Бажарди: Наимов Миршод Хасанович Факультети: Иқтисодиёт


 Иқтисодиёт назариясидаги асосий оқимлар



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana02.03.2022
Hajmi0,55 Mb.
#479455
1   2   3   4
3. Иқтисодиёт назариясидаги асосий оқимлар 
Иқтисодиѐт назарияси қуруқ ерда пайдо бўлмаган. Шу боис иқтисодий 
билимларнинг пайдо бўлишига оид маълумотларни келтиришни жоиз деб 
топдик, сабаби турли тарихий даврлардаги илмий қарашлар муайян маънода 
тараққиѐтга ҳисса қўшган. Қадимги Миср, Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон, 
Рим ва Шарқ мутафаккирлари (Хаммурапи, Ману, Конфуций, Ксенофонт, 
Платон, Аристотель, Варран, М.Катон, Коллумела ва бошқалар)нинг 
иқтисодий қарашларига эътибор берсак, улар меҳнат тақсимоти, яратилган 
маҳсулот тақсимланиши, бойликнинг вужудга келиши, хўжалик юритиш 


12 
қоидалари, меҳнатни ташкил қилиш, ерга мулкчилик масалаларига оид ўз 
ѐндашувларини баѐн қиладилар. Милоддан кейинги дастлабки минг 
йилликдаги 
иқтисодий 
қарашларда 
иқтисодий 
билимларнинг 
ривожланишида муқаддас манбалар («Қуръон», «Ҳадис») ҳамда Ўрта Осиѐ 
ва Шарқнинг буюк алломалари қарашлари алоҳида ўрин тутганлигини 
кўрамиз. Ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримда (арабча – 
қироат, яъни ўқиш) иқтисодий фикр ва кўрсатмалар муайян даражада ўз 
аксини топган. Ислом динида Қуръони карим Аллоҳ томонидан пайғамбар 
Муҳаммад (с.а.в.)га 23 йил давомида ваҳий қилинган дейилади. Пайғамбар 
Муҳаммад алайҳиссалом 570 йили 20 Маккада қурайш қабиласига мансуб 
бўлган Ҳошимийлар хонадонида туғилиб, 632 йилнинг июнь ойида 
Мадинада вафот этган. Қуръони каримдаги асосий ғоялардан бири 
мусулмонларнинг қардошлиги бўлиб, араб қабилалари шу байроқ атрофида 
бирлашдилар. Унда деҳқон ва ҳунармандлар меҳнати, умуман ҳалол меҳнат 
улуғланади, барча бойлик шу асосда пайдо бўлиши уқтирилади. Иқтисодий 
тараққиѐтнинг турли босқичлари ва усулларини таҳлил қилиш шуни 
кўрсатадики, моддий неъматларни ишлаб чиқариш ва уларнинг истеъмолида 
диний тушунчалар, одамларнинг иймон-эътиқоди катта таъсир кучига эга. 
Исломнинг асосий манбаи Қуръони каримнинг оятлари бандларнинг ҳар 
жиҳатдан покликка, иймон ва саломатликка чорлайди. Бу муқаддас 
китобнинг 293 та ояти бевосита иқтисодий тафаккурга бағишланган. Бошқа 
кўплаб оятларда ҳам қисман иқтисодиѐтга тегишли фикрлар учрайди. Бу 
муқаддас китобда савдога катта аҳамият берилади, судхўрлик (судхўрлик 
фоизи) қораланади, мулкнинг муқаддаслиги, бировнинг мулкига хиѐнат ва 
ҳатто ҳасад қилиш катта гуноҳ, деб кўрсатилади. Исломда жамиятнинг 
тенгсизлиги тақдири азалдан деб тан олинади, аммо ҳалоллик ва тўғриликка 
буюрилади, ѐлғон ишлатиш, ўғрилик ва меҳнатсиз даромад топиш ман 
қилинади. Қуръони каримда қарз олиш ва бериш, меросни тақсимлаш, 
етимесирларга мурувват, хайр-эҳсон қилиш, ўзаро ѐрдам бериш ҳақидаги 
ғоялар, солиқ турлари ва миқдори тўғрисидаги тушунчалар катта аҳамият 
касб этади. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда турли касбларни эгаллаш, 
айниқса, деҳқончилик, қўйчилик билан шуғулланиш, меҳнат қилиш 
зарурлиги марҳамат қилинган. Ислом ақидасида исрофгарчиликка қарши 
кураш Қуръони каримдаги «Енглар, ичинглар, ҳадя қилинглар, аммо исроф 
қилманглар», деган оят асосида олиб борилади (бу ҳозирги даврда энг асосий 
муаммолардан бири ҳисобланади). «Дарѐ бўйида таҳорат қилсангиз ҳам, 
сувни исроф қилманглар» каби қоида айнан ҳозирги замон иқтисодиѐти ва 
экологияси учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Шунингдек, «Авесто» шаклланиши 
даврида кишилик жамияти илгарилаб, ривожлана борди. Кўчманчиликка 


13 
асосланган Марказий Осиѐда эски турмуш тарзи ўрнини ўтроқ яшаш эгаллай 
бошлади, суғориладиган деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик борган 
сари тараққий этди. Янги-янги шаҳарлар, обод қишлоқларнинг пайдо бўлиши 
ўтроқ яшаш турмуш тарзининг афзалликларини кўрсата борди. Ана шу 
ўтроқлик турмуш тарзининг одамларга бениҳоя 21 кулфатлар келтираѐтган 
кўчманчиликка асосланган турмуш тарзига нисбатан афзалликларини 
кўрсатиб беришда «Авесто»нинг аҳамияти каттадир. «Авесто»да «ерга яхши, 
соғлом уруғлар сепишдан ортиқ савоб иш йўқ» деб, халқ хўжалиги соҳасида 
деҳқончиликнинг муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган. «Олам гўзаллиги 
деҳқондан, деҳқончиликдан, кимки ерга уруғ қадабди, у одамийликка иймон 
келтиради, ягона шу йўлгина ҳақиқат бўлиб, қолгани саробдир», дейилади 
унда. Қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, уни жамоа ўртасида адолатли 
тақсимлаш энг савобли ишлардан ҳисобланган. Асарда озиқ-овқат тайѐрлаш, 
уй ҳайвонларини ва чорва молларини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор 
берилган. «Авесто»да ер, сув, ҳавони булғаш, ифлослаш оғир гуноҳ эканлиги 
таъкидланади. Бундай ибратли тасдиқлаш бугунги авлодларни ҳам табиатга, 
атроф-муҳитга ваҳшиѐна муносабатда бўлмасликка ундайди. Китобда 
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш тўғрисида шундай дейилади: 
«Ёмон овқатланган халқ на яхши, кучли ишловчиларга ва на соғлом, 
бақувват болаларга эга бўлади. … ѐмон овқатланишдан одоб-ахлоқ ҳам 
айниб кетади. Агар нон мўл-кўл бўлса, муқаддас сўзлар ҳам яхши қабул 
қилинади». Бу ерда биз соғлом авлод тарбияси, иқтисодий ва маданий, 
маънавий юксалиш ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида фикр 
юритилганлигини кўрамиз. Ўша даврда айтилган бундай фикрлар 
аждодларимиз қадимги дунѐ маданиятида юқори ютуқларга эришганидан 
далолат беради. Ушбу ноѐб китобда патриархал уруғ жамоаси, унинг 
тугатилиши даврида иқтисодий тенгсизлик, синфий табақаланиш ҳақида 
қимматли маълумотлар берилади. Буюк мутафаккирларимиз ҳазрати инсон 
эҳтиѐжлари (Форобий), даромадлар ва харажатлар мувозанати (Ибн Сино), 
пулнинг келиб чиқиш сабаблари (Абу Райҳон Беруний), жамиятда 
меҳнатнинг роли, моддий неъматларнинг хусусиятлари, пул ва унинг 
вазифалари (Юсуф Хос Ҳожиб) жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилиши, 
давлат молияси, солиқларни белгилаш тартиби (А.Навоий), инсонларнинг 
ишлаб чиқариш фаолияти, товар қиймати ва истеъмол қиймати, айирбошлаш 
жараѐни, тарихий-ижтимоий тараққиѐт принциплари (Ибн Холдун) каби 
масалаларга ўз муносабатларини билдирганларини кўрамиз. 22 Иқтисодиѐт 
назарияси кўпгина мамлакатларда миллий бозорларнинг қарор топиши ва 
жаҳон бозорининг вужудга келиши шароитида (XVI–XVII асрлар) иқтисодий 
билим ва қарашларнинг яхлит тизими сифатида «сиѐсий иқтисод» номи 


14 
билан мустақил фан сифатида шакллана бошлади. «Сиѐсий иқтисод» юнонча 
сўздан олинган бўлиб, «политикос» – ижтимоий, «ойкос» – уй, уй хўжалиги, 
«номос» – қонун деган маъноларни англатади. Француз иқтисодчиси Антуан 
Монкретьен (1575–1621 й.) биринчи марта «Сиѐсий иқтисод тракти» (1615 
й.) асарида бу фанни илмий жиҳатдан асослади ва у 300 йилдан ортиқ вақт 
давомида шу ном билан ривожланди. «Иқтисодиѐт назарияси» фан сифатида 
шаклланиш 
жараѐнида вужудга келган асосий ғоявий оқимлар 
қуйидагилардан иборат: 

меркантализм – жамиятнинг бойлиги пулдан, 
олтиндан иборат бўлиб, у савдода, «асосан ташқи савдода пайдо бўлади ва 
кўпаяди», деб тушунтиради. Меркантализм – итальянча «mеrсаntе» сўзидан 
олинган бўлиб, «савдогар» маъносини англатади. XVI асрнинг бошларига 
қадар натурал хўжалик ва истеъмол устун бўлган даврда бирорта назария 
яратилмаган бўлса-да, маҳсулот ишлаб чиқариш, товар-пул муносабатлари 
ривожланиши билан, Европада Уйғониш даври, буюк географик кашфиѐтлар, 
мустамлакачилик билан ҳамоҳанг равишда дастлабки меркантализм 
таълимоти яратилди. Маълумки, ҳар қандай иқтисодий дунѐқарашда бойлик 
манбаи масаласи муҳим саналади. Чунончи, иқтисодиѐтда икки соҳа мавжуд: 
ишлаб чиқариш (ҳунармандчилик, саноат, қишлоқ хўжалиги) ҳамда муомала 
(пул, савдо-сотиқ, ҳозирги даврда хизматлар). Бу оқимнинг намояндалари 
Виль Стаффорд, Томас Мен, Антуан Монкретьен, Жон Лоу, Гаспар 
Скаруффи ва бошқалар. Физиократлар – жамиятнинг бойлиги қишлоқ 
хўжалигида вужудга келади, деган ғояни илгари сурадилар. Бу таълимотнинг 
асосчиси Франсуа Кенэ (1694–1774 й.) ҳисобланади. Классик сиѐсий иқтисод 
– бойлик фақат қишлоқ хўжалигида эмас, балки саноат, транспорт, қурилиш 
ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди. Бозор муносабатлари 
афзаллиги исботлаб берилди, айниқса, тўла иқтисодий эркинлик сиѐсати 
илгари сурилди, хусусий мулк қўллаб-қувватланиб шу ғояларга асосланган 
ҳолда хўжалик юритиш энг мукаммал эканлиги исботланди. 23 У. Петти 
(1623–1686 й.) бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. 
«Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси», деган ибора унга тегишлидир. 
Уильям Петти исботлаб бердики, агар мерканталистлар ҳисоби бўйича иш 
юритилса, XVII асрда Англия бойлигининг бор-йўғи 3 фоизини жавоҳирлар 
ва пуллар ташкил этган бўларди. Ваҳоланки, ўша даврда 5,5 миллион 
аҳолининг 4,1 миллиони қишлоқларда яшаган ва деҳқончилик қилиб, бойлик 
яратган. Савдо-сотиқда 246 минг, саноатда эса 240 минг киши банд бўлган. 
Бу даврда меркантализм ғоялари чекланган эди. А. Смит «Одамлар 
бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» (1776 й.) асарида 
талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-
ўзини тартибга солиши («кўринмас қўл») ғоясини илгари суради. Инсонни 


15 
фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир, деб кўрсатади. Д. 
Рикардо меҳнат қийматнинг, турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона 
манбаи эканлигини таъкидлаган. Сисмонди (Жон Шарль Леонард Симон де 
Сисмонди) капиталистик иқтисодий механизмни танқид қилиб, сиѐсий 
иқтисод инсон бахти йўлида ижтимоий механизмни такомиллаштиришга 
қаратилган фан бўлмоғи лозим, деб уқтиради. Социал-утопистлар (А.Сен-
Симон, Шарль Фурье, Роберт Оуэн) капитализмни танқид қилиб, хусусий 
мулкчиликни йўқ қилиш, ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолни қайта 
ташкил этиш ва адолатли тузум (индустриал жамият, гармоник жамият, 
коммунизм) ўрнатиш талаби билан чиқадилар. Марксизм жамият 
тараққиѐтига табиий тарихий жараѐн деб қараб, ижтимоий-иқтисодий 
формациялар, уларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва бошқаси билан 
алмашиниши сабаблари тўғрисидаги таълимотни ҳамда қўшимча қиймат 
назариясини илгари суради. Энди иқтисодиѐт назариясидаги янги оқимлар 
(XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошлари)га тўхталсак: 

маржинализм 
вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, 
қўшилган меҳнат ѐки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши 
назарияларини ишлаб чиққанлар. Кейинги товар нафлилигининг камайиб 
бориш қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх 
харажатга боғлиқ 24 бўлмай, кейинги нафлилик асосида белгиланади. 
Маржинализм вакиллари иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш эмас, истеъмол ҳал 
қилувчи, деган ғояни илгари сурганлар. Меҳнат натижаси муҳим саналган. 
Фойда, нафлик ижобий фаолият сифатида қаралган. Маржинализм 
асосчилари Карл Менгер, Фридрих фон Визер, Эйген фон БемБаверк, Уильям 
Стэнли Жевонс ҳисобланади; 

неоклассик мактаб (асосчиси Альфред 
Маршалл) бозор иқтисодиѐти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш 
ғоясини илгари сурган. Бозор механизмининг бузилиши монополиялар 
вужудга келганда ҳам юз беришини таъкидлаган. У функционал боғланиш 
ғоясини асослайди, бозор баҳосини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан 
иборат деб ҳисоблайди. Бу таълимот тадбиркорлар иқтисодиѐтни, сармояни, 
иш кучини ва ерни давлатга нисбатан самаралироқ ишга солиши ва 
бошқаришини кўрсатиб берган. Марксча давлат мулкининг афзаллиги 
тўғрисидаги ғоя инкор этилган. Бу мактаб вакилларидан Л. Валрас умумий 
иқтисодий мувозанатлик моделини ишлаб чиқишга, И. Шумпеттер эса 
иқтисодий тизимлар ўзгаришининг ички кучларини кўрсатиб беришга 
ҳаракат қилган ҳамда иқтисодиѐтни ҳаракатга келтирувчи асосий куч 
тадбиркорлик, деган хулосага келган; 

кейнсчилик – ривожланган бозор 
иқтисодиѐтини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини 


16 
асослашга қаратган. Жон Мейнард Кейнс «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий 
назарияси» (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга 
ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди. 
Неоклассик йўналишда янгидан вужудга келган оқимлар (XX асрнинг 50–60-
йилларидан бошлаб): 

неолиберализм (Ф. Хайек, И. Шумпеттер, Л.Эркард) 
– асосий эътиборни давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувини энг кам даражага 
келтиришга, 
хусусий 
тадбиркорликни 
ривожлантиришга 
қаратиш 
лозимлигини уқтиради; 

монетаризм (М. Фридман) – иқтисодиѐтни 
бошқаришни пул муомаласини тартибга солиш орқали амалга ошириш 
мумкинлигини асослаб беради; 

институтционализм тарафдорлари (Т. 
Веблен, Ж. Гелбрейт) фикрига кўра, хўжалик юритувчилар ўртасидаги 
муносабатлар нафақат иқтисодий, балки ноиқтисодий омиллар таъсирида 
вужудга 25 келади. Шу сабабли иқтисодиѐтга муассасавий ўзгаришлар 
орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Институционализм тарафдорлари 
тараққиѐтнинг иқтисодий омиллари билан бирга одамларнинг ақлий, руҳий, 
маънавий, айниқса, ҳуқуқий ва бошқа омилларига алоҳида урғу беришади. 
«Инсоний омил», миллат руҳи асосий деб қаралади. Институтлар бу – давлат, 
оила, касаба уюшмалари, дин, ҳуқуқ идоралари ва бошқалар бўлиб, давлат 
юқори ўринга қўйилади. Бу йўналишлар (неоклассика, институционализм ва 
кейнсчилик)нинг асосий тамойиллари бир хил – бозор муносабатлари ҳал 
қилувчи ҳисобланади. Аммо энг муҳим фарқи давлатнинг иқтисодиѐтга 
аралашуви масаласидир. Дунѐвий тараққиѐт йўлида бир-бирига зид 
иқтисодий назариялар: Капиталистик назария – классик сиѐсий иқтисодни, 
хусусий мулкчиликни ўта мутлақлаштириш, иложи борича кўпроқ фойда 
олиш мақсадида иқтисодиѐтнинг ўзини ўзи тартибга солиши ғояларига 
асосланган назария. Социалистик назария – марксизм ғояларини тарғиб 
қилиб, 
мулкни 
ѐппасига 
давлат 
ихтиѐрига 
олиш, 
ресурсларни 
марказлаштирилган тарзда маъмурий-буйруқбозлик, режалаштириш асосида 
бошқариш ва тақсимлаш йўли билан ижтимоий адолатни қарор топтириш ва 
халқ фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал қилишга уриниб келган 
назария. Атоқли ватандошимиз, маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг 
ѐзишича: «Иқтисод деб, пул ва мол каби неъматларнинг қадрини билмоққа 
айтилур. Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф 
қилмас, ўрни келганда, сўмни аямас» 1 . Иқтисодиѐт назарияси предметини 
ўрганишдаги энг муҳим босқич – назарияни иқтисодий сиѐсат билан 
боғлашдир. Назария иқтисодиѐтга қандай тенденциялар хос бўлишини, унинг 
қандай омиллар таъсирида ривожланишини, унда қандай ўзгаришлар 
бўлишини башорат эта олади. Шу сабабли назарияни иқтисодий сиѐсатнинг 


17 
илмий асоси, деб айтиш мумкин. Сиѐсат деганда нафақат давлатнинг 
умуммиллий, умумжамият миқѐсидаги сиѐсатини, балки айрим корхона, 
фирманинг амалиѐти дастурини, унинг қандай хатти-ҳаракатга қўл уришини 
ҳам тушунмоқ зарур. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг: «Сиѐсат 1 
Авлоний А. Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ. – Т., 1992. – Б. 33. 26 – 
иқтисодиѐтнинг мужассам ифодаси эканлиги ҳақидаги қоида ҳозир ҳар 
қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолди», – деган фикри бу борадаги масалани 
янада ойдинлаштиради. Иқтисодиѐт ижтимоий ҳаѐтнинг бир қисми бўлиб, 
унинг бевосита таъсири остида бўлади. Мамлакатимизда бозор 
иқтисодиѐтига 
ўтиш 
даври 
қийинчиликларини 
бартараф 
этиш 
концепциясининг пойдеворини «Иқтисодиѐт сиѐсатдан устун бўлиши керак» 
деган машҳур қоида ташкил этади. Назария иқтисодни соф ҳолда эмас, балки 
сиѐсий, психологик, ахлоқий, миллий-демографик омилларнинг таъсирини 
инобатга олган ҳолда ўрганади. Иқтисод ҳар доим сиѐсатга нисбатан 
бирламчи бўлади. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 
тўғри танланган сиѐсат иқтисодга ижобий таъсир ўтказди. Ваҳоланки, 
нотўғри юритилган сиѐсат эса унга салбий таъсир ўтказиши мумкин (Бу 2008 
йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозида намоѐн бўлди). 
Иқтисодий назария иқтисодиѐтнинг ривожланиш қонунқоидаларини ўргатар 
экан, уларга таяниб тараққиѐтнинг асосий йўналишларини ѐритиб беради, шу 
маънода у сиѐсатнинг илмий асоси бўлади. Иқтисодиѐтни мафкурадан холи 
этиш йўллари: жамиятнинг барча бўғинларида (оддий ишчи, меҳнаткашдан 
вазиргача, ишбилармондан тортиб олимгача) янги типдаги иқтисодий 
тафаккурни шакллантириш; ишлаб чиқаришнинг бозор механизмини яратиш, 
бошқаришнинг эски тизимини тугатиб, замонавий бошқариш тизимини 
ташкил этиш; мулкчиликнинг турли шаклларини ташкил этиш; очиқ 
рақобатга чидамли, жаҳон иқтисодиѐтига кира оладиган иқтисодиѐтни 
яратиш; янги замонавий иқтисодчилар, ишбилармонлар, тадбиркорлар 
гуруҳини вужудга келтириш, уларга барча имкониятлар яратиб бериш; 
иқтисодий фанларни мафкуравий қоидалар, ақидалар, субъективизм ва 
волютаризмдан халос этиш. Ривожланаѐтган давлатлар «муқобил 
ривожланиш» назарияларининг турли концепция 27 «Асосий эҳтиѐжлар» 
концепцияси – аҳолининг энг кам тирикчилик эҳтиѐжини кафолатли 
таъминлаш ва иш билан банд қилиш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган; 
«Мақбул ѐки тегишли технология» концепцияси – аҳоли бандлигини 
таъминлайдиган ва маҳаллий хом ашѐни, аввало қишлоқ хўжалик хом 
ашѐсини қайта ишлашга қаратилган сермеҳнат технологияни ривожлантириш 
зарурлигига қаратилган; «Ўз кучига жамоа бўлиб таяниш» концепцияси – 
мавжуд захиралардан тўлиқроқ фойдаланишга ва уларнинг ривожланишига 


18 
ҳамда ривожланаѐтган мамлакатнинг тараққий этган мамлакатларга 
қарамлигини камайтириш мақсадида улар ўртасидаги ҳамкорликни 
мустаҳкамлашга қаратилган; «Янги халқаро иқтисодий тартиб» концепцияси 
– халқаро муносабатларда тенглик ва адолат қоидаларига асосланган ҳамда 
барча мамлакатларнинг манфаатларини назарда тутувчи алоқалар янги 
иқтисодий тартибнинг мазмунини ташкил этади. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish