, чунки уларнинг
иқтисодий мақоми фарқланади. Масалан, бой, ўртаҳол ва камбағал
хонадонлар, кичик, ўрта ва йирик фирмаларнинг муайян даврдаги аниқ
мақсадлари бир хил эмас, булар индивидуаллашган, чунки уларнинг ўзи
мустақил ва ғоят кўпчилик. Иқтисодий сиѐсат уч даражада бўлади, булар
микро, макро ва мета (халқаро) сиѐсатдир. Микросиѐсат хонадон ва
фирмалар сиѐсати ҳисобланади. Бу ғоят индивидуаллашган бўлади, бунга
яхлитлик хос эмас. Хонадон сиѐсати истеъмолга ва жамғаришга оид бўлади.
Бу сиѐсат танлов тамойилига асосланади. Хонадон ўзининг индивидуал
йўлини тутади, лекин унинг сиѐсати объектив шароитга мослашиши зарур,
чунки айрим хонадон объектив иқтисодий муҳитни ўзгартиришга қодир
эмас, уни ҳисобга олишдан бошқа иложи йўқ. Айни пайтда унинг сиѐсатида
субъектив жиҳат ҳам бор, чунки ҳар бир хонадон ўзи билган йўлдан
қолмайди. Хонадон сиѐсатининг мақсади яхши яшаш бўлганидан у бунга
эришишнинг энг маъқул йўлини белгилаб олади. Бу йўлдаги биринчи иш –
бу кўп пул топиш бўлса, иккинчиси пулни оқилона сарфлаш бўлади. Оддий
19
меҳнаткаш хонадонининг асосий ресурси иш кучи бўлганидан уни яхшироқ
пулга сотиш, яъни яхши иш ҳақи берадиган жойга ўрнашиб олиш унинг
сиѐсатининг асосий йўналиши ҳисобланади, чунки пул топишнинг бирламчи
шарти бандликдир. Хонадон сиѐсатининг бошқа бир йўналиши ўз
даромадини тўғри сарфлаш сиѐсати, яъни харажатлар сиѐсатидир. Бу сиѐсат
энг аввал даромаднинг қандай қисми жорий истеъмолга юборилишини
белгилайди, сўнгра эса харид учун ажратилган пулга товарларнинг энг
маъқул тўпламини танлаб олишни мўлжаллайди, танлов эса товарларнинг
нархи ва нафлилигидан келиб чиққан ҳолда уларни шундай комбинацияда
(нисбатда) олишга қаратиладики, бу унинг харид қобилияти доирасида
эҳтиѐжларини максимал қондириши керак бўлади. Хонадоннинг жамғариш
сиѐсати унинг даромад топиш имконияти, даромаднинг бир қисмини жамлаб,
пулдан пул чиқариш имкониятидан келиб чиқади, жамғаришнинг муқобил
усулларини танлашни кўзлайди. Жамғариладиган пул молиявий ѐки моддий
активларга айлантирилади. Хонадон сиѐсатида пулга акция, облигация сотиб
олиш, уни банкка қўйиш, қарзга бериш ѐки тўғридан- 30 тўғри бизнесга
жойлаштириш олдиндан белгилаб олинади. У пулини инвестициялаганда,
биринчидан, пулни инфляциядан асраб, жамғарма қадр-қийматини сақлаб
қолишни, иккинчидан, унинг кўпайиб, қўшимча даромад келтиришини
кўзлайди. Оддий хонадондан фарқлироқ бой-бадавлат хонадон сиѐсати
ѐлланиб ишлашдан эмас, балки бизнесдан пул топишни кўзлайди, чунки
унинг иш кучидан бошқа индивидуал капитали ҳам бор. Бунга бизнес турини
эркин танлаш орқали эришилади. Фирмалар сиѐсати ўз мақсадини аниқ
белгилаш ва унга эришиш йўллари ва воситаларини танлашдан иборатдир.
Бу сиѐсатнинг мақсади фойдани максимумлаштиришни, бунга эришиб
бўлмаганда, фирма барқарорлигини таъминлаб, уни сақлаб қолиш ва бир
маромда ривожлантиришни мўлжаллайди. Фирма сиѐсати фаолиятнинг
турли соҳаларига тааллуқли бўлади. Фирманинг ишлаб чиқариш сиѐсати
нимани қанча ва қандай даврда ишлаб чиқаришни белгилайди. Фирманинг ўз
мақсадига етиши ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ, чунки ҳар қандай кўламда
ишлаб чиқариш фойдали бўлавермайди. Шу сабабли фирма ишлаб
чиқаришнинг шундай ҳажмини танлаб оладики, бунда ўртача харажатлар
билан бозор нархи орасидаги фарқ энг катта бўлиб, фойда максимумлашиши
керак бўлади. Бунинг учун фирма ишлаб чиқаришни модернизациялаб,
бозорга янги товарлар ва хизматларни таклиф этиш йўлидан боради.
Фирманинг тижорат сиѐсати товарларнинг қандай миқдорда ва қайси
бозорларда сотилишини, уларнинг кредитга берилишини, экспорт миқдори
ва таркибини белгилайди, савдо-сотиқда рақобатчилар ва шериклар билан
қандай муносабатда бўлиш йўлини аниқлайди. Фирманинг нарх сиѐсати
20
бозорга қандай нарх билан чиқишни, нархнинг бозор шароитига қараб
қандай ўзгартирилишини, нархлардан сийлов бериш тартиби кабиларни
мўлжаллайди. Фирманинг молия сиѐсати солиқларни тўлаш тартибини,
солиқлардан имтиѐз ва давлатдан субсидия олиш йўлларини, кредит олиш,
уни қайтариш, фоиз тўлашга оид ишларни, фойдани тақсимлаб, уни самарали
ишлатиш чораларини, акция чиқариб сотиш, ўзга фирмалар акциясини,
давлат облигацияларини сотиб олишга оид йўл-йўриқларидан иборат бўлади.
31 Фирманинг рақобат сиѐсати рақобатда иштирок этиш ѐки этмаслик,
рақобат юз берганда, унинг усулларидан қайси бирини қўллаш, қандай
воситаларни ишга солишга қаратилади. Вазиятга қараб сиѐсатнинг у ѐки бу
йўналишига устуворлик берилади. Фирма сиѐсати қисқа ва узоқ даврга
мўлжалланади, чунки шу даврларда турли мақсадлар олға сурилиб, уларга
эришишнинг муқобил воситалари танлаб олинади. Фирма сиѐсати,
биринчидан, бозордаги вазиятга, иккинчидан, давлатнинг сиѐсатига
мослашиб боришни билдиради. Фирма сиѐсати ҳам индивидуаллашган,
бироқ сиѐсатнинг умумий тамойиллари борки, уларга фирмалар ўз
мақсадидан келиб чиққан ҳолда ва билганича риоя этишади. Фирма ўз
сиѐсатини белгилашда объектив ахборотга таянадики, бу ички ва ташқи
ахборотлардан иборатдир. Ички ахборот фирманинг ўзидаги ҳолатни, ташқи
ахборот эса ташқи муҳитдаги ҳолатни тавсифлайди. Фирмалар сиѐсатини
агар улар корпорациялар (акционер жамиятлар) бўлса, олий бошқарув
органлари (директорлар кенгаши, акционерлар мажлиси) ишлаб чиқади, уни
амалга ошириш ишини менежерлар бажаради. Фирма оддий корхона бўлса,
унинг сиѐсатини эгасининг ўзи ѐки унинг номидан менежерлар амалга
оширади. Фирманинг сиѐсатига қараб унинг иши режалаштирилади. Шу
мақсадда фирма стратегияси ишлаб чиқилиб, унда фирма сиѐсати аниқ чора-
тадбирлар шаклига эга бўлади. Фирма сиѐсатининг нақадар ўринли эканлиги
унинг мониторинги (баҳо бериш) орқали аниқланади. Давлат иқтисодий
сиѐсатининг мақсади ва воситалари. Давлат иқтисодиѐтга ўз сиѐсати билан
таъсир этади. Давлатнинг сиѐсати – бу макроиқтисодий сиѐсат бўлиб, унинг
муайян мамлакатнинг миллий иқтисодига тааллуқли йўл-йўриқлари ва
улардан келиб чиқадиган саъй-ҳаракатларидан иборатдир. Давлатнинг
сиѐсати ҳар доим миллий бўлади, мамлакат ривожининг ички ва ташқи
шароитини ҳисобга олади. Сиѐсатда энг аввал мамлакат иқтисодиѐтининг
ҳолати, халқаро иқтисодий конъюнктуранинг миллий иқтисодиѐтга нечоғлик
таъсир этиши, унда кутилаѐтган ўзгаришлар мамлакат зиммасига олган
халқаро мажбуриятнинг қандайлиги, мамлакат иқтисодиѐтининг ресурслар
билан таъминланиш даражасидан келиб чиқади, илгари амалга оширилган
чора-тадбирлар берган натижа ҳам ҳисобга олинади. Давлат сиѐсати давлат
21
раҳбарларининг эрк-иродаси ва қатъиятлигига 32 ва етилган иқтисодий
муаммоларни нақадар идрок этишларига ҳам боғлиқ бўлади. Давлатнинг
сиѐсати миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда маълум мақсадларни
кўзлайди. Булардан асосийлари қуйидагилар: – барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлаш. Бу ялпи ички маҳсулотнинг бир маромда ва етарли суръатлар
билан ўсишига шароит ҳозирлашни билдиради, чунки ЯИМ қанчалик тез
ўсса,
мамлакат
иқтисодий
қудрати
шунчалик
ошади.
Миллий
иқтисодиѐтнинг мустақиллигини таъминлаш – унинг чет элга қарам
бўлишига йўл қўймаслик. Иқтисодиѐт қанчалик мустақил бўлса, миллий
манфаатларга шунчалик кўпроқ хизмат қилади; – иқтисодий хавфсизликни
таъминлаш. Бу иқтисодий айланманинг узлуксизлигини, яъни такрор ишлаб
чиқаришнинг тўхтовсиз давом этишини, иқтисодий фалажликка йўл
қўйилмасликни билдиради. Миллий пул қадр-қийматининг барқарорлигини
таъминлаш. Мамлакатдаги пул муомаласининг меъѐрида боришига эришиш,
пулни иқтисодий алоқаларнинг мунтазам ишлаб турувчи воситасига
айлантириш.
Аҳоли
турмуш
фаровонлигини
муттасил
ошириб,
иқтисодиѐтнинг ижтимоийлигини тўлароқ юзага чиқаришга кўмаклашиш.
Миллий иқтисодиѐтнинг халқаро интеграцион жараѐнлар ва глобаллашувда
фаол иштирок этиб, халқаро иқтисодиѐтда ўз ўрнини топиши, байналминал
иқтисодий муносабатларнинг тенг ҳуқуқли иштирокчисига айланишига
эришиш. Миллий иқтисодиѐтнинг истиқболини таъминлаш, яъни уни узоқ
келажакда ўсиб боришига шароит ҳозирлаш. Булар иқтисодий сиѐсатнинг
стратегик, яъни узоқ даврга мўлжалланган мақсади ҳисобланади. Бироқ
унинг қисқа вақтдаги тактик, яъни жузъий мақсадлари ҳам бор. Булар
жумласига иқтисодий тангликдан чиқиб кетиш, нархларнинг барқарорлигини
таъминлаш, инвестицион фаолликни рағбатлантириш, экспорт салоҳиятини
ошириш, инновацияларни таъминлаш, янги ташқи бозорларга кириб бориш
кабилар киради. Жузъий мақсадлар стратегик мақсадлардан келиб чиқади ва
уларга хизмат қилади. Давлат сиѐсати белгилаган мақсадларга қуйидаги
воситалар орқали эришилади. Биринчиси, иқтисодий воситалар бўлиб, булар
жумласига солиқлар, субсидиялар, лицензиялар, экспорт квоталари, 33 учѐт
ставкалари, давлат буюртмалари, давлат инвестициялари, трансфертлар,
турли иқтисодий санкциялар (жазолаш воситалари) кабилар киради.
Иккинчиси, юридик воситалар. Бу иқтисодий фаолият тартиби ва
қоидаларини, унинг давлат томонидан рағбатлантирилишини белгилаб
берувчи қонунларни, уларга мос равишдаги қонуности ҳужжатларини ишлаб
чиқиш, уларни қабул қилиш ва жорий этишдан иборатдир. Қонунчилик
иқтисодиѐтнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради, булар эса бозор
иқтисодиѐтининг объектив иқтисодий қонунлари талабидан келиб чиқиши
22
зарур. Иқтисодиѐтга оид юридик қонунларни парламент қабул қилади.
Ҳукумат эса уларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган қарорлар ва
фармойишларни ишлаб чиқади. Тегишли давлат идоралари қонунларнинг
амалга оширилишини назоратга олади. Учинчиси, сиѐсий-маъмурий
воситалар. Давлат ҳокимият соҳиби бўлганидан ўз сиѐсатига риоя этилишини
ўз органлари кучи билан таъминлайди. Давлат олий сиѐсий институт
ҳисобланар экан, унинг қарорлари буйруқларига ҳамма итоат этиши керак
бўлади. Маъмурий усул ѐрдамчи усул ҳисобланади, у бозор тизимида яхши
натижа бермаганидан чекланган ҳолда қўлланилади. Давлат иқтисодий
сиѐсатининг асосий йўналишлари. Иқтисодиѐт яхлит бўлар экан, иқтисодий
сиѐсат ҳам ягонадир. Лекин давлат сиѐсатининг аниқ йўналишлари бор.
Монетар сиѐсат – бу давлатнинг пул-кредит сиѐсати бўлиб, пул муомаласини
тартиблаш, товар ва пул массаси ўртасидаги мувозанатни таъминлаш,
иқтисодиѐтдаги пул оқимларини бошқариб туриш сиѐсати ҳисобланади.
Унинг мақсади нархларни ва шунга кўра миллий пул бирлиги харид қурбини,
унинг валюта курсини барқарорлаштириш, охир-оқибатда пулга талаб билан
унинг таклифини мувозанатлаштиришдан иборат бўлади. Монетар
сиѐсатнинг учта асосий жиҳати бор: 1. Қайта молиялаштириш ѐки учѐт
сиѐсати. Бунда давлат номидан марказий банклар учѐт ставкасини
ўзгартиради. Ставка ошганда пул қимматлашиб, унга талаб қисқаради. У
пасайтирилганда пул арзонлашиб, унга талаб ошади. Бу айни пайтда
кредитнинг арзон ѐки қиммат бўлишини билдиради. Бу эса иқтисодиѐтга
кредит ҳисобидан юбориладиган инвестицияларни ўзгартириб, унинг
ўсишига таъсир этади. Масалан, Европа мамлакатларида қайта
молиялаштириш ставкаси XXI 34 асрнинг биринчи ўн йиллигида 0,9 фоизга
тушди. Бу билан кредит арзонлаштирилди, чунки тижорат банклари шунга
қараб кредит учун ундириладиган фоиз ставкаларини белгиладилар. 2. Очиқ
бозорда операциялар ўтказиш сиѐсати. Бу давлат облигацияларини чиқариб
фирмалар, банклар ва аҳолига сотиш ва вақти келганда, уларни қайтадан
сотиб олишни билдиради. Бу облигацияларни олиш қулай бўлади, чунки
уларга қатъий белгиланган фоизни давлат тўлайди, бу билан уларнинг
даромадлилиги кафолатланади. Давлат облигациялари сотилганда, пул
уларга боғланиб қолади, натижада унинг муомаладаги миқдори қисқаради.
Аксинча, улар қайтадан сотиб олинганда, пул улардан бўшаб муомалага
келади, у ердаги пул миқдори кўпаяди. Демак, бу усул билан ҳам пул
миқдори тартибланади. 3. Мажбурий резерв сиѐсати. Бу сиѐсатга биноан
марказий банклар бошқа банклар учун кредит ресурсининг мажбурий
резервини киритади. Бу тартибга кўра банклар кредитга бериладиган пулнинг
бир қисмини марказий банклар ихтиѐрига беради. Бу резерв ошса, кредит
23
пули қисқаради, агар у камайса, бу пул кўпаяди. Масалан, мамлакатда жами
кредит ресурслари 80 млрд. доллар. Шундан 10 фоиз захирага ўтказилса, 72
млрд. доллар кредит учун пул қолади. Борди-ю бу захира 15 фоизга
чиқарилса, кредитга 68 млрд. доллар қолади. Бу билан кредитга
мўлжалланган пулнинг таклифи ошади ѐки қисқаради. Шунга қараб кредит
олиш гоҳ ошиб, гоҳ қисқариб туради. Монетар сиѐсатнинг айтилган
йўналишлари шуни кўрсатадики, унда турли иқтисодий воситалар қўлланади.
Монетар сиѐсат икки хил бўлади. Қаттиқ сиѐсат. Бунда пул массаси
қисқартирилади, унинг эмиссия (пул чиқариш) ҳисобидан ўсиши қатъий
чегараланади. Натижада пул массаси қисқариб, товар массасига тенглашади.
Пулнинг қисқариши талабни камайтиради, нархлар эса ўсмайди, пул
бирлигининг харид қурби барқарорлашади. Пул топишга интилиш
иқтисодиѐтнинг жонланишига олиб келади. Бундай сиѐсат биз илгари
кўрганимиздек одатда иқтисодиѐтни тангликдан чиқариш ѐки инфляцияни
жадал бостириш учун қўлланилади. Юмшоқ монетар сиѐсат. Бунда давлат
пул массасининг ортишига тўсқинлик қилмайди, пул эмиссияси ҳадеб
чекланавермайди, натижада пул кўпайиб, унинг арзонлашуви юз беради.
Юмшоқ сиѐсат иқтисодиѐт ўсиш палласида бўлганда кўпроқ қўлланилади,
пул массасининг ўсишига қараб товарлар массаси ҳам 35 ўсади. Бунда товар-
пул мувозанати пулни қисқартириш ҳисобидан эмас, балки товарларнинг
кўпайиши туфайли таъминланиб туради.
24
1.
Тадбиркорлик фаолияти натижасида қандай кўринишда даромад
олинади?
A)
Фоиз
B)
Рента
C)
Иш ҳақи
D)
Фойда.
2.
Шерикчилик асосида тузилган фирманинг фойдаси?
A)
Таъсисчилар ўртасида тенг миқдорда тақсимланади
B)
Низом жамғармасига қўшилган улушга мутаносиб равишда
тақсимланади
C)
Фақат фирмани кенгайтиришга сарфланади
D)
Таъсис шартномасида кўрсатилган кекишув асосида тақсимланади
3.
Фирманинг молиявий маблагъ манбалари қуйидагилар қайсилар?
A)
Соф фойда
B)
Амортизация ажратмаси
C)
Низом жамғармаси
D)
Барчаси
4.
Оддий акция эгаси фирмани бошқаришда …..
A)
Умуман қатнашмайди
B)
Умумий мажлисда овоз бериш орқали қатнашиши мумкин
C)
Қатнашиши шарт
D)
Акция пакетига эга бўлган тақдирдагина қатнашиши шарт
5.
Қуйидаги ҳусусиятларнинг қайси бири тадбиркорликка ҳос?
A)
Тавакалчилик
B)
Эркин иқтисодий фаолият
C)
Фойда олишга интилиш
D)
Барчаси
6.
Товар таннархи нима?
A)
Чакана савдо дўконининг сотув нарҳи?
25
B)
Ишлаб чиқарувчи корҳонанинг нарҳи
C)
Улгурчи савдо фирмасининг сотув нарҳи
D)
Товарнинг бозор нарҳи
7.
Фирмада кўпроқ нималар бошқарилиши талаб қилинади?
A)
Меҳнат жомоаси таркиби
B)
Молиявий маблаглар
C)
Ҳом ашѐ заҳираси
D)
Барчаси
8.
Қайси жавобда фақат ишлаб чиқариш воситалари келтирилган?
A)
Кўмир, дастгоҳ, бино. нелевизор
B)
Юк машинаси, асбоб ускуна. Иншоат
C)
Мебел, кўмир, электр энергияси
D)
Бензин, дарѐ суви, ҳовли
9.
Қайси жавобда фойдани ҳисоблаш фўрмуласи тўғри ѐзилган?
A)
П= ТР-ТС
B)
П= ТР+ТС
C)
П=ТР:ТС
D)
П=ТР*ТС
10.
Товар ишлаб чиқарувчи корҳона тмонидан сотилиш нарҳи қандай
номланади?
A)
Улгуржи нарҳ
B)
Чакана нарҳ
C)
Ишлаб чиқариш нарҳ
D)
Қатъий нарҳ
Do'stlaringiz bilan baham: |