3
1-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
УСУЛЛАРИ
Режа:
1.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети ва методи
2.
Иқтисодиѐт назарияси фанининг методологияси
3.
Иқтисодиѐт назариясидаги асосий оқимлар
4.
Иқтисодиѐт назарияси ва давлатнинг иқтисодий сиѐсати
Иқтисодиѐт – Инсонларнинг истеъмол
учун зарур неъматларни
яратишга қаратилган фаолиятини самарали ташкил этиш.
Иқтисодиѐт
кишиларнинг ҳаѐтий неъматларга бўлган чексиз эҳтиѐжларини қондириш
мақсадида чекланган ресурслардан қандай фойдаланишни ўрганувчи фандир.
Бу фаннинг номи қадимги юнон олими Аристотел томонидан икки
сўзнинг бирикувидан яратилган: «
ойкос
» - хўжалик, «
номос
» - қонун,
«
иқтисодиёт
» - юнончадан «
хўжалик қонунлари
» деган маънони
англатади.
1.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва методи
Иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети ва методи Иқтисодиѐт
назарияси – умумиқтисодий фан, унинг предмети кишилар иқтисодий хатти-
ҳаракатининг шарт-шароити ва қонунқоидаларидир. Мазкур фаннинг
методологик тамойиллари иқтисодиѐтни тизим сифатида ўрганиш, унга
ноиқтисодий
омиллар ва табиий шарт-шароит, технологик ўзгаришлар
таъсирини назарда тутиш, иқтисодиѐтни статистикада эмас, балки
динамикада ўрганишдир. Ушбу фанда иқтисодий ҳодисаларни кузатиш,
абстракциялаш орқали назарий хулоса чиқариш,
назарий моделлар яратиш,
позитив ва норматив усулларни қўллаш, миқдорий ва сифатли таҳлилни
бирлаштириш, оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларни ўрганишга ўтиш,
иқтисодиѐтни унинг турли даражаларида ўрганиш каби усуллар
қўлланилади. Бу фан ўз предметини ўрганишда шундай қонун ва
категорияларни қўллайдики, улар умумиқтисодий ва айрим тизимларга хос
бўлади. Фаннинг функциялари иқтисодий ҳодисаларни идрок этиш,
кишиларга иқтисодий билим бериш, бошқа иқтисодий фанларга назарий асос
бўлиш,
шунингдек, иқтисодий сиѐсатга оид амалий тавсиялар беришдан
иборат. Иқтисодиѐт назарияси фани предметига оид қарашлар (таърифлар)
қуйидагича: иқтисодиѐт назарияси – бойлик тўғрисидаги фан; иқтисодиѐт
назарияси – жамиятда юз берадиган иқтисодий ҳодисалар, жараѐнлар ва
уларнинг қонун-қоидаларини ўргатувчи фан; иқтисодиѐт назарияси –
4
кишилар томонидан ҳар-хил товарларни (буғдой, мол гўшти, пальто ва ҳ.к.)
ишлаб чиқариш мақсадида ноѐб ва чекланган унумли ресурслардан
фойдаланиш тўғрисидаги фан; иқтисодиѐт назарияси – айирбошлаш,
пулли
битимлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият турлари ҳақидаги фан;
иқтисодиѐт назарияси – ишлаб чиқариш инсоннинг истеъмол борасида ўз
вазифаларини қандай бажараѐтганлиги тўғрисидаги фан; иқтисодиѐт
назарияси – кишиларнинг кундалик ишбилармонлик фаолияти, тирикчилик
манбаи, ўз маблағидан фойдаланиши тўғрисидаги фан ва ҳ.к. Иқтисодиѐт
назарияси фанининг вазифалари қуйидагича: иқтисоднинг сир-асрорларини
ўрганиш,
уларни оммага етказиб, иқтисодий билим савиясини ошириш;
бошқа иқтисодий фанларга илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилиш. Бошқа
фанлар иқтисодий назария асослаб берган категория ва қонунларга таянган
ҳолда ўз предметини ўрганади. Айни вақтда назария бошқа фанлар
хулосаларига асосланиб иқтисодий ҳодисаларни умумлаштиради;
амалий
тавсиялар бериш. Бу тавсиялар умумиқтисодий сиѐсатга тегишли бўлади.
Улар иқтисодий ўсишни ва унинг самарадорлигини ошириш, аҳолини тўла
иш билан таъминлаш ва унинг фаровонлигини ошириш, иқтисодиѐтни
барқарорлаштириш
ва
инфляцияни
бартараф
этиш,
иқтисодий
интеграциялаш ва ташқи алоқаларни кенгайтириш каби умумий аҳамиятга
эга тавсиялардир. Иқтисодиѐт назарияси фанининг услублари: умумийлик ва
хусусийликнинг
бирлиги;
илмий
абстракция;
тарихийлик
ва
мантиқийликнинг бирлиги; назарияни ижтимоий амалиѐт билан боғлаш;
индукция ва дедукция;
анализ ва синтез; миқдор ва сифат таҳлилининг
яхлитлиги. Иқтисодиѐтнинг доимий ва бош масаласи – жамият
эҳтиѐжларининг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлигидир.
Иқтисодиѐт – турли-туман иқтисодий фаолиятларни, ишлаб чиқаришнинг
муайян усулини ҳамда инфратузилмавий муассасаларини яхлит қилиб
бирлаштирувчи иқтисодий тизим. Иқтисодий фаолият – инсонларнинг
моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш, истеъмолчига етказиб 11
хизматлар кўрсатишга қаратилган, бир-бирига боғлиқликда
амалга
ошириладиган фаолиятлари. Иқтисодиѐтнинг асосий муаммоси – бу
иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиѐжларини
қандай қилиб тўлароқ қондириб бориш мумкинлиги тўғрисидаги масаладир.
Иқтисодиѐтнинг асосий муаммосини ҳал қилиш йўллари:
иқтисодий
ресурслар миқдорини кўпайтириш;
ресурслар унумдорлигини ошириш;
ресурслардан фойдаланишнинг турли муқобил вариантларидан энг
самаралисини танлаш;
ресурсларни самарали уйғунлаштириш;
жамият
эҳтиѐжларини чеклаш.