Вақт бўйича стадионда югуриш
(секунд)
Қисқа масофага югуриш
|
Машқланишдан олдинги
|
32,4±1,23
|
200±1,19
|
20,8±1,11
|
Ўртача масофага югуриш
|
Қиздириш машқлари
|
25,7±1,12
|
165,1±1,03
|
21,3±1,02
|
Индивидуал диапозон
қиймати
|
19-45
|
135-220
|
18-35
|
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, нафасни ушлаб туриш синовида турли масофаларга югурувчи спортчиларнинг индивидуал кўрсаткич қийматларининг ўзгариши аниқланди. Яъни нафасни ушлаб жойида 19-45 сония югуришда, ёки стадион бўйлаб 135 метрдан 220 метргача нафасни ушлаб югуришда, 18 сониядан 35 сониягача вақт оралиғида югуриш натижалари қайд этилди. Шунинг учун, нафасни ушлаб туриш машқи ёрдамида машғулотни режалаштираётганда, спортчилар организмининг гипоксияга чидамлигини индивидуал имкониятларини ҳисобга олиниши керак. “Стадион бўйлаб нафасни ушлаб югуриш” бўйича ўтказилган машқда қисқа масофага югуришга ихтисослашган спортчилар 200 ± 1,19 м гача бўлган натижани кўрсатдилар, вақт бўйича натижа 20,8 ± 1,11 с ни ташкил этди. Ўрта масофага югурувчи спортчилар эса 21,3 ± 1,02 с вақт билан 165,1 ± 1,03 м гача югуриш натижаларини кўрсатдилар. Олинган маълумотлар спортчиларнинг яхши жисмоний функционал тайёргарлигидан далолат беради. Масофаларга югуриш бўйича олинган натижалар спортчиларнинг спорт машғулотларида турли хил такрорий мусобақа доирасида кўп югуриши билан машғулотлардан фойдаланиш имкониятини кўрсатади.
Қисқа масофага югурувчи спортчилар учун асосий мусобоқа масофаси (100, 200, 400 м) турли хил ўзгаришларда бўлади. Масалан, асосий масофаси 100 м бўлган енгил атлеткачилар учун нафасни ушлаб туриш билан бажариладиган асосий машқ 10-15 мартагача бўлган такрорий юқори белни кўтариб югуриши, кейин эса 100 м тезлашув билан 100 м югуриш усул билан бажариш мумкин.
Югуриш босқичларининг такрорий сони нафасни ушлаб туриш билан машғулотларни индивидуал толерантлигига боғлиқ бўлади. Нафасни ушлаб туриш билан тажриба усулларини амалга ошириш муддати 1,5 дан 2,5 мезоциклгача ўзгариши мумкин. Махсус тайёргарлик босқичининг мезоциклида бизнинг мисолимизда нафасни ушлаб туриш вақти 200 дан 300 секундгача ўзгарган. Нафасни ушлаб туриш билан машғулот машқлари ҳафталик микроциклни йўналишига қараб 2 дан 3 мартагача қўлланилади (тайёргарлик, машғулот, зарба, мусобақадан олдинги).
Тиббиёт ходимлари жалб қилиниб тажрибадан олдин ва тажрибадан кейин спортчиларнинг соғлигини кузатган ҳолда уларнинг функционал ҳолатини баҳолаш ўтказилди.
Машғулотлар жараёнида adidasmi Coach электрокардиограф қурилмаси ёрдамида юрак фаолиятини доимий назорат қилиш амалга оширилди. Махсус қурилма ёрдамида юрак уриш тезлиги эгри чизиғи мунтазам равишда қайд этилди. Спортчиларнинг электрокардиографик (ЭКГ) тадқиқотлари тиббиёт ва спорт диспансерида ўтказилди. Спортчиларда гипокция машқлари таъсирида ЭКГда ҳеч қандай морфологик ўзгаришлар топилмади.Спортчилар гуруҳини текшириш тажриба жараёнида биз уларнинг умумий ва махсус жисмоний кўрсаткичлари ва мусобақа фаолияти самарадорлигининг яхшиланишини қайд этдик.
Нафасни ушлаб туриш билан тажриба усулларни амалга ошириш жараёнида турли масофаларга югуришга ихтисослашган спортчиларнинг жисмоний сифатлари сезиларли даражада ошди. 2-жадвалда турли масофаларга югуришга ихтисослашган спортчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини текшириш натижалари келтирилган. Турли масофаларга югурувчи спортчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини текшириш натижалари нафасни ушлаб туриш орқали машқ қилинганда тажриба усулининг самарадорлигини кўрсатди (2-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |