Бадиий матннинг фонетик-фонологик хусусиятлари



Download 21,43 Kb.
bet2/3
Sana25.06.2022
Hajmi21,43 Kb.
#702619
1   2   3
Ҳаракатнинг давомийлиги: –Менинг хотиним бўлиб, ароқ очишни билмайсанми? – деди мингбоши, хохолаб кулди. – Ўрган! Мана қараб тур! – Шишанинг тагига йўғон шапалоғи билан икки марта урди, пўкак чачраб чиқиб шифтга тегди, сўнгра у ердан сачраб товчадаги катта жомга келиб тушди, «жар-р-ранг!»... этди жом.

– Ҳа-ҳа-ҳа!.. – деди мингбоши. Жомларингни жаранглатдим, синталоқ! (Чўлпон).

Ўҳ-ҳў, бунақа сигир бозорда фалон пул бўлса керак.(С.Аҳмад)

Зиёдни онаси бетини билакларига босади. Зиёдни онаси из-зз-з йиғлайди. Зиёдни онаси юм-мм-м йиғлайди. (Т.Мурод)

Ярим соатлик қонли «ғов-в-в-в, ғу-в-в-в, ов-в-в-в-в, ов-в-в-в»дан сўнг Маллахоннинг давангиси мағлуб бўлиб, фажеъ бир суратда яраланди. (А.Қодирий)

Ҳаракатнинг онийлиги: Машина Чуқурсойга қайрилиш ўрнига йўлнинг ўртасида таққа тўхтади.

Овоз кучининг баландлиги: «Буммм» деган товуш эшитилдию, кўкни чанг тўзон қоплади.(Газетадан)

Овоз кучининг пастлиги: Аммо шунчалик давру давронлар ўтқузилған ва ўтқузилмоқда бўлған бўлса ҳам бунчалик очуб–...тис-с-с! Ёпиғлиқ қозон-ёпиғлиқ... туя кўрдингми - йўқ... (А.Қодирий) Машина бир-икки пиғ-ғ-ғ деган овоз чиқарди-да бутунлай ўчиб қолди.

3.Сўзларни нотўғри талаффуз қилиш. Оғзаки нутқда турли сабабларга кўра айрим сўзлар, асосан, ўзлашма сўзларни бузиб талаффуз қилиш ҳолати мавжуд. Бундай хато сўзловчининг ўзлашган сўз имлосини тўғри тасаввур қилмаслиги, бошқа миллатга мансублиги, паронимларни фарқламаслик натижасида юзага келади, деб изоҳлаш мумкин. Бадиий асарда бу усулдан қаҳрамон нутқини индивидуаллаштириш ҳамда ифодани оғзаки - жонли нутққа яқинлаштириш мақсадида фойдаланилади. Айрим ўринларда кулги қўзғатиш мақсадида ҳам сўзлар атайин бузиб талаффуз қилинади ва ўша тарзда ёзилади. Масалан: -Котибадан, кирсам мумкинми, деб сўраш керак.

–Жинни бўлдингми, Неъмат?

–Мен сизга Неъмат эмасман, ўртоқ Баббаев бўламан, ўртоқ Хажжайип.(С.Аҳмад)

–Шайхантовур ярманкасига рўза бўйи мол ёйғон жувонлар, кампирлар, қизлар, тумсалар фаже бир қиёфа билан «алвидо, ё моҳи рамазон», деб рўмол силкитадирлар.(А.Қодирий)

–Хўп, бўпти. Унинг оти Зулфиқор, фомиласи... –айтаверайми, деб унга қаради. (С.Аҳмад)

Бўрихон бегона уйга кириб қолган одамдек қовушмай турарди. У укаларига, сингилларига нима дейишни билмасди. Тўғри, нима дейишни биларди. Аммо, тил билмаса нима қилсин? Ўйлаб-ўйлаб, «Салям!» деди. Жигарлари кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай ҳайрон туриб қолишди. (С.Аҳмад)

Режиссёр тағин елкам қоқди.

Барра каллабарра калла! – деди.

Режиссёр елкам қоқа-қоқа мени машина тараф жўнатди.

Мен йўл-йўлакай раисимиздан сўрадим:

–Раис бова, режиссёр нима деяпти?

–Баракалла деяпти, баракалла.(Т.Мурод)

Аллитерация. Бадиий нутқнинг оҳандорлигини ва таъсирчанлигини таъминлашда аллитерациянинг ўрни беқиёсдир. Шеърий нутқда мисралар, ундаги сўзлар ҳамда бўғинлар бошида ёки охирида бир хил ундош товушларнинг такрор қўлланишига аллитерация дейилади. Товушлар замиридаги мусиқийликка асосланган бу усул қадимдан Шарқ шеъриятида кенг қўлланилиб келинган. Кўҳна бадииятшунослик(«илми бадеъ»)да аллитерация «тавзиъ санъати» деб юритилган. Аллитерация деганда забардаст шоир Эркин Воҳидовнинг машҳур «қ» аллитерацияли шеъри кўз олдимизга келади:


Download 21,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish