Б. Сапаров ф а л с а ф а



Download 4,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/125
Sana05.03.2022
Hajmi4,72 Mb.
#483338
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   125
Bog'liq
Фалсафа

Глоболлашув шароитида 
фалсафий тафаккурнинг тутган 
ўрни


169 
қаратишга, олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини излашга мажбур 
қилди.
Юзага келган вазиятнинг ўзига хослиги ва янгилиги шундан иборатки, 
ҳар қандай муайян муаммоларни айрим фан ѐки бир неча фанлар мажмуи 
доирасида ўрганиш мумкин бўлса, инсон, жамият ва табиатни уларнинг кўп 
сонли ўзаро алоқалари ва ўзаро боғлиқликларида қамраб олувчи мураккаб 
тизимдан иборат глобал муаммоларни тадқиқ этишга айрим фанлар қодир 
эмас. Зеро ўз тадқиқоти объекти – у ѐки бу айрим муаммони бошқа глобал 
муаммолар контекстида талқин қилишга муайян фанлар доираси торлик 
қилади. Шу сабабли у ѐки бу фан қайси муайян вазифаларни ечишидан 
қатъий назар, улар билан боғлиқ жараѐнлар ва ҳодисаларга, яъни бутун 
вазиятга, шу жумладан охир-оқибатда олинган натижаларга нисбатан 
фалсафий ѐндашув доимо тадқиқотнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Ҳар қандай айрим фанлар муайян босқичда ўз тадқиқот предметини 
фалсафий жиҳатдан англаб етишга у ѐки бу даражада муҳтож бўлади. 
Муайян фан предметига ва инсоният олдида турган муаммоларга нисбатан 
бундай кенг ѐндашувсиз фундаментал кашфиѐтлар қилиш ҳам, умуман 
фаннинг ривожланиши ҳам мумкин эмас.
Шундай қилиб, айни ҳолда, бир томондан, масалаларнинг фалсафий 
ечими тўғрисида, бошқа томондан эса – фалсафа фанларнинг кенг доираси 
ўзаро алоқа қилишини рағбатлантириши, бунда уларнинг фанлараро 
бирлашуви муҳим ўрин тутиши тўғрисида сўз юритилади.


170 
Гарчи фалсафа одамларнинг кундалик ҳаѐти ва амалиѐтидан анча узоқда 
бўлган ҳаддан ташқари умумий масалаларни ўрганади, деган фикр мавжуд 
бўлса-да, у (фалсафа) глобал муаммоларни ечишда муҳим рол ўйнайди. Зеро, 
умумий назарияларбаъзан билимнинг аксарият муайян соҳаларига қараганда 
кўпроқ самара бериши мумкинлиги яхши маълум.
Албатта, фалсафа сиѐсий ва бошқа қарорлар қабул қилиш жараѐнига 
муқаррар тарзда ва бевосита таъсир кўрсатади, деб айтиш унча ўринли 
бўлмайди. Зеро, унинг бош вазифаси дунѐқарашни шакллантириш ва шу 
тариқа амалий қарорлар ишлаб чиқиш жараѐнига билвосита таъсир 
кўрсатишдан иборат. Унинг вазифаси глобал муаммоларнинг табиий-илмий 
ва техникавий жиҳатларини бевосита ўрганишдан эмас, балки бошқа фанлар 
таклиф қиладиган тегишли ечимларнинг фалсафий, методологик, маданий ва 
ахлоқий негизини таъминлашдан иборат.
Фалсафий тадқиқот муайян фанларнинг мазкур соҳадаги ютуқларига 
таяниб, масаланинг айрим жиҳатларини мавҳумлаштиради ва глобал 
муаммоларни улар бир-бирини қай даражада тақозо этиши нуқтаи назаридан 
ўрганади. Бошқача айтганда, фалсафий ѐндашув глобал муаммоларни 
уларнинг ижтимоий аҳамияти ва ижтимоий белгиланганлиги нуқтаи 
назаридан яхлит ўрганишни назарда тутади. Бундай тадқиқот аввало глобал 
муаммоларнинг моҳиятини аниқлашни назарда тутади, чунки уларнинг асл 
табиати ва генезисини аниқлаш бу муаммоларнинг илмий ва амалий ечимини 
топиш йўлларини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
Глобал муаммоларни фалсафий англаб етишнинг ўзига хос 
хусусиятларини тавсифлар эканмиз, фалсафанинг асосий функцияларидан 
келиб чиқадиган ва билишнинг шу шаклигагина хос бўлган хусусиятларни 
қайд этиб ўтамиз.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish