Бадий асар таҳлили” фани ҳақида тушунча. «Бадиий таҳлил асослари»



Download 41,11 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi41,11 Kb.
#252842
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
looooola

Қаро кўзум, келу мардумлиқ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросиға мардум киби ватан қилғил.

Аммо Тўйчи ҳофиз Тошмуҳаммедов XX аср бошида ушбу ғазални "ушшоқ" куйига солиб куйлагандан кейин у "Қаро кўзим" номи билан машҳур бўлиб кетади. Айтишларича, ҳофизнинг ёш бир фарзанди бевақг оламдан ўтгандан кейин ушбу ғазални қўшиқ қилиб куйлаган, ўзининг дарду ҳасратини куйга солиб, нола қилган экан. Ҳа, қўшиқ ҳофизнинг илоҳий овози билан ғоят таъсирчан жаранглайди, Навоий сўзлари юрак қатларига сингади.


Аммо Навоийнинг сўфиёна маъноларини англаган одамга Тўйчи ҳофиз ушшоғи яна ҳам кучлироқ таъсир этади. Зеро, "ушшоқ" ошиқлар дегани, яъни ошиқларнинг ишқ дарди, айрилиқ ва садоқат изҳоридан ҳосил бўлган туйғулари ноласи, фалакка ўрлаган фиғон бу. Ушшоқ — шашмақом куйларидан. Шашмақом сўфийлар мақомотининг мусиқавий ифодаси. Демак, ушшоқ Илоҳга интилган руҳнинг нолаларидан бири.
Дарҳақиқат, ушбу ғазалда ошиқнинг етуклик ва камолот тимсоли — Комил инсонга муҳаббати ифодаланади. Тасаввуф луғатларида кўз — Комил инсон тимсоли деб шарҳланади, чунки у фақат ўзгаларни кўради, ўзини эса кўрмайди. Агар юз илоҳий зуҳурот рамзи бўлса, кўз шу зуҳуротни жамлаган манба — мазҳари комилликнинг рамзи. Кўзни севиш орқали илоҳий жамолни севиш ифодаланади. Навоий қаҳрамони ана шу Инсонни ўз кўзининг гавҳарига айлантирмоқчи — қалб чироғи этмоқчи бўлади. Шоир ишлатган сўз ўйинлари ҳам шунга йўналтирилган: "мардум" — кўз қорачиғи ва инсонийлик маъносида келади, "фан" — одат, ўрганиш ва тадбир.
Шундай қилиб, байтнинг мазмуни: "Қора кўзлугим (гўзал ёрим), кел энди, одамийлик мурувватини расм қилгин (ўрганиб ол); кўзимнинг қорачиғига (гавҳарига) гавҳар (қорачиғ) каби ўрнашгин (маскан тут)". Алҳосил: "қора кўзлигим, келгинда, лутф-шафқат, вафо расмини туз (вафоли бўл), мен учун сен кўз қорачиғидай азизсан, жойинг кўзим ичида".
Демак, Комил инсон, пири Комил Навоий учун энг азиз, энг маҳбуб, энг қадрли ва уни кўз қорачиғидай асрашга интилади, унга талпинади, бутун вужуди билан шу вужудга сингиб кетмоқчи бўлади.
Бундай байтлар классик танқидчиликда шоирлик маҳоратининг баланд намунаси — ҳусни матлаъ (шоҳ байт) деб баҳоланган.
Ғазалнинг иккинчи байти:


Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилғил.

Бу байтда сўз ўйини, мажоз йўқ, аммо бир-бирига вобаста бўлган тўртта истиорали бирикмадан фойдаланиб, ўзига хос бир илтижо оҳангини кучайтирувчи зарофатли тасвир ҳосил қилинган. Булар: юзинг гули, кўнгил равзаси (кўнгил боғи), жон гулшани иборалари гул, боғ, ниҳол, гулшан, чаман ўзаро алоқадор тушунча-образлар. Шунинг учун ҳам мазкур байтни тушуниш унча қийинчилик туғдирмайди, воқеан кўрилган образлар ҳозирги шеъриятда кенг ишлатилмоқда. Бироқ, шунга қарамай, Навоийнинг бу сатрлари ҳам ички рамзий маънодан холи эмас. Қўлланилган иборалар фақат бир маънони ифодалайди, десак хато қиламиз. Чунончи, "Қадинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилғил", деганда Навоий кўриниб турган зоҳирий маъно билан бирга, араб ёзувининг хусусиятидан фойдаланиб ("жон" сўзи арабча ёзилганда алиф ҳарфи ўртада келади), қадинг алифдай жон ичида бўлсин, деган маънони ҳам қистириб кетган. Шу сингари, "кўнгил боғини гулшан қилиш" деганда, хурсандчилик (кўнгилнинг ёр юзини кўриб гулдай очилиши) ва бунинг тескариси дард-маҳзунлик (ишқ изтиробида кўнгил яраларининг яллиғланиши) маънолари мужассам.


Алҳосил: "Эй ёр, кўнглимнинг боғини юзингнинг гули учун гулшан қил, жонимнинг гулшанини эса қадинг ниҳоли учун чаман қилгин". Ёки: "Менинг кўнглим, қалбим сенинг гул юзинг яшнаб турадиган гулшан бўлсин, қадинг ниҳоли жоним ўртасида алифдай турсин". Ёхуд: "Сенинг гулдай юзингнинг жойи менинг кўнглим, у кўнгил яраларига даво, у қалбим гулларини яшнатади. Гўзал суратинг, баланд, зебо қоматинг жоним ичида, бу ерни ўзингга макон қил".
Бу байтнинг сўфиёна маъноси эса қуйидагича: боя биринчи байтда кўз Комил инсон тимсоли дедик. Қад эса (шу каби алиф ҳам) Комил инсон ҳайкалидир. Юз, айтганимиздай, илоҳий гўзаллик мазҳари. Энди "юзнинг гули" — мазҳарининг порлаши, яшнаши, кўнгул равзаси (боғи) — ошиқнинг Ёрга интизор қалби. Шундай экан, шоир Комил инсоннинг порлаган нури қалбимга кирсин, яъни Ёр юзининг гулини кўнгил боғига ўтқазиб, гулшанга айлантирай, дейди. "Гулшан" эса бу ерда Пир ёки Комил инсон сўзи, дийдоридан қалбнинг яшнаб кетишини англатади.
Иккинчи мисрада биринчи мисрадаги маъно кучайтирилган: комил инсон ҳайкали ҳам жон ичида бўлсин — маъшуқа образи қалбда нақшлансин.
Учинчи:



Download 41,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish