Б. Ш. Ризаев,Б. Б. Хасанов муҳандислик геологияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#170089
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   52
Bog'liq
muhandislik geologiyasi

6.4 Карстланиш ҳодисаси.
Ер ости сувлари таьсирида оҳактош, доломит, гипс, ош тузи каби тоғ жинсларини эритиш
натижасида ҳосил бўладиган геологик жараёнлар-карстлар деб аталади.
Карст сўзи шимолий-ғарбий Югославиядаги карст платоси (ясси тоғ) номидан олиниб,
«Тош» деган маънони билдиради. Бундай деб аталишига сабаб шуки, ана шу ясси тоғда бундай
ҳодисалар жуда кўп тарқалган ва дастлаб шу ерда яхши ўрганилган.
/орлар турли шакл ва ҳажмдаги бўшлиқлар кўринишида бўлади. ғорлар икки хил бўлади:
очиқ ғорлар ёки воронкасимон ўпирилган чуқурликлар; ёпиқ ғорлар-бу оҳактошлар жинслари
орасида пайдо бўлган горизонтал ёки тик қия бўшлиқлардир. Морфологик жиҳатдан ғорлар Ер
юзида кўпроқ ботиқ шаклларини ташкил қилади. Очиқ карст (ғор) лар хар - хил шаклга эга бўлиши
мумкин. Ер остидаги карстлар ҳам бир неча хил бўлади; тик йуналган қудуқ, оғзи тор, ичига томон
кенгаювчи (эпикарст), горизонтал йўналган каналли, ер юзига ер ости сувини олиб чиқувчи
(мезокарст), чуқурлик (гипокарст). Карст шакллари ботиқ ва қавариқ бўлиши мумкин, ботиқ
шаклларнинг чуқурлиги бир неча метрдан, минг м гача бўлади. Емирилувчи, ғорлар ҳосил килувчи
жинслар сувда эрийдиган жинслардир: карбонатли жинслардан: оҳактош, доломит, бўр, мармар:
Сульфатли жинслардан: гипс ва ангидрит; хлоридлардан - ош тузи, сильвин ва бошқалар.
Энг кўп эрийдиган хлоридлар бўлиб, ҳар қандай химиявий таркибдаги сувда эрийди; 1 л
дистилланган сувда 328 грамм ош тузи эриши мумкин. Сульфатлар сувда нисбатан кам эрийди; 1 л
дистилланган сувда 2,6 г гипс эрийди. Агар сув таркибидаги NaCl бўлса, унинг эрувчанлиги 4-
марта ошади, MgSO
4
бўлса, эрувчанлиги аксинча камаяди. Карбонатлар қийин эрийдиган жинслар
ҳисобланади: 1 л дистилланган сувда 0,013 г CaCO
3
эрийди. Умуман олганда, сувнинг тоғ


жинсларига таъсири жуда секинлик билан боради, бироқ сувнинг таркибида карбонат ангидрид кўп
ва ҳарорати юқори бўлса, бу жараён тезлашади. Карбонат ангидрид сувда қийин эрувчи магний ёки
калций карбонатли сувда эрийдиган бикарбонатларга - айлантирилади.
CaCO
3
+ CO
2
+ H
2
O
® Ca (HCO
3
)
2
Бўр бўш жинс бўлганлигидан сувда фақатгина эриб қолмасдан, осонлик билан ювилиб
чиқиб кетади. Карстни ҳосил бўлишида тоғ жинсларнинг дарзлилиги ҳам катта таъсир кўрсатади.
Дарзлардан кириб борган, ер ости сувлари, атмосфера ёғинлари ва тоғ жинслари емирилишини
кучайтиради. Карстлар, айниқса тектоник зоналарда кўпроқ учрайди, сабаби бу зоналарда тоғ
жинслари дарзлари кўпроқ ва ернинг чуқуррок қисмларигача кириб боради.
Атмосфера ёғинлари ва дарё сувлари камроқ минераллашгани сабабли, карстлар ҳосил
килишда фаол роль ўйнайди.
Атмосфера сувлари емирилувчи жинслар массивлари устида дастлабки йўлларни ҳосил
килади, сўнгра бу йўллар кенгайиб жўяклар, тарновлар (каррлар) ҳосил килади ва бу ҳосил
килинган юзаларни-каррли юзалар деб аталади.
Лёсс тоғ жинсларида ҳосил бўладиган бўшлиқлар, кўпинча ўсимликлар ҳамда
хайвонларнинг (кемирувчилар) яшаши жараёнидан пайдо бўлган, ер устидан пастга қараб йўналган,
найсимон, баъзан айланасимон ҳолдаги, турли катталикдаги бўшлиқларга, атмосфера ёғинларининг
оқиб кириши ва бирорта пастлик, қулай жойдан ер юзасига сизиб чиқиши натижасида ҳосил
бўлади. Бундай бўшлиқлар Республикамизда Тошкент олди районларида, Паркент водийсида,
Шимолий Фарғона водийсида - Намангансой, Чортоқсой, Косонсойда учрайди. Карстлар ҳосил
бўладиган тоғ жинслари қурилиш учун анчагина мушкулликлар туғдиради. Гипсли ва ош тузи
тарқалган жойларда фақатгина мавжуд бўлган карст эмас балки, унинг янги хилларини ва айниқса
бинонинг асосида ҳосил бўлиши, қурилиш учун хавф солади. Оғир иншоот қурилиши натижасида
ер юзасига яқин жойлашган ғорлар, ўпирилиб тушиши мумкин. Тоннелларни қуришда карстли
ҳудудлардан ўтишда, йўлларда йирик ғорлар учраши мумкин ва бу анчагина қийинчиликлар
туғдиради. Агарда иншоотнинг геологик жиҳатдан қулай бўлган жойларга жойлаштириш имкони
бўлмаса, карстли бўшоқ тоғ жинсларини суньий равишда заминда зичлаш, масалан, зич цементли,
майда заррали қум аралашмалари, цементли -гилли аралашма билан зичлаш лозим. Тоннелларни
ўтказишда, ғорларни шипларидаги тоғ жинсларини ўпирилиб кетмаслигини олдини олиш
мақсадида, мустаҳкам том нишалари тайёрланади.
Карстли ҳудудларда ҳар қандай иншоот қурилишида ер ости ғорликлари намоён бўлиш
босқичи ва характерини ўрганиш, карстли қатламларини ва унинг сувли хусусиятларини ўрганиш,
ва айниқса тектоник зоналарга аҳамият бериш зарур.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish