Ўғил бола жинсига мансуб бўлган болани туғилиш йўллари
Эр ва хотин доривор ўсимликлардан тайёрланган тутатқилар ва озиқ-овқат махсулотлари билан ўзларини таналарини, яъни мизожларини қиздиришлари, митридат ичишлари, керак бўлса тутатқилар ва шамлар, шунингдек қиздирувчи клизмалардан фойдаланганлар. Ёки, унинг уруғи қалин, кучли, иссиқ бўлиши керак, чунки бундай уруғ ўғил жинсли ҳомилани пайдо қилувчи уруғни қабул қилада, аммо эркакнинг уруғи аёлнинг уруғидан заиф бўлмаслиги керак, аксинча, эркакнинг уруғи бу жиҳатдан кучлироқ бўлиши лозим.
Қўшилишдан бутунлай воз кечмасдан, бир мунча вақт жинсий алоқадансақланиш керак, чунки бу юқорида айтиб ўтилганидек, уруғни бузади ва кўп сув ичмасликлари лозим, иккаласи ҳам организмларини мустаҳкамловчи ва қиздирувчи таомларни истеъмол қилишлари керак. Кейин эри қандай уруғи борлигини текшириб кўрсин: уруғ суюқ бўлиб қолганда, даволанишга эҳтиёжи борлигини билиши лозим ва уруғ қалинлашганида, даволаш режимни бир неча кун давом эттириши керак, шунда уруғ кучайиб, тўпланиб қолади, уларни иккаласи ҳам заъфарон, мушк ва хом ҳинд дарахти каби исириқ тутатқилар каби кучли тутақлиларни тутуни бўлган жойдан сақланишлари керак.
У доимо қувноқ ва яхши кайфиятда юриши,яшайдиган жойи уни ўзига жалб қила олиши ва бўлажак туғиладиган ўғли тўғрисида ўйлаши яхши натижани беради.
У хаёлида кучли, жасур одамларнинг қиёфасини уйғотиши ва унинг назарида "ташқи қиёфаси билан энг олижаноб ва уруғни яқинлаштирадиган ва бўшатадиган энг нозик инсоннинг тасвири бўлиши керак. Ўғил жинсига мансуб авлод туғдирадиган одам аломатлари, у кучли, мувозанатли, уни уруғи кўп ва иссиқ бўлади.
Унинг мояглари катта, томирлари аниқ, шаҳвати кучли бўлади, у жинсий алоқадан кейин заифлашмайди ва ўнг томирдан уруғни ташлайди. Агар ўғил боланинг ўнг мояги биринчи бўлиб шишиб кетса, у ҳолда унданўғил, агар чап бўлса, қизжинсига мансуб бўлган болалар туғдиради.
Ўғил жинсига мансуб бўлган ҳомиладор аёлнинг белгилари. Бундай аёллар тезда ҳомиладор бўлишлари ва болани туғишлари, бундан ташқари бундай аёллларни юз терилари тоза, ташқи қиёфалари мутаносиб, танаси ориқ ва мўрт бўлмаган аёлллар киради. Унинг ҳайз қонини чиқиши суюқ, йирингли, сувли, шунингдек кам бўлмайди, бундан ташқари жуда куйиб кетган ҳам бўлмайди, бачадоннинг оғзи қинга қарама-қарши, овқат ҳазм қилиш жараёни жуда яхши, томирлар аниқ кўриниб туради ва тўла бўлади.
Унинг ҳис-туйғулари ва ҳаракатлари доимийдек, у доимийқабзиятга эга эмас, кўзлари қорайган, кўк эмас, хулқ-атвори қувноқ, кайфияти ва ҳаракатлари ёқимли ва у деярли етук ёшга етган қизларга тегишли.
Do'stlaringiz bilan baham: |