Б ой аёл / т ар ж и м о н : а зи зб е к а ҳ м ад ж ан о в Т



Download 10,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/87
Sana22.02.2022
Hajmi10,1 Mb.
#98012
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   87
Bog'liq
Kim Kiosaki - Boy ayol

ОҒРИҚНИНГ ИККИ ТУРИ
Қариб қолган одам: “Агар менда бўлганда ...” (қолгани- 
ни ўзингиз тўлдиринг); “Агар мен қилганимда ...” (буни ҳам 
ўЗингиз давом эттиринг), у шундай гапларни гапирса, жуда 
ачинарли. У кўп нарсаларни қилиши, олиши мумкин эди, 
аммо омадсизликдан қўрқиш, ажабланиб колишдан қўрқиш, 
топганидан айрилиб қолишдан қўрқиш туфайли ортга че- 
кинган. Қўрқув қандай бўлишидан қатъий назар, у истак- 
дан, яхши ҳаёт кечиришдан, ўзини шакллантиришдан устун 
чиққан. Таниқли лектор Энтони Роббинс қачондир айтганди: 
“Иккита оғриқли нарса бор: омадсизлик оғриғи ва афсусла- 
ниш”.
Менга қолса, ҳар куни муваффақиятсизлик оғриғини ҳис 
қилишни истаган бўлардим, чунки афсусланиш оғриғи -
жуда ёмон жазо. Баъзан жавобдан қочаман. Баъзан таслим 
бўламан. Уша пайтларда менда танлов бор бўлган, аммо мен 
қўрқоқпикни танлаб, мардлик қила олмадим.
Мени ҳеч ким бирор нарса қилишга ундамаган, ҳаммаси- 
ни ўзим танлаганман. Буларни эсласам, юрагимни тирнайди- 
ган нарса бу - афсусланишдир.
95


Кимдир карьерасидан воз кечгани учун афсусланади. 
Кимдир бирор аёл унинг ва оиласи ўртасига тушиб қолга- 
нидан афсусланади. Аёллар орасида энг кўп тарқалган аф- 
сусланиш оғриғи бу - “қулайлик” ва “енгиллик” учунгина 
самарасиз никоҳни сақлаб қолиш.
Мен ҳеч бирингиз ўз молиявий қизиқишларингизни эъ- 
тиборсиз қолдириб, уни бошқа кишининг измига топшириб 
қўйиб, кейин афсусланишингизни истамасдим.
Албатта, номаълумликка тик боқиш ва ўз ҳаётини ўз- 
гартириш учун оз-мунча ғайрату мардлик керак бўлмайди. 
Лекин биз ҳар сафар қўрқоқликни мардликка алмаштирсак, 
ўйиндан ғолиб бўлиб чиқамиз, чунки биз ўсамиз ва зўр бў- 
либ борамиз. Бундай танлов ҳеч қачон афсусланишга олиб 
келмайди.
ЖАСУРЛИК ОНЛАРИ
Ҳаммамиз ҳам ўтмишимизни эсласак, бирор вазиятда 
ўзимиз жасурлик кўрсатган ёки бирор кишининг шундай 
йўл тутганига гувоҳ бўлган бўлишимиз мумкин. Яқинда мен 
шундай ҳолатни кузатдим.
Етти ёшли қизча ҳаётида биринчи бор бассейнга балан- 
дликдан сакрашга чоғланди. У юрагида қўрқув билан пил- 
лапоялардан чиқишни бошлади, оёқларида қалтироқ, қўл- 
лари билан ушлагичларни маҳқам ушлаганча тепага чиқиб 
борарди. Белгиланган тепаликка чиққандан сўнг унга гўё бу 
баландлик бир километрга тенгдай эди. Ниҳоят, ушлагичлар 
тугади, у сакраш тахтаси билан юзма-юз қолиб, турган жой- 
ида бироз туриб қолди. У гўё у ерда бир умр туриб қолган- 
дай эди.
Ишончсизлик билан тиззалари қалтираганча у тахтанинг 
қирғоғига келди, мана ҳақиқат онлари келди: бу қ)фқинчли 
сакрашни амалга оширсинми ёки ортга қайрилиб, пиллапо- 
ялардан қайтиб тушиб: “Мен буни қила олмайман!” десин- 
ми? У яна бир неча дақиқа туриб, бор жасурлигини жамлаб, 
чуқур нафас олиб, кўкрагини ҳавога тўлдириб, вужудини қо- 
тирганча мавҳумлик томон сакради.
96


Сувда сачраш ҳосил бўлди. Сувдан қалқиб чиққанида эса 
қизчанинг юзларини табассум эгаллаганди. “Мен буни удда- 
ладим!” қичқириб юборди у. У буни қилишдан олдин ўлгу- 
дай қўрқанди. Кейин-чи, кейин нима? У пиллапоядан чиқиб, 
яна сакради... яна ва яна...
Бу қизалоқнинг ҳаракати бизнинг ҳолатимиздан ўзга- 
ча эмас. Вазият бошқачадир, аммо қўрқинч ва қарор қабул 
қилишдан олдинги даҳшат - сакрашми ёки сакрамасликми, 
бассейнгами ёки бошқа бирор янги нарсагами, барибир, биз 
ҳам шундай ҳолатни ўзимизда ҳис қиламиз.

Download 10,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish