Бадиий реаллик ва шартлилик.
Кенг маънода олганда, бадиий
адабиёт борлиқни акс эттиради. Лекин шуниси ҳам борки, адабиётнинг
объектини борлиқнинг ўзи билан чегаралаб қўйиш унинг имкониятини бир
қадар торайтириш демакдир. Негаки, ҳамма даврларда ҳам, айниқса,
модернизм ва постмодернизм равнақ топаётган кейинги йилларда реал
борлиқдан ташқаридаги нарсалар ҳам адабиётнинг тасвир объекти
доирасига шиддат билан кириб бормоқда. Шунинг учун ҳам бадиий борлиқ
ва адабий шартлилик масаласи бадиий асар моҳиятини англашда айрича
ўрин тутади.
Адабиёт аҳли орасида: “
Бадиий асар қисқартирилган борлиқ ёки
воқеликнинг моделидир
”,- деган гап юради. Борлиқнинг чалғитувчи
реаллигини шу йўсин ишонарли тасвирлай олиш ижтимоий тафаккурнинг
адабиётдан бошқа бирор турига хос эмас. Адабий реалликни юқоридаги
каби кичрайтирилган борлиқ ҳам ва, аксинча, борлиқнинг модели эканидан
ташқари, унга хос бўлмаган жиҳатларнида тасвирлаш имконига эга
кўламдор феномен тарзида ҳам қабул қилиш мумкин. Шунинг учун ҳаётий
ҳамда бадиий борлиқ ўртасидаги ўртоқ ва айирмали жиҳатларни аниқлаб
олиш бадиий асар моҳиятини англаш ҳамда уни теранроқ таҳлил этишда
катта ўрин тутади.
Ҳаётий борлиқ билан солиштирилганда, бадиий реалликнинг бир қадар
шартлилик хусусиятига эга экани кўзга ташланади. Бадиий борлиқ инсон
қўли билан яратилмаган, илоҳий ирода сабабли вужудга келган ҳаётий
29
реалликдан фарқ қилиб, муайян бир мақсадда, кўриш ва билиш мумкин
бўлган ижодкор шахс томонидан
яратилган
борлиқдир. Унинг нима учун,
қандай ясалгани ва бу эстетик бутунлик бажариши лозим бўлган вазифалар
тизими тўғрисида юқорида анча батафсил тўхталинди. Реал борлиқдаги
нарса-ҳодисалар бадиий реалликдагидан фарқ қилароқ, объективлик
хусусиятига эга ва шу боис мавжудликдан бошқа бирор-бир инсоний
мақсадга эга эмас. Айни шу хусусиятига кўра борлиқдаги нарса-ҳодисалар
мавжудлигининг сабабини тушунтириш, асослаш ва изоҳлашга эҳтиёж
сезилмайди.
Чин ҳаётнинг ўзи билан солиштирилганда, бадиий асардаги
борлиқнинг шартлилиги яққол кўзга ташланиб, бадиий олам
тўқиб
чиқарилган
олам экани намоён бўлади. Ҳатто, тўлиғича аниқ бўлиб ўтган
ҳаётий реалликни тасвирлашга қурилган бадиий асарда ҳам борлиққа
бадиий ишлов беришнинг энг ишончли усули сифатида бадиий тўқима ўз
ўрнини сақлаб қолади. Тўқима бу хил асардаги тасвирланган воқеа-
ҳодисаларни танлаш, жойлаштириш, воқеа-ҳодисалар ва тимсоллар
тизимидаги тартиб ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини тайин этиш, ҳаёт
материалига бадиий тус бериш каби кечимларда қайта-қайта намоён
бўлаверади.
Ҳаётий борлиқ одамнинг ихтиёридан ташқарида мавжуд ва шу
мавжудликни одам ортиқча зўриқиш ва алоҳида тайёргарликсиз идрок
этаверади. Бадиий реаллик эса одамнинг маънавий дунёси, руҳий ҳолат ва
кайфияти призмасидан ўтказилиб, сўнг қабул этилади. Бинобарин, бадиий
борлиқни идрок этиш кишидан муайян тайёргарликни талаб этади. Одам
илк болалик давридан эътиборан, ўзи ҳам билмаган ҳолда, адабиёт билан
ҳаётни фарқлай бошлайди, адабиётга хос бўлган шартлиликлар тизимини
ўзлаштириб, уларнинг “ўйин қоида”ларига мослашиб боради. Ҳар қандай
бола реал борлиқдаги ҳолат тамомила ўзгача эканини кўриб тургани ҳолда
эртак тинглаётганда жонлиқлар, ўсимликлар, ҳатто, жонсиз нарсаларнинг
гапириши, ҳаракатланиши, талашиб-тортишиши ва бқ. шу янглиғ
тасвирларни шартли равишда қабул қилади. Шундай ўринларда ҳаётий
реалликнинг бадиий борлиқдан кескин фарқи намоён бўлади. Бошқача
айтганда, табиат соҳаси бирламчи борлиқ бўлса, адабиёт ва санъат соҳаси
иккиламчи реалликдир.
Ҳаётий ва бадиий реаллик ўртасидаги фарқ ҳисобга олинмаганда ҳам
ёки бу фарққа керагидан ортиқ эътибор қаратилганда ҳам бадиий асарни
тушуниш ва уни изоҳлаш борасида нотўғри йўлдан кетиш хавфи юзага
келади. Айниқса, адабиётга ҳаётий борлиқнинг шундоққина ўзи деб қараш
бадииятнинг моҳиятини жўнлаштириб, қадрини пасайтириши мумкинлиги
билан хатарлидир. Таълим-тарбия муассасаларидаги ўқувчиларнинг
каттагина қисмида бадиий реалликни ҳаётий реаллик билан айни бир нарса
деб қарашга кучли мойиллик бор. Бу нарса бадиий яратиқларни ғоят жўн,
утилитар тушунишга олиб келади. Бугина эмас, бадиий ва ҳаётий борлиқ
ўртасидаги фарқни билмаслик, адабий шартлиликни ҳис этмаслик, унинг
“ўйин қоида”сини қабул қилмаслик, бадиий асарнинг эстетик таъсирини
30
йўққа чиқариши, ўқирман дидини пасайтириб, уни бадиий сўзни ҳис
этмайдиган, сўз воситасида яратилган гўзалликни илғамайдиган сезимлари
қашшоқ кимсага айлантириб қўйиши мумкин. Бу ҳолатни “реалистик
жўнлик” деб атаса бўлади.
Афсусланарли жиҳати шундаки, бундай ёндашув баъзан адабиёт
ўқитувчилари орасида, ҳатто, ижодкор ва адабиётшунослар ўртасида ҳам
учраб қолади. Ҳозир-ку бироз камайгандай бўлди, аммо мустақилликнинг
дастлабки йилларида “суд дарси”, “дарс-конференция”, “сценарийли дарс”,
“саҳна дарси”, “сўроқ дарси”, “тергов сабоғи”, “мунозара-дарс”, “муҳокама-
дарс” каби сабоқ турлари кўпайиб кетганди. Бу ўзига хос “сабоқ”ларда
бадиий асар ва унинг қаҳрамонларига ёндашув ҳам тамомила “ўзига хос”
бўлиб, “Мирзакаримбой – золим эмас, тадбиркор”, “Мен Зайнабга
ачинаман”, “Сен ноҳақсан, Зеби!”, “Кумуш ҳам айбдор!” тарзидаги
иншолар,
муҳокамаю
мунозаралар
роса
урчиганди.
Ҳолбуки,
Мирзакаримбой, Зайнаб, Зеби, Кумуш сингари персонажларга ҳаётдаги
одам деб қараш уларнинг бадиий асар тимсоллари сифатидаги ўзига
хослигини йўққа чиқариб, эстетик жозибадан маҳрум қилади. Шов-шув ва
тортишувларга тўла бундай “дарс”ларда жуда кўп нарсалар ҳақида
гапирилгани ҳолда ўрганилаётган асар ва унинг бадиийлиги ҳамда
тимсоллар моҳиятини англаш мутлақо назардан четда қолади. Совет
даврида “Зайнаб ва Омон”даги Анор холани “тўғри йўл”га солиш
истагидаги, шунингдек, Шекспирнинг Ҳамлетини бўшашганлик ва
иккиланишдан халос этиш учун қилинган ижтимоий-таълимий хуружлар
ҳам “реалистик жўнлик”нинг кўринишлари эди.
Сиртдан қараганда, бундай ёндашув китобхоннинг шунчаки
соддалигидан юзага келган безарар ҳолатга ўхшасада, аслида адабий
таълимни, ундан сўнг маънавий тарбияни йўққа чиқарадиган тутумдир.
Негаки, “реалистик жўнлик”, энг аввало, бадиий асарнинг бадиий ўзига
хослигини йўққа чиқаради. Яъни бунда ўрганилаётган асарга эстетик яратиқ
тарзида ёндашилмагани учун асардан таъсирланиб бадиий завқ олиш,
тасвирдаги жозибадан лаззатланиш мумкин бўлмай қолади. Асарга
бадииятга алоқаси бўлмаган борлиқ ҳодисаси сифатида ёндашиш ундан
бутунлай бошқа нарса излашга олиб келади. Иккинчи томондан, бу хилдаги
ёндашув бадиий яратиқдаги қайсидир битта жиҳатга урғуни кучайтириб,
унинг энг муҳим белгиси бўлмиш бутунлик, яхлитликни йўққа чиқаради.
Учинчидан, бутун диққатини асардаги ҳаётий муаммога йўналтирган
“реалистик жўнлик” ижодкор, унинг нуқтаи назари, тимсоллараро
муносабатларни тасвирлаш ва баҳолашдаги тамойиллар тизими, яъниким,
бадиий асарнинг субъектив жиҳатларини тамомила назардан қочиради.
Тўртинчидан, образга ҳаётдаги реал одам сифатида, таниш-билиш, қўшни
ёхуд сабоқдош бир киши тарзида ёндашиш уни бадиий жозиба ва
таъсирчанликдан маҳрум қилади. Негаки, ёзувчи томонидан асарга
киритилган шахсият ҳамиша реал ҳаётдаги одамларга қараганда, миқёсига
кўра кўламли ва салобатлироқ бўлади. Зеро, улар шунчаки яшамайдилар,
балки муаллифнинг эстетик қараши ёғдулаган ўзига хос ҳаётий майдонда
31
фаолият кўрсатадилар. Бадиий яратиқларни кундалик турмушнинг рўзғорий
даражасига тушириш билан оралиқдаги замоний масофа сабаб нафақат
тарихийлик тамойили бузилади, балки адабий тимсолни ўз даражасига
тушириб қўйган ўқирман қаҳрамон даражаси қадар юксалиш имконидан
маҳрум бўлади.
Адабий қаҳрамонга қўшни ёки тенгдошга қилингандай бетакаллуф
муносабат бадиий асардан олиниши мумкин ва лозим бўлган маънавий,
маърифий, эстетик фойдани йўққа чиқаради. Уни бадиият кўкидан ерга
индиради. Бунинг устига, суҳбатдошига эътироз билдириш, у билан
баҳслашиш имконига эга бўлмаган одамни, яъни адабий образни муҳокама
қилиш ўқирманда эзгу маънавий сифатларни шакллантириши ҳам шубҳали.
Кўринадики, бадиий асар ва унинг қаҳрамонларига “реалистик
жўнлик” йўсинида муносабатда бўлиш уларни улуғламайди, балки ерга
уради. Бадиий асарга ёндашганда, ана шу жиҳат унутилмагани мақсадга
мувофиқ бўлади. Чунки “Ундай қилма, бундай қил!” тарзидаги йўл
кўрсатиш, унинг олдинги тутумларини баҳолаб, кейинги хатти-
ҳаракатларини башорат қилиш бирламчи борлиқдаги реал одамларга
татбиқан ўринли ва фойдали. Лекин бадиият оламининг фуқароларига
бундай ёндашиш бемаъниликдир. Зеро, “...
Do'stlaringiz bilan baham: |