Ключевые слова: легкая атлетика, бег, короткая дистанция, дыхание, одышка, гипоксия, анаэробный, аэробный, секунды, резерв, приспособляемость, работоспособность, выносливость.
Annotation. The article deals with the problem of increasing the functional and reserve capabilities of the body of athletes. It was revealed that the planning of sports activities of athletes specializing in running at different distances, using the position of breath holding, significantly improves the physical fitness of athletes by changing the function of their muscles in oxygen-deficient conditions, as well as increasing the body's resistance to hypoxia. The range of endurance athletes to hypoxia was also determined. The results were recorded from 19 to 45 seconds for running on the spot and from 18 to 35 seconds for running from 135 to 220 meters around the stadium.
Key words: athletics, running, short distance, breathing, shortness of breath, hypoxia, anaerobic, aerobic, seconds, reserve, adaptability, working capacity, endurance.
Кириш. Турли масофаларга югуришга ихтисослашган спортчиларнинг мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш турли ёндашувлардан фойдаланишни талаб қилади. Бунинг сабаби шундаки, спортчиларнинг аэроб ва анаэроб имкониятларини ривожлантиришга қаратилган захира ва мослашиш имкониятлари чекланган. Спортчиларнинг югуриш мусобоқаларида югуриш самарадорлигини ошириш учун улар организмининг анаэроб имкониятларини оширишга йўналтирилган махсус чидамлиликни оширувчи нафасни ушлаш машқлари зарур. Шу муносабат билан кислород танқислиги натижасида кучли чарчоққа қарши курашда тананинг функционал ва заҳиравий имкониятларини янада самарали оширишга ёрдам берадиган усуллардан фойдаланиш керак [1,2].
Спортчи организмининг анаэроб имкониятларини ривожлантиришга қаратилган анъанавий усуллардан тоғ - адирларда машқ қилиш босим камераси зарур. Юқоридаги гипоксик воситалардан фойдаланишнинг камчиликлари уларни сотиб олиш зарурати ва босим камерасидан чекланган ҳолда фойдаланиш хисобланади. Тоғ-адирлар шароитида гипоксияга фаол мослашиш усулидан фойдаланиш барча спортчилар учун мавжуд эмас. Аммо нафасни ушлаб туриш билан машқ қилиш енгил атлеткачиларни ва турли масофаларга ихтисослашган спортчиларни тайёрлаш самарадорлигини оширишнинг оддий ва арзон воситаларидан биридир.
Турли масофаларга югуришга ихтисослашган спортчилар учун нафасни ушлаб туриш билан машғулотлардан фойдаланган ҳолда спорт машғулотларини ташкил этиш кислород танқислиги шароитида мушакларнинг ишлаш самарадорлигини ўзгартириш орқали спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, спортчиларнинг захира ва мослашиш қобилиятини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |