Бадий асар таҳлили” фани ҳақида тушунча. «Бадиий таҳлил асослари»



Download 41,11 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi41,11 Kb.
#252842
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
looooola

Таковарингга бағир қонидин хино боғла,
Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Таковар — тез юрадиган, йўрға от. Маъшуқ уни миниб сайрга чиққанда ошиқ дарди бадтар ортади, безовталанади. От ва унинг суворийси саркаш, бебок, бепарво. Бу анъанавий тасвир ҳар хил кўринишда классик шеъриятда тез-тез учраб туради. Бироқ ана шу анъанавий образларни Навоий халқ ичида кенг тарқалган хино қўйиб ясаниш одати билан боғлаб, чиройли, завқли поэтик маънони юзага чиқара олган. Хино қўйиш Шарқ халқлари, жумладан, ўзбек халқи орасида қадимий удум. Айниқса, қиз-жувонлар, келинлар шодиёна кунлари қўл-оёқлари, юзларига хино қўйиб ясанганлар, бу шодлик ва хурсандчилик қилиш белгиси ҳисобланган. Хино махсус ўсимлик баргидан олинади. Барг қуритилиб, яхшилаб сувга аралаштирилади ва байрам арафасида кечқурун қўл-оёқларга (кафтга, бармоқларга), сочга боғланади. Эрталаб турганда, хинонинг тўқ қизил ранги баданга кўчади ва узоқ сақланиб туради. Навоийнинг лирик қаҳрамони эса ўз маъшуқига мурожаат қилиб, ўзига эмас, балки отига ошиқнинг бағир, яъни жигар қонидан хино боғлашни илтижо қилиб сўрайди. Чунки у ёрини шу даражада севадики, унинг ҳар қандай жафосига чидашга тайёр, йўқ-йўқ, бугина эмас, у ёрга ёлвориб, хоксор ошиқни азоблаш, қийноқлар гирдобига олишни тилайди. Ахир ёр қийноқлари ошиқ учун ҳузур-ҳаловат-да! (Хино гул, гулшан сўзларига ҳамранг бўлиб, сўфиёна тасвир ҳам ўзаро боғланган). Иккинчи мисра иборалари ҳам шунга туташиб кетади: ишқ дарди изтиробидан ингичкалашиб қолган жон ипидан (риштасидан) арқон ясаб (расан-арқон) маъшуқ ити бўйнига боғлашни хоҳлайди. Ошиқ садоқати шундай бўлиши керак. У ёр ити билан суҳбат қуришдан ор қилмаслиги, унга ҳам дил рози ишқини сўйлаши, уни қучоқлаб ўпиши (Мажнун Лайли итини оғушига олгандай) ва, ҳатто, унга жон фидо қилиши мумкин. Навоий ана шундай садоқат тимсолидан илҳомланиб, ёрига муҳаббатини муболаға авжида изҳор этади. Хуллас, байтнинг умумий маъноси бундай: "Эй ёр, саркаш, йўрға отингнинг оёқларига менинг жигаримнинг қонидан хино боғлаб, ғамингда қийналиб, озурда бўлиб қолган жон ипини итингнинг бўйнига арқон қилиб боғла". Тўртинчи байт:




Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб ани яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Кўриб ўтилган олдинги уч байтда лирик қаҳрамон ўз садоқатини билдириб, илтижо-ёлбориш оҳангида ёрга мурожаат қилган бўлса, тўртинчи байтга келиб у фалакка (чарх-фалак, осмон) қараб нола-фиғон билан муҳаббат қудратидан жўшиб гапиради. Лекин шуниси борки, мазкур байт мазмунан аввалги байтлардан бутунлай узилган эмас. Зеро, бунда ҳам ишқ ва ошиқлик сулуки, фидойи қалбнинг талпинишлари куйланган. "Ўқ сўзлар" бу ерда фироқ тоғи ва кўҳкан бўлиб, булар Фарҳоднинг фожиали тақдирига ишорадир. Фироқ тоғи — энг оғир айрилиқ, улкан дард; айрилиқда Ширин ёдида жон берган Фарҳоднинг маскани. Фарҳод эса илоҳий ишқда садоқат кўрсатиш, ўртаниш, андуҳ ва ҳажр тажассуми. Эсингизда бўлса, Алишер Навоий "Фарҳод ва Ширин" достонида Фарҳод исмига рамзий таъриф берар экан, уни Фироқ, Ранж, Ҳажр, Оҳ ва Дард сўзларининг биринчи ҳарфларидан таркиб топган дейди.


Кўҳкан ҳам Фарҳоднинг лақаби. Бу сўзнинг луғавий маъноси — тоғ кесувчи, тоғ қазувчи демак. Лекин адабиётда Фарҳод лақаби сифатида ёки Фарҳод исми ўрнида истиора-символ бўлиб тарқалган. Чунки тоғ кесиш, не-не машаққатлар билан ариқ қазиб, сув чиқариб (Низомий сут оқизади), Ширин орзуларини ушатган, аммо муродига етмаган ошиқ Фарҳоддир. Ҳосили калом, шоир одамнинг лойдан яралганлиги ҳақидаги афсонага суяниб, дейди (байтнинг мазмуни): "Эй фалак, айрилиқ тоғида (яъни Фарҳод жон берган жойда) менинг жасадимнинг тупроғини агар топсанг (чунки мен ҳам Фарҳод каби ишқ йўлида тупроқман), уни қайта қориб, яна ўша кўҳкан — Фарҳод, яъни фидойи ошиқ, одамни яратгин". Ёки: "Менинг ишқдаги дардим Фарҳод дарди билан баробар, балки ундан ортиқ ҳам. Агар мен маъшуқ ишқи йўлида жон берсам, тупроғимни янгидан қориб одам яратсалар, тағин Фарҳод каби ошиқ жисми вужудга келади".
Бу ерда Ҳаққа бўлган ишқнинг азалий ва абадийлиги, Одам атодан қолганлигига ишора бор.
Бешинчи байт:



Download 41,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish