Баённомаси 2022 йил 4-март Пешку тумани Раис: Н. Рахимова Қатнашдилар: Мактаб ммибдў Х. Халилова, Обидхўжа мфй ёшлар етакчиси Ф. Адизов, тўгарак раҳбарлари ва аьзолари. Кун тартибида
Пешку туман 23-умумий ўрта таьлим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганиш ва тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёни
БАЁННОМАСИ 2022 йил 4-март Пешку тумани
Раис: Н.Рахимова
Қатнашдилар: Мактаб ММИБДЎ Х.Халилова,
Обидхўжа МФЙ Ёшлар етакчиси Ф. Адизов,
тўгарак раҳбарлари ва аьзолари.
КУН ТАРТИБИДА: 1. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар ишларини ўрганилди ва тўгарак аьзолари билан сухбат ўтказилди.
2. Тўгарак рахбарлари ишини назорат қилиш, ютиқ ва камчиликларини тахлил қилинди.
Сухбат жараёнида: Тўгарак аьзолари билан ўтказилган сухбат жараёнида мактаб директори Н.Раҳимова нутқ сўзлади. Нотиқ ўз сўзида президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббуснинг ахамияти ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:
“Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон Махаллада ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорлари Ўзбекистон ёшларининг талаб ва истакларини бирлаштирган холда фаолият олиб бораяпти. Бу жараёнда “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун дастури амал бўлмоқда. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маьнавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус бугунги кунда ёшлар хаётида мухим ахамият касб этади” деб нотиқ ўз нутқини якунлади.
“Мен ёшлигимдан спортнинг футбол тури билан шуғилланиб келаман. Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Бу ташаббус мен учун ўзимга бўлган ишончни янада оширди. Президентимиз айтганларидек хеч бир соха давлатни спортчалик дунёга тез танита олмайди. Менҳам келажакда улкан зафарлар қучиб ватаним байроғини кўкларга кўтармоқчиман” дейди 11А синф ўқувчиси Жалолиддин Туйғунов.
Сухбат якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга Обидхўжа МФЙ Ёшлар етакчиси ва тўгарак рахбарлари жавоб бердилар.
23-умумий ўрта таълим мактаби директори: Н. Раҳимова Обидхўжа МФЙ ёшлар етакчиси: Ф. Адизов
Иккинчи ташаббус бўйича жисмоний тарбия фанидан ташкил этилган тўгаракдан фотолавҳалар