85-жадвал.
Картошканинг «Приекульский ранний» нави ҳосилдорлиги ва ҳосил
сифатига азот меъёрининг таъсири
(X. 3. У маров , 1989)
Ў ғит меъёри
к г/га
Ҳ осил
ц /га
Ҳ оси л таркиб идаги :
К рахм ал
ч и қ и ш и ,
и /га
к р ах м ал ,
%
С витами
ни , мг%
Р |00К (ф о н )
95,6
12,52
9,1
12,07
«*ОН^1|(Ю
163,2
13,57
17,5
22,05
Ф о н N |М
180,7
13,87
17,8
25,07
Ф о н N M
186,8
13,08
12,6
24,43
Ф он
189,7
11,57
9,1
21,84
Ф о н
191,8
10,68
8,4
20,48
Тупроққа азот оширилган меъёрда киритилганда,
картошка тугунаклари йириклашади, лекин нуқсонли
бўлиб, ичида ёриқ ва бўшликдар ҳосил бўлади. Вирус
касаллигига чалинадиган усимликлар сони ортади.
Фосфор азотга тескари ўлароқ, картошка тугунаги
сифат кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилади.
Фосфор меъёри гектарига 50 кг дан 200 кг га оширил-
ганда (150 кг азот ва 60 кг калий фонида) тугунаклар
таркибидаги крахмал микдори 13,31% дан 13,86% га ет
ган. Шу билан бир вақтда витаминлар миқцори ва маҳсу-
лотнинг сакданиш муддати \ам ошган. Фосфорли ўғит-
ларнинг самарадорлиги, кўп жиҳатдан уларни қўллаш
муддатларига ҳам боғликдиги аникданган.
Картошка ҳосилдорлигини ошириш ва тугунаклар
сифатини яхшилашда калий элементининг роли беқиёс-
дир. Тадқиқотлар калийли ўғитларни азот ва фосфор
билан биргаликда қўллаш (айниқча улар юқори меъёр
ларда берилганда) картошка ҳосилини ошириши ва
ҳосил сифатини яхшилашини кўрсатди.
Картошка калийли ўғитларнинг турига сезгир экин.
XX асрнинг бошларида картошкага калийли ўғит сифа
тида ёғоч кули қўлланилган. Кул таркибидаги калий ка
лий карбонат кўринишида бўлиб, картошка ҳосилдор-
лиги ва тугунаклар сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Кейинчалик кул микдорининг камайиши ва экин май-
донларининг кенгайиб бориши кўп микдорда таркибида
хлор тутган калийли ўғитларни ишлатишни тақазо қил-
ди. Калийли ўғитлар таркибидаги хлор ионлари усим
ликларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши-
ни ҳисобга олиб, унинг асосий қисми кузда, тупроқни
асосий ўғитлаш даврида киритилади.
Картошка маҳалий ўғитларга ўта талабчан экин. Эр
таги навлар амал даври қисқа бўлганлиги сабабли
гўнгдан унумли фойдалана олмайди, кечпишар навлар
нинг гўнг таркибидаги озиқ элементларидан фойдала
ниш коэффициенти бирмунча юқори.
Гўнг айниқса, енгил гранулометрик таркибли, етарли
даражада намланадиган тупрокдарда яхши самара бера
ди. Кўп сонли тажриба натижаларининг кўрсатишича,
турли тупроқ-икдим минтақаларида бир га майдонга
киритиладиган 20—40 т гўнг ўртача 2,5—6,0 т қўшим-
ча ҳосил беради. Гектарига 30 т гўнг киритилганда,
ундан бир кеча-кундуз давомида 100—200 кг С 0 2 ажра
либ чиқади. Ўсимликлар ўртача 30—40 т ҳосилни шакл-
лантириши учун 200—300 кг карбонат ангидридни
ўзлаштиради. Демак, фақат гўнгдан ажраладиган СО,
ҳисобига картошкадан олинадиган қўшимча ҳосилнй
30—40%га ошириш мумкин. Гўнг таркибидаги калий
хлорсиз бўлганлиги сабабли ўсимликлар томонидан осон
ўзлаштирилади.
Қумоқ ва қумлоқ тупрокдарда фосфорли ва калийли
ўғитлар билан бир қаторда кўкат ўгитлардан ҳам фой
даланилса, картошка тугунакларининг ҳосили кескин
ошади.
Маҳаллий ва минерал ўғитларни биргаликда қўллаш
ҳосилдорликни янада ошишига хизмат қилади. Турли
тупроқ-икдим шароитларида ҳар 10 т гўнгга 10—15 кг
микдорида азот қўшиш тавсия этилади.
Экиш -билан бир вақтда амалга ошириладиган ўғит-
лашнинг аҳамияти катта, чунки бунда ўғитлар илдиз
тизимига яқин тушади ва тупроқ томонидан нисбатан
камроқ ва секинроқ боғланиб қолади. Бу тадбир ни-
ҳолларни ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб ўғитлар
таркибидаги озиқ моддаларидан фойдаланишига им
коният яратади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, азот,
фосфор ва калийнинг ҳар бири 20—30 кг/га микдор
да нитрофоска ёки нитроаммофоска шаклида берилса,
ниҳоллар баравж ривожланади.
Юқори ҳосил олиш режалаштирилганда, қўшимча
озикдантириш қанча эрта муддатларда амалга оши
рилса, картошка тугунакларининг ҳосилига шунча кўп
ижобий таъсир қилади. Кўшимча озикдантиришларнинг
энг қулай муддатлари тўлиқ ниҳоллар пайдо бўлиш
давридан шоналашгача бўлган даврдир. Қўшимча озик
лантиришда тупроққа асосан азотли ўғитлар кирити
лади.
Фосфорли ўғитлар билан (20 кг Р20 5) ниҳоллар
шоналаш даврида ёки йиғим-теримдан бир ой аввал
илдиздан ташқари озикдантирилса, ҳосилдорлик гекта
рига 10—15 ц га, тугунаклардаги крахмал микдори эса
1,9—3,1 %га кўпаяди.
Умуман олганда, юқори меъёрда киритилган азотли
ўғитлар тугунаклар таркибидаги крахмал микдорини
0,2—0,7% га камайтиради, фосфорли ўғитлар эса, 1 —
2%га оширади. Таркибида хлор тутган калийли ўғитлар,
крахмал микдорига салбий таъсир кўрсатади. Қўллаш
меъёрига боғлиқ равишда гўнг ҳам крахмал микдорини
0,5—1,0% га камайтириши мумкин.
Тошкент Давлат аграр университети мевачилик ва
сабзавотчилик факультети олимлари (В. И. Зуев, A. Ғ.
Абдуллаев ва бошқалар, 1994) бўз тупрокдар минтақа-
сида эрта пишар картошка навлари учун гектарига 120—
150 кг азот, 80—100 кг фосфор ва 60 кг калий, кечпи
шар навлар учун эса 200—250 кг азот, 150—160 кг
фосфор ва 100 кг калий қўллашни тавсия қиладилар.
Картошкани такрорий экин сифатида экиш режалаш-
тирилганда, гўнг тўлалигича, фосфорли-калийли ўғит-
лар йиллик меъёрининг 70—80%и кузги шудгорлашда,
қолган қисми эса ерни экишга тайёрлашда киритилади.
Картошкага йиллик азот меъёрининг 20%и тупроқни
экишга тайёрлашда, 30% и биринчи озикдантиришда ва
50% и ғунчалаш даврида қўлланилади.
Гектарига 5 т чириган гўнг ва 100 кг аммиакли
селитра тугунаклар остига ташлаб экилса, ниҳоллар-
нинг униб чиқиш суръати жадаллашади. Картошка етиш
тиришда аммоний сульфат, донадор суперфосфат ва
калий сульфат тенгти йўқ ўғитлардан ҳисобланади.
Б е д а н и ў ғ и т л а ш
Алмашлаб экиш тупроқ унумдорлигини ошириб бо
риш, бегона ўт, касаллик ва зараркунаидаларга қарши
самарали курашиш, экинлардан мўл ҳосил олишни
кафолатлайди. Ғўза ва бошқа экинларни етиштириш
да беда тупроқ унумдорлигини тикловчи асосий экин-
дир.
Илмий текшириш институтлари ва илғор тажриба-
корларнинг маълумотлари асосида суғориладиган май
донларда илғор афотехникавий тадбирлар тизимини
қўллаб, бедадан юқори ва сифатли ҳосил олинган. Беда
уч йил давомида битта майдонда етиштирилса, гекта
ридан 400—600 ц сероқсил пичан олиш мумкин, бунда
ҳосилнинг асосий қисми иккинчи ва учинчи йилларга
тўфи келади.
Беда пичани ва уруғининг ҳосилдорлигига минерал
ўғитлар ўзига хос таъсир кўрсатади.
Азотли ўғитлар беда ҳаётининг биринчи йилида,
ҳали тугунак бактериялар фаолияти жадаллашмаган
пайтда, ижобий таъсир кўрсатади. Иккинчи ва учинчи
йилларда бериладиган азот аксинча, беда ҳосилдорли-
гига^ салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
ЎзПИТИнинг Марказий тажриба базасида типик
бўз тупрокдар шароитида озиқ элементларининг беда
ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган (86-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |