Масалан, турли ҳайвонот организмлар ўз инлари ва йўлларини ўйиб қуришда,
ўсимликларнинг илдизларини еб, ер ичига кириб бориб, катталашиб, жинсларни емирилиши
физик нураш турига киритилади. Организмларни органик моддаларни парчаланиб яшаш фаолияти
натижасида химиявий нураш учун муҳим бўлган маҳсулотлар, кислород, карбонат ангидрид гази,
турли химиявий компонентлар ҳосил бўлиб, муҳитнинг кислотали шароити ортади. Нурашнинг
ҳамма турлари бир-бири билан боғлиқ ҳолда рўй беради. Нураш жараёнининг тоғ жинсларининг
хоссаларини таъсири.
Нураш геологик жараён сифатида бирламчи жинсларни емирилишига ва ўзгаришига сабаб
бўлади. Инженерлик геологик нуқтаи назаридан нураш жараёнининг асосий йўналиши. Тоғ
жинсларини физик холатини ва физик механикавий хоссаларини ўзгартиришига қаратилган бўлиб,
бино ва иншоот асосидаги, табиий ва сунъий қияликдаги, ер ости қазилмалардаги жинснинг
турғунлигини камайтиришга олиб келади. Нурашга учраган қатламнинг
физик-механикавий
хусусияти, уни нурашга учраганлик даражаси, петрографик минерал таркиби ва тузилишига боғлиқ
бўлади. Чуқурлик магматик жинслари, ер сиртида емирилишига учраб, мустахкамлигини тез
йўқотади ва «пўк» жуда паст мустахкамликка, юқори деформатив хоссаларга эга бўлган бўш,
юмшоқ жинсларга айланади. Емирилган ўрта ва нордон магматик жинсларнингбўшоқ жинслари,
асосан нурашга бардошли кварц минералидан ташкил топгандир. Асосли ва
ультра асосли
жинсларнинг бўшоқ жинслар-турғун бўлмаган-дала шпатидан тузилган бўлиб, нураш қобиғида
гилли жинсларга айланиб кетади. Бундай жинсларнинг механик хусусияти, нордон ва ўрта нордон
жинсларникига қараганда пастроқ бўлади. Магматик жинсларнинг келгуси емирилишида йирик
чақиқли эллювиал грунтлар хосил бўлиб, уларнинг мустахкамлиги ва сиқилувчанлиги
тўлдиргичдан вақисман емирилган жинснинг механик мустахкамлигига боғлиқ бўлади. Эллювиал
қумли грунтлар, анчагина структурали мустахкамликка эга бўлиб, бунга сабаб заррачаларнинг
сақланиб қолган табиий бирлашиш кучи ва иккиламчи цементлашишнинг мавжудлигидир. Гилли
эллювий жинснинг характерли хусусияти-намланганда шишиб бўкиши ва қуритилганда-
кичрайишидир. Бу жараёнлар қурилиш шароитини ва бинодан фойдаланишни ёмонлашувига,
харажатларни ошиб кетишига сабаб бўлади. Метаморфик жинсларнинг эллювийи, физик-механик
кўрсаткичлари бўйича-асосли ва ультра асосли магматик жинсларнинг емирилишига қобиғига яқин
туради.
Чўкинди жинсларнинг емирилиши ўзгачалик билан ажралиб туради. Химиявий ва органик
жинслар кўпроқ емирилиб, бўш жинслар камроқ емирилади. Химиявий ва органик йўллар билан
хосил бўлган жинслар сувда тўла эрийди ёки қум ва гилли ўлчамлар бўйича майдаланиб кетади.
Цементлашган жинсларда дастлаб цемент емирилади, қумтош қумга айланади.
Гилли жинслар нураганда рўй беради: а) мавжуд ёриқлар
кенгаяди ва янгилари хосил
бўлади; б) /оваклашиш, в) иккиламчи минераллар пайдо бўлади. Бу жараёнлар гилли жинсларнинг
физик-механик хусусиятларини ёмонлаштирди, уларда сурилиш қаршилик камаяди ва
сиқилувчанлиги ортади. Бу жараёнлар айниқса уларни кескин бўшатиш, устидаги босиб ётган
жинслар оғирлиги олиб ташланганда рўй беради. Бундай ҳодисалар чуқурлар қазишда намоён
бўлади. Гиллар юқоридаги оғир босиб турувчи қатламданозод бўлгач, ўз хажмини оширишга
интилади. Шунда уларда нурашнинг ташқи агентларининг ўтқазувчи ёриқлар пайдо бўлади.
Минерал таркиби кўпинча монтмориллонит миқдори ошиши томонига (ph>7) ўзгариб,
гилли грунтларнинг сиқилувчанлиги ва бўкишини ортиради. Юқоридагилардан кўринадики, нураш
жараёни грунтларнинг ва қурилиш майдонининг геологик шароитини шунчалик ўзгартирадики,
биноларни ва иншоотларни махсус тадбирларсиз қуришни кўз олдига келтириб бўлмайди.
Нураш процессининг содир бўлиши ва кучайишига кишиларнинг муҳандислик фаолиятлари
ҳам катта таъсир қилади.
Муҳандис иншоотлари, шахталар, котлавонлар, сув омборлари қуриш сингари ишларда
ернинг геологик шароити ўзгаради. Сув омборлари қурилишида, тўғон ҳисобига сувни
кўтарилиши оқибатида, тоғ жинслари таркибидаги тузларнинг миқдорини ошиши, бурғ
қудуқларини қазиш, ер ичидаги маълум чуқурликларда қандайдир даражада бўлса ҳам, вақт
ўтиши билан механикавий, химиявий ва органик нураш жараёнлари бошланади. Нураш жараёнида
тоғ жинсларининг физик - механик хусусиятлари ўзгаради, уларда ёриқлар ҳосил бўлади, улар
кенгаяди, ғоваклиги ортиб, мустаҳкамлиги пасаяди.
Гилли жинсларда сурилишга қаршилик
кучи камаяди, сиқилувчанлиги ортади. Нураш
жараёни қурилиш майдонини муҳандислик-геологик шароитини шунчалик ўзгартириб юбориши
мумкинки, бино ва иншоотларни қуришда махсус чора-тадбирлар кўришга тўғри келади.
Бинолар ва иншоотлар асосини танлашда пойдевор чуқурлиги, нурашга учрамаган жинсгача
ковланади ёки элювий ётқизиқларини махсус чоралар билан зичланса, асос сифатида ишлатса ҳам
бўлаверади. Чуқурликлардаги қияликларни нурашга учраган жинсни ҳисобга олиб тайинланади.
Нурашнинг олдини олиш ёки нурашга учраган жинсларни хоссаларини яхшилаш учун турли
тадбирлар қўлланилади:
1. Тоғ жинсларини нуратувчи таъсиридан сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш.
2. Жинсларни таркибига турли моддаларни шимдириш йўли билан
3. Нураш агентлари (сув, ҳаво, газ ва бошқа) ни таъсирини йўқотиш.
4. Ер ҳудудларини текислаш ва оқава сувларни тартибга солиш
Тоғ жинсларини юзаларини турли материаллар-гудрон, битум, бетон, асфальтобетон, цемент
қоришмаси, гиллар билан қоплаб, улар нурашнинг хилига, чуқурлигига қараб белгиланади.
Масалан, гудрон, битум, цемент ва бошқа сунъий қопламалар сувни йўлини тўсиш учун
ишлатилади, лекин улар ҳам ҳароратнинг иссиқ-совуқ ўзгаришларидан саклай олмайди.
Жинсларни зичлигини ошириш учун уларни суюқ шиша, битум, гидрон, цемент қоришмаси,
гилтупроқлар билан шимдириш мумкин. Ер ости сувларини йўқотиш дренах (захқоп) лар қуриш
йўли билан амалга ошириш мумкин. Тош материаларни нурашдан сақлаш чоралари 2 га бўлинади:
Конструктив ва химиявий:
Конструктив чора тадбирлар турқумига тош-материаллар устига ёғин-сочинларни
тегдирмасликни таъминлаш, материал юзасини ва шаклини силлиқлаш ҳисобига
тушган сувни унда
туриб қолмаслик ва ичига кирмасликни таъминлаш чоралари киради.
Химиявий чораларга эса тош материаллар сиртида зич, сув ўтказмайдиган юзалар ҳосил
қилиш ёки уни гидрофоблаш киради.
Юзаларни зичлашдаги усулларидан бири флюатлашдир. Бунда карбонатли жинслар
кремнийфторли водород кислота тузлари билан шимдирилади. Бу жараёнда қуйидаги реакция руй
беради.
2CaCo
3
+ MgSiF
6
қ2CaF
2
+MgF
2
+SiO
2
+CO
2
ва тошнинг ташқи ковакларида, сувда эримайдиган магний ва кальций фторидлар ҳосил бўлади.
Карбонат бўлмаган жинсларни олдиндан кальций тузларининг сувли эритмалари, ва масалан,
кальций хлор билан ишловдан ўтказилади.
Гидрофоблаш-деганда ғовакли тош материални гидрофоб (сувни итарувчи) моддалар билан
шимдириш тушунилади.
Бунда тош қопламанинг юзаси зичлиги ортиб, нурашга яхши чидайди. Тошларни
кремний-
органик суюқликлар, полимер материаллар, парафин эритмалар ёки металл чанглари (алюминли,
рухли) билан шимдириш яхши самара беради. Тош материаллар сиртини мономерлар билан
қоплаб, сўнгра уни полимерлаш уни узоқ муддатларга чидамлилигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: