277
ҳамда уринишларига қилинган пародия ўлароқ юзага келади. Матн
дахлсизлиги, муқаддаслиги барҳам топиши постмодерн адабиётга
интерфаол хусусият бахш этади. Истаган ўқирман истаган бадиий матн
билан танишиш асносида унга муайян ўзгартишлар киритиб “ижод”
қилишга ўзини ҳақдор санай олади.
Классик анъаналарни тамомила эркин тушуниш ва талқин этиш ҳамда
бадиий меросни ултразамонавий техника билан уйғунлаштирган ҳолда янги
бадиий яратиққа айлантиришни кўзда тутадиган постмодерн санъат
эстетикаси олдин яратилган санъат намуналарига фақат истеъмол
қилинадиган товар сифатида қарашни илгари суради. Постмодернизмнинг
моҳияти унинг анъанавий эстетик қадриятларни ноанъанавий идрок этиш
орқали янги бадиий уфқларни эгаллашга имкон берадиган беқарор ва
ўткинчи табиатида намоён бўлади. Постмодернизм бир вақтнинг ўзида
ўтмишга қайтиш билан келажакка юришни уйғунлаштирувчи ҳодиса ўлароқ
эски ҳодисалардан фойдаланган ҳолда янги бадиий анъаналарни юзага
келтиришни кўзда тутади. Постмодернизм тажриба ўтказиш берадиган
адреналин орқали очун цивилизациясининг узоқ ва яқин деб аталувчи икки
босқичли ўтмишини бугунга қайтариб фаоллаштиради. Яъни ўтмиш санъат
асарларига бемалол дахл қилиш йўли билан уларни бугунга хизмат
қилдиради.
Постмодерн санъат одам ва инсонпарварлик, технотрон цивилизацияда
шахснинг ўрни сингари муаммоларга диққат қаратиб, инсонга эътибор
беради. Лекин унда инсон идеаллаштирилмай, унинг комиллик имконияти
ғоят чекланган деб қаралади. Шу сабаб инсонга Уйғониш давридагидек
марказдан эмас, четроқдан жой беради. Бу ҳолат постмодерн санъатда
персонажларнинг кўпинча мўрт, омонат, серҳадик ва тайинсиз кимсалар
сифатида тасвирланишига олиб келди. Постмодерн адабиётдаги
персонажлар майда, тайинсиз, ножинс, тийиқсиз экани билан классик ва
модерн адабиётдаги салафларидан тубдан фарқ қиларди. Модерн адабий
персонажлардаги рационал, барқарор “Мен”нинг парчаланиши постмодерн
адабиётда кўптаркибли (гетероген) образлар дунёга келишига имкон берди.
Постмодерн асарларда тайинсизлик, вампиризм, умидсизликнинг туганмас
лабиринти ва доимий хаос, кўпчиликка ўхшаб яшамайдиган кимсаларнинг
тийиқсиз саргузаштлари тасвири устуворлик қилади. Оммага мўлжалланган
бундай қизиқарли сюжетларнинг изчил тасвири классика, авангард,
оммавий маданият, интеллектуаллик ва гедонизмни қориштириб, санъат ва
кундалик турмушнинг ўзига хос “умумий эстетика”сини юзага келтиради.
Қоришиқ адабий симулякр баъзан кутилмаганда чуқур тагмаъно касб этиб,
аслдай кўринадиган кич (сохта, ясама) ёрдамида санъатни нозик идрок
этадиган билимдон ўқирманлар дидига ҳам мос келадиган бадиий бетакрор
яратиқлар юзага келишига сабаб бўлади.
Бутун эътибор фақат одамга қаратилиб, унга коинот гултожи сифатида
қараладиган
Do'stlaringiz bilan baham: