Сидерит - ҒеСО3. Грекча сидерос-темир (темир шпати) демакдир. Сингонияси тригонал. Кристаллари кўпинча ромбоэдр шаклга эга, унинг ёнлари эгилган, баъзан тангачасимон юза ҳосил қилади, доломит каби эгарсимон эгилган. Агрегатлари кўпроқ кристалланган, донадор, яширин кристалланган ёки радиал шуъла каби тузилган шарсимон конкрециялар (сферосидерит, оолит ва бошқа шакллар) ҳам учрайди. Ранги синган жойларида сарғиш оқ, кулрангроқ, баъзан қўнғирроқ тусда. Шиша каби ялтирайди. Уланиши мукаммал. Мўрт. Қаттиқлиги 3,6-4, солиштирма оғирлиги 3,9 г/см3.
Сидерит гидротермал, унча юқори бўлмаган температурада ҳосил бўлади, шунингдек, денгиз ҳавзаларида ёки қўлтиқларида, чўкинди конларида учрайди. Сидерит темир маъданидир. Маъданлар эритилмасдан аввал қиздирилади.
Малахит - Сu2[СО3] [ОН] ёки СuО3·Сu[ОН]2. Сингонияси моноклин, кристаллари призма шаклида бўлиб, кам учрайди. Одатда айрим толалари радиал шуъла каби тузилган оқиқ шакддаги массалар ҳолида учрайди. Йирик буйраксимонлари учун концентрик-зона тузилиши жуда характерлидир. Тупроқсимон хиллари ҳам учрайди.
Ранги яшил, шишадек ялтирайди. Чизиғи яшил. Қаттиклиги 3,5-4,0, солиштирма оғирлиги 3,9-4 г/см3. Мўрт. Уланиши мукаммал.
Малахит фақат мис сульфид конларининг оксидланиш зонасида пайдо бўлади.
Малахитнинг катта массалар ҳолида топиладиган оқиқ хиллари ҳар хил безаклар тайёрлашда қўлланилади ва улардан ҳашамдор буюмлар-вазалар, қутичалар, столлар ва бошқалар ишланади. Петрограддаги Эрмитаж музейида алоҳида малахит зали бор. Малахитнинг майда кукунлари бўёқ тайёрлаш учун ишлатилади. Хол-хол тупроқсимон ҳолда топиладиган хиллари миснинг бошқа оксидланган маъданлари билан бир қаторда мис маъдани бўлиб хизмат қилади.
Сульфатлар
Гипс - СаS04·2Н2О. Сингонияси моноклин. Кристаллари таблеткасимон, баъзан устунсимон ёки призма шаклига эга. Бўшлиқларда друзалар шаклида учрайди. Одатда майда, зич кристалланган агрегатлар, ёрикларда эса толалардан иборат ипаксимон массалар ҳосил қилади. Ёпишиб ўсган қўшалоқ кристаллари кўп. Ранги оқ. Айрим кристаллари шаффоф ва рангсиз. Шунингдек, кулранг, оч пушти, сариқ, қизил, қорамтир ва қора рангларда бўлади. Ялтироқлиги шишадек. Уланиш текислиги юзаларида садафдек товланади. Қаттиқлиги 1,5 (тирноқ билан чизилади). Жуда ҳам мўрт. Уланиш текислиги ўта мукаммал ва ажралган бўлаклари шаклида, бурчаклари 66 ва 1140 бўлади. Солиштирма оғирлиги 2,3 г/см3.
Атмосфера босими шароитларида қиздиргавда гипс 80-90°да сувини йўқота бошлайди, 120-140° да бутунлай ярим-гидрат, яъни алебастрга айланади. Алебастр сув билан яримсуюқ қилиб қориштирганда иссиқлик чиқариб, кен-гайиб тез қотади.
Гипс экзоген йўл билан ҳосил бўлган бўлиб, чўкинди тоғ жинсларида кўп учрайди.
Гипснинг аҳамияти айниқса қурилиш ишларида жуда катта.
Р асм 23. Гипс.
Do'stlaringiz bilan baham: |