Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet33/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   136
Bog'liq


Сидерит - ҒеСО3. Грекча сидерос-темир (темир шпати) демакдир. Сингонияси тригонал. Кристаллари кўпинча ромбоэдр шаклга эга, унинг ёнлари эгилган, баъ­зан тангачасимон юза ҳосил қилади, доломит каби эгарсимон эгилган. Агрегатлари кўпроқ кристалланган, дона­дор, яширин кристалланган ёки радиал шуъла каби тузилган шарсимон конкрециялар (сферосидерит, оолит ва бошқа шакллар) ҳам учрайди. Ранги синган жойларида сарғиш оқ, кулрангроқ, баъзан қўнғирроқ тусда. Шиша каби ялтирайди. Уланиши мукаммал. Мўрт. Қаттиқлиги 3,6-4, солиштирма оғирлиги 3,9 г/см3.
Сидерит гидротермал, унча юқори бўлмаган температурада ҳосил бўлади, шунингдек, денгиз ҳавзаларида ёки қўлтиқларида, чўкинди конларида учрайди. Сидерит темир маъданидир. Маъданлар эритилмасдан аввал қиздирилади.
Малахит - Сu2[СО3] [ОН] ёки СuО3·Сu[ОН]2. Сингонияси моноклин, кристаллари призма шаклида бўлиб, кам учрайди. Одатда айрим толалари радиал шуъла каби тузилган оқиқ шакддаги массалар ҳолида учрайди. Йи­рик буйраксимонлари учун концентрик-зона тузилиши жуда характерлидир. Тупроқсимон хиллари ҳам учрайди.
Ранги яшил, шишадек ялтирайди. Чизиғи яшил. Қаттиклиги 3,5-4,0, солиштирма оғирлиги 3,9-4 г/см3. Мўрт. Уланиши мукаммал.
Малахит фақат мис сульфид конларининг оксидланиш зонасида пайдо бўлади.
Малахитнинг катта массалар ҳолида топиладиган оқиқ хиллари ҳар хил безаклар тайёрлашда қўлланилади ва улардан ҳашамдор буюмлар-вазалар, қутичалар, столлар ва бошқалар ишланади. Петрограддаги Эрмитаж музейида алоҳида малахит зали бор. Малахитнинг майда кукунлари бўёқ тайёрлаш учун ишлатилади. Хол-хол тупроқсимон ҳолда топиладиган хиллари миснинг бошқа оксидланган маъданлари билан бир қаторда мис маъдани бўлиб хизмат қилади.


Сульфатлар


Гипс - СаS04·2Н2О. Сингонияси моноклин. Крис­таллари таблеткасимон, баъзан устунсимон ёки призма шаклига эга. Бўшлиқларда друзалар шаклида учрайди. Одатда майда, зич кристалланган агрегатлар, ёрикларда эса толалардан иборат ипаксимон массалар ҳосил қила­ди. Ёпишиб ўсган қўшалоқ кристаллари кўп. Ранги оқ. Айрим кристаллари шаффоф ва рангсиз. Шунингдек, кулранг, оч пушти, сариқ, қизил, қорамтир ва қора рангларда бўлади. Ялтироқлиги шишадек. Уланиш текислиги юзаларида садафдек товланади. Қаттиқлиги 1,5 (тирноқ билан чизилади). Жуда ҳам мўрт. Уланиш текислиги ўта мукаммал ва ажралган бўлаклари шаклида, бурчаклари 66 ва 1140 бўлади. Солиштирма оғирлиги 2,3 г/см3.
Атмосфера босими шароитларида қиздиргавда гипс 80-90°да сувини йўқота бошлайди, 120-140° да бутунлай ярим-гидрат, яъни алебастрга айланади. Алебастр сув билан яримсуюқ қилиб қориштирганда иссиқлик чиқариб, кен-гайиб тез қотади.
Гипс экзоген йўл билан ҳосил бўлган бўлиб, чўкинди тоғ жинсларида кўп учрайди.
Гипснинг аҳамияти айниқса қурилиш ишларида жуда катта.


Р асм 23. Гипс.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish