3.7. Денгизнинг геологик иши
Денгизларни геологик иши ҳам умуман дарё, муз ва шамолларни геологик ишларида бўладиган босқичларни босиб ўтади: тоғ жинсларини емиради, бир жойдан иккинчи жойга олиб боради ҳамда емирилган материаллари ётқизади. Аммо денгизнинг геологик ишининг ўзига хос бир қанча хусусиятлар борки бу хусусиялар туфайли у Ернинг хаётида жуда муҳим аҳамияга эга.
Шамол, дарё, Ер усти сувлари емирилган жинс материалларини денгизга олиб бориб ташласа, денгиз эса бутун материк ва ороллани ўзининг сатхига баробар қилиб кесишга, қирқишга интилади. Шунинг учун денгиз ишининг бу босқичини абразия деб аталади. Денгизнинг абразион иши бутун материк ва оролларнинг 60000 км масофалик қирғоқ чизиқлари бўйлаб ҳаракат қилади. Қуруқликнинг катта участкаларининг кишилар кўз олдида абразивга учрагани маълум. Бунга Гельголанд оролининг 900минг йилгача давр мобайнида сатхи 900 км2 дан 1,5 км2 га келиб қолиши ажойиб мисол бўла олади.
Денгиз туби энг чуқур жойларигача зина-зина бўлиб пасайитб боради. Биринчи зина шельф деб аталувчи денгиз саёзлигининг ҳосил қилади. Океанларда ва очиқ денгизларда бундай саёз жойлар баъзан жуда кенг бўлса, баъзан жуда тор бўлади.
Денгизнинг чуқур қисмидаги қояли қирғоқларга тўлқин урилиши айниқса катта кучга етади: сувнинг бу Ерда қирғоқга бўлган босими 2-3кг 1см2 га етади. Бу жойларда тўлқинлар натижасида нихоятда кўп сув жуда боландга отилади.
Тўлқинларнинг денгиздан 20 метрдан ортиқ баландликда машъаллари денгиз шағали билан уриб синдиргани маълум. Саёз ва нишаб қирғоқларда куч билан келаётган тўлқинлар шағал ва қумдан иборат бўлган денгиз тагига ишқаланиш натижасида ўз кучини йўқотади ва уларнинг урилиш кучи анча кучсиз бўлади. Агар саёзлик ювилиб чуқурлашса, тўлқинларнинг урилиш кучи ошади. Саёзлик қирғоқлари бунга ажойиб мисол бўла олади. Бу Ерда қирғоқга қийшиқ урилаётган тўлқинлар саёз қирғоқ бўйлаб унинг кенглигини қисқартирмасдан қум ва шағалларни бир Ердан иккинчи ерга кўчиб юради. Порт шаҳарлардан бирига тўлқин тўсар қурилган бўлиб, у денгиз ичига анчагина кириб турар эди. У қирғоқ бўйлаб шимолдан жанубга томон бир Ердани иккинчи ерга тўлқинлар билан кўчадиган қум ва шағалларга тўсиқ бўлиб қолди. Тўлқин тўсарларни шимолга томон шағал кўп ётқизила бошлаган, бунинг натижасида эса саёз пляж кенгайган тўлқин тўсарлар жанубдан эса пляж емирилиб кетган. Кузатишлар йилига пляжнинг ҳар 1м2 сатҳидан 25 м3 материал тўлқинлар билан ювилиб кетганини кўрсатган. Узоқ масофагача саёз қирғоқ бутунлай йўқ бўлиб кетган, натижада тўлқинлар тик қирғоқга тўғридан-тўғри урилиб, абразия ҳосил қилиб, қирғоқда сурилмалар ва бошқа ходисаларга сабабчи бўлган. Денгиз остидаги қарши оқимлар қирғоқ емирилишидан ҳосил бўлган маҳсулотни денгизнинг чуқур жойларига олиб боради ва кўчирилаётган материални саралайди. Бунда бир мунча йирик материаллар қирғоқга яқин майдонлари эса қирғоқда узоқда ётқизилади. Агар саёз жойлар (нерит зона) жуда кенг бўлса терриген материал деб аталган материал бутунлай шу чеккада қолади. Агар саёз жойлар камбар бўлса, у вақтда чўкиндиларнинг бир қисми континенал ён бағир деб аталадиган иккинчи зинага ўтади.
Денгизларнинг саёз жойларидан кейин бирдан ёки секин-аста батиал область келади. Саёз жойлар қирғоқ яқинда 0 м дан 20м гача бўлса денгизнинг қолган қисми эса 20 м дан 200 м гача бўлади, батиал область чуқурлиги 200 м дан 2000-2500 м гача етади. Батеал обласнинг унчалик бўлмаган юқори қисмларидаги чўкиндилар фақатгина кучли тўлқинлар билан ўрнидан кузатилиб лойқалатилади ва чуқур денгиз оқими билан бир жойдан иккинчи ерга кўчирилади. Агар денгиз оқимлари қирғоқга келса денгиз саёзлиги тубидан ва батиал обласнинг юқори қисмларидан майда тупроқ материални олиб кетади. Батиал областда материклардан келтирилган чанг, вулқон кўллари ҳамда космик чанглар етказилади.
Денгизнинг механик ишида шамол тўлқинлар, денгиз суви кўтарилиши ва денгиз оқимлари иштирок этади. Денгизнинг ишида буларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.
Шамол тўлқинлари ўзи билан олиб кетаёган йирик тошлар билан кучли босим ва урилиш орқасидан қирғоқни емиради. Тўлқинлар денгиз суви кўтарилмайдиган жойларда масалан, ички денгизларда ҳам яққол кўриниб туради. 7 йил мобайнида Қора денгиз шу йўналишда Гагра яқинида қирғоқни 200 м кенгликда тўлқинлар билан ювиб кетган. Болтиқ денгизида Кольберги яқинида қирғоқ денгизнинг хужуми натижасида ҳар йили 0,5-1 м орқали чекинади. Океан қирғоқларида тўлқин иши бундан ҳам кучли бўлади. Ламанш қирғоқлари ҳар йили 2м ювилади. 1825 йилда Атлантика океани Ютландия ярим оролини ёриб ўтиши натижасида лимфиорд номли янги бўғоз ҳосил бўлади. Франциядаги усулика ярим ороли қирғоқлари йилдан-йилга тез чекиниб бормоқда (1918 йилда 15 м, 1844 йилда 35 м) ўзга жойларда қирғоқ денгизнинг ҳужумга бирмунча яхши қаршилик кўрсатади. Жазоир қирғоқлари 1200 йил мобайнида фақат 10 м орқага чекинган. Асрлар давомида секин кўтарила бораётган қирғоқларда абразия у қадар сезилмайди.
Cув тагидаги чўкиндиларни тўлқинлар (бир неча юз метр чуқурликгача етиб) қирғоққа тик йўналишда, ҳам унга қийшиқ йўналишда ҳам олиб кетади. Биринчи ҳолда, сув кўтарилишидаги тўлқин кучи унинг қайтишидаги тўлқин кучидан кўп бўлса, у ҳолда асосан ётқизиқлар қирғоққа чиқарилиб ётқизилади, агар сув қайтишидаги кучи кучли бўлса, у ҳолда ётқизиқлари қирғоқдан денгиз томон олиб кетилади. Иккала тўлқиннинг кучи баробар бўлганда материал ўз жойида қолади. Агар тўлқинлар қирғоққа қия йўналишда кетса емирилган материаллар қирғоқ бўйлаб бир Ердан иккинчи ерга кўчирилади.
Чўкиндилар тўлқин уриладиган қирғоқ полосасида ва ундан узоқда ҳамма саёз жойларда ётқизилади. Қирғоқнинг ёнгинасида қирғоқ уюмлар ҳосил бўлади. Агар материал тўлқин билан узоқ қирғоққа чиқарилса, тўлқин билан чиққан сувнинг бир қисми олдиндан етказилган материалга шимилиб кетиши натижасида унинг кучи камайиб қолади ва ўзи билан олиб чиққан материални қайта олиб кетмайди. Секин-аста ўсиб бораётган уюмнинг кенглиги 10-12 м га етади. Кўпинча қирғоқда бир неча паралел уюмлар ҳосил бўлади: қирғоққа энг яқин бўлган уюм энг кучли бурон вақтидаги тўлқин билан келтирилса, узоқдаги қирғоқ уюмлари бир мунча кучсиз шамол тўлқинлари натижасида ҳосил бўлади.
Денгизларнинг саёз жойларидан бошқа ерларда чўкиндилар ҳосил бўлишида органиқ материал асосий роль уйнайди; минерал заррачалардан ташкил топган қисми жуда майда териген материалдан, вулқон кули ва космик чангдан иборат.
Териген, вулқон, минерал ётқизиқларида органиқ қолдиқларнинг бўлиши уларда алоҳида из қолдиради. Баъзи холларда химик ёки биохимик йўл билан ҳосил бўлган чўкиндилар тўпланади.
Денгизни саёз жойлари (шельф) асосан кўп ёки оз миқдорда органиқ материаллар аралашган майда қум ва камдан - кам ётқизиқлар билан қопланган бўлади. Денгиз ўсимликлари яхши ёритилган фақат шу областда ривожланади. Денгиз саёзлиги областида ҳосил бўладиган ётқизиқлар одатда аниқ қат-қат бўлади. Буларни қийшиқ қат-қатлик ёки нотўғри тахланиш деарли хеч қачон кўринмайди. Жуда тик, баъзан денгиз сатхига 600 гача бурчак билан тушиб кетган маржон рифлари булардан мустаснодир, чунки бу ерларда чўкиндилар жуда нотекис қатламланади ёки сира қатламланмайди. Денгизлардаги саёз жойларнинг қирғоққа яқин қисмларида энг кучсиз шамол таъсирида сув юзида ҳосил бўлган майда тўлқинларнинг худди негативга кўчирилган босмаси каби тўлқин белгиларини кўриш мумкин. Бу тўлқинларнинг шакли турлича бўлади, баъзан эса бутунлай юмалоқ бўлиб тушади.
Океаннинг батиал областида энг майда гил ва лойқа чўкиндилар ётқизилади. Лойқаларни қуйидаги типларга ажратиш қабул этилган: кўк лойқа, кизил лойқа ва яшил лойқа. Лойқаларнинг орасида денгиз сувлари, музлар ёки шамоллар билан баъзан узоқ масофалардан келтирилган бирмунча дағал ётқизиқлар ҳам учраши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |