Бадиий таҳлил асослари


Рамз ...фақат шартли равишда ва шу матн доирасида кўчма



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet177/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

Рамз ...фақат шартли равишда ва шу матн доирасида кўчма 


287 
маъно касб этувчи сўз ёки сўз бирикмаси; образлилик тури. Рамз 
моҳиятан аллегорияга яқин, ундан фарқи шуки, рамз контекст 
доирасида ҳам ўз маъносида, ҳам кўчма маънода қўлланади. Рамзнинг 
маъноси контекст доирасида ва шартдан хабардорлик бўлганда 
реаллашади. Чўлпон шеъриятидаги "юлдуз", "булут", "баҳор", "қиш” 
образлари рамзнинг ёрқин мисоли бўла олади. Жумладан, машҳур 
"Қаландар ишқи" шеърини ишқий мавзудаги шеър сифатида 
тушунавериш мумкин. Бироқ ундаги рамзлар қатида бошқа маъно ҳам 
мустақил ҳолда мавжуд бўлиб, уни ўз вақтида шоирга руҳан яқин 
кишилар яхши тушунишган. Сабаби улар рамзларнинг маъноси 
англашиладиган контекстдан – шоирнинг ҳаёт йўли, opзу-интишлари, 
шеър ёзилган пайтдаги руҳий ҳолати ва ҳк. омиллардан хабардор 
бўлганлар

1
. Рамзийликда сўз, ишора ва ҳолатни турли маъноларда 
қўллашнинг чексиз имкониятлари мавжуд бўлади. Рамзийликда сўзни 
тушуниш билан биргаликда ишорани кўзда тутиш тақозо қилинади.
Рамзни қўллаш ва тушуниш бир жараённинг икки томонидир. Бирор 
матн ёки ифода уни англаш ҳамда талқин қилиш орқали кўчма маъноси 
аниқлангандагина рамзийлик касб этади. Темур ҳақидаги ривоятлардан 
бирида анчадан буён Дамашқ шаҳрини забт этолмаётган жаҳонгир 
Бибихонимдан кўмак истаб, хат жўнатади. Хоним хожасига жавоб 
мактубида: “Эски оғочларни кесиб, ўрнига янги кўчатлар ўтқазиш 
кераклигини” ёзиб юборади. Ишорани англаган соҳибқирон улуғ ёшдаги 
лашкарбошиларни ғайратли ёшлар билан алмаштиради ва шаҳар тезда забт 
этилади. Юқорида деконструкция қилинган ҳолати берилган “Оқ тулпор” 
шеъридаги “булбул” сўзининг қизиқчи кўзда тутган рамзий маъносини 
билмаслик янги матн мазмунини йўққа чиқаради. Рамз тушунилгандагина 
ва тушунган киши учунгина қиммат касб этади. Англанмаган рамзийлик 
фойдаланилмаган 
имконият 
кабидир. 
Кўринадики, 
рамзийлик 
постмодернизмгагина боғлиқ ҳодиса бўлмай, унинг тарихий илдизи жуда 
қадим замонларга бориб тақалади. Лекин постмодерндагина бадиий матн 
тўлиғича уни ташкил этган сўзлар замиридаги рамзга асосланадиган бўлди. 
Рамзийликнинг асосий хусусияти ундан жўяли маъно чиқариш 
мумкинлиги ҳисобланади. Мисол учун, Ўктам Ботирдан банкда ишлаётган 
Ўринбойнинг аҳволи қандайлигини сўрайди. “Ҳозирча қамалгани йўқ”,-деб 
жавоб беради Ботир. Бир қарашда бундай жавоб – тамомила ўринсиз. Агар 
айтилган гапдаги ишорадан маъно чиқара билинсагина, у салмоқли мазмун 
касб этади. Ботирнинг ўйича, Ўринбой – қаллоб ва таъмагир одам. 
Бинобарин, у – қачондир ўша иллатлари учун жазосини олиши керак. 
Кўринадики, рамзий нутқ ҳамиша ўзига хос жўяли асосга эга бўлади. Рамз 
билан кимдир мақталса, у кимгадир намуна қилинган бўлади, агар гаплашиб 
ўтирганлардан соат неча бўлгани сўралса, суҳбат чўзилиб кетгани, 
тарқалиш кераклиги англашилади ва ҳк. Постмодерн асарларда рамзнинг 
1
Болтабоев Ҳ. Адабиёт энциклопедияси. –Т.: “Mumtoz so’z”, 2014. 290-бет.


288 
шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилгани айни бир матннинг ҳар бир 
ўқирман томонидан тамомила ўзгача тушунилиши мумкинлигига йўл очади.
Йирик шоир Абдували Қутбиддиннинг қуйидаги мисраларида ҳам 
поэтик образлар рамзийлик асосига қурилгани яққол кўзга ташланади: 
Субҳлар ҳўплайди патли ҳавони, 
Бир кун ёлғончилик қилади апрель, 
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман, 
Бироқ кел. 
Бу сатрлардан маъно чиқариш учун апрелнинг бир куни, тўғрироғи, 1 апрел 
ҳазил ва юмор куни эканини билиш керак бўлади. Ўша куни сўйланган 
ёлғонлар ҳазил ўрнида қабул қилинади. Шу боис шоир суюклисига: 


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish