Ҳомиланинг заифлик белгилари:Ҳомиланинг заифлиги унинг ота-онасининг касаллиги, унда юзага келадиган бўшатиш, айниқса ҳайз кўришнинг давом этиши, камдан-кам учрайдиган ёки ёки ортиқча овқатланиш туфайли юзага келган нарсалардан далолат беради. Бу ҳомиладорликнинг биринчи ойида сут пайдо бўлиши ва кўкраги босилганда унинг томиши билан ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари ҳомиланинг заифлиги ва ҳомиланинг ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигини кўрсатади.
Янги туғилган чақалоқдаги заифлик белгилари. Чақалоқ туғилганидан кейин киндиги шишмаса ва у аксирмаса, ҳаракат қилмаса ҳамда бир мунча вақт нажас чиқмаса, демак у заиф узоқ яшамайди.
Агар чақалогнинг тана тузилиши ва мизожи мукаммал ривожланган бўлса, у еттинчи ойда ҳам соғлом ҳолда туғилши мумкин. Лекин айрим чақалоқлар туғилиш даврида ташқаридан бўладиган кучли ҳаракатларни кўтара олмаслиги сабабли нобуд бўлишади. Саккизинчи ойда туғилган чақалоқ бошқа барча янги туғилган чақалоқларга қараганда камдан-кам ҳолларда тирик қолади, яъни уларни омон қолиш эҳтимоли жуда ҳам кам бўлади.
Ушбу даврда туғилган қиз чақалоқлар камдан-кам ҳолларда яшаб кета олади. Баъзи бир мамлакатларда саккизинчи ойда туғилган чақалоқлар тирик қолмаслиги ҳам мумкин, чунки болаларнинг туғилиш истаги, яъни шу вақтгача улар тўлиқ шаклланишдан орқада қолган бўладилар, бунинг натижасида туғилиш жараёнида ҳаракатланишга кучи етмайди. Шундай қилиб, агар бундай тўлиқ ривожланишнинг дастлабки даврида улар туғилишга ҳаракат қилмоқчи бўлсалар, кучсизликлари натижасида туғилиш жараёнида улар янада ҳам кучсизланадилар.
Агарда улар бундай бўлмасалар ва уларда туғилиш истаги пайдо бўлганда чақалоқларни тана ҳаракатлари ва уларни ҳолатлари аллақачонмукаммал бўлган бўлса унда бундай чақалоқлар ўз жойларидан қочибқутилмоқчи бўладилар ва ўгирилиб оладилар.Аммо бундай ҳаракатларуларни мақсадларига етишини келтириб чиқармайди, бу ҳолатда уларбачадонда қолиб кетадилар, токи уларга туғиш кучи қайтиб келгунча ва бу куч келгандан сўнг чақалоқ туғилади.
Бундай бурилишлар ҳомилани чарчатади ва улардаги кучнисусайтиради, бу худди ожиз одамда кузатиладиган ҳолатдек бўлиб, бундайчақалоқлар касал ва заиф бўлиб туғилади.
Агарда ҳомила ўз вақтида туғилмаса лекин у пастга қараб ҳаракатланишга интилса у ҳолда барча заиф туғилган чақалоқлар каби туғилади. Кўпчилик тўқизинчи ойда туғилган чақалоқлар каби куйидагилар юз беради:уларда ҳам тўқизинчи ойда туғилиш истагини бўлишига қарамасдан сакизинчи ойда туғилганлардек туғилади. Камдан-кам ҳолларда ҳомилани бачадондан ажралиши еттинчи ойда пайдо бўлади, кейин ҳомила ўнинчи ойга қараб кетади ва ўнинчи ойда бутунлай соғаяда. Бу кўп учрамайдиган ҳолат бўлиб, бу ҳомилани заифлигидан дарак беради, чунки бу вақтга келиб чақалоқ ўз кучини тиклаб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |