ОГОҲ БЎЛИНГ
Менинг қандай молиявий мустақилликка эришишимда
унчалик қийинчилик йўқ. Ютуқ формуласи жуда оддий. Бу
дегани енгил дегани эмас. У вақт ва ўрганишни талаб қила-
ди. Озодликка бир кечада эришиб бўлмайди. Аммо мен ка-
фолат бераман: биринчи пулни қўлингизга олишингиз билан
ҳаммаси янада қизиқарли туюлади ва қилган меҳнатингизни
оқлайди.
. Агар бу формула шунчалар оддий экан, аёлларга ўз мо-
лиявий келажакларини назоратга олишларига нима халақит
беряпти?
76
Биз олдин ҳам аёлларнинг асосий баҳоналари ҳақида га-
пирдик: улар вақтлари йўқлигини тасдиқлашади. Аммо биз
биламизки, ўзингиз учун чиндан ҳам керакли вақтни ҳами-
ша топса бўлади.
Гап сизда вақт йўқлигида эмас, аксинча, сиз вақтни бо-
шқа нарсаларга сарфлашингизда. Шуни билингки, агар сиз
ҳалиям ўзингизга “Менда вақт йўқ”, деб юрган бўлсангиз,
демак, ўзингиз учун сармоялашдаги қийматни, ўз асил саба-
бингизни топмабсиз. Аммо мен биламанки, агар аёл молия-
вий мустақилликка чиндан интилса, уни ҳеч нарса бу йўлдан
тўхтата олмайди. Ҳозирда жуда кўп аёллар озод бўлишяпти.
Биз аёлларга моливий ҳаётимиз билан шуғулланишимиз-
га яна нималар халақит беряпти? Аёллардан кўп эшитадиган
иккинчи кенг тарқалган баҳона нафақат ноқулай, аҳмоқона
деса бўлади, у умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Хуллас,
иккинчи баҳона...
САККИЗИНЧИ БОБ
“МЕНИНГ АҚЛИМ ЕТМАЙДИ!”
Аёл учун асосийси - ўзи учун чеклов белги-
ламаслиги.
Мартина Навратилова
Нью-Йоркдаги тушлигимиздан бир ҳафтача ўтгандан сўнг
мен учрашувга кетаётгандим, телефоним жиринглаб қолди.
- Салом, Ким, мен Леслиман. Менга бир дақиқа ажрата
оласанми?
- Албатта!
- Мен сармоялаш ва молиявий мустақиллик ҳақида-
ги суҳбатмиздан сўнг кўп ўйладим. Менимча, мен нимани
хохдаётганимни аниқ биламан, аммо қайта ва яна қайта бир
муаммо мени иккилантиряпти.
- Қанақа муаммо? - сўрадим мен.
77
- Мен умрим мобайнида санъат, гуллар, услублар, усул-
лар ва техника билан шуғулланиб келаман. Менинг ўй-хаёл-
ларим шунга мослашган. Мен сен айтган ишларга йўқман,
рақамлар, ҳисоб-китоблар менга бегона. Сармоялаш билан
шуғулланишга ақлим етмайдиган кўринади. Биринчи қадам
ҳақида ўйлашни бошлашим билан хаёлларим чалкашиб ке-
тяпти. Мен ҳатто молия борасидаги газеталарни ҳам ўқиш
учун қўлимга олдим. Менда улар гўё хитой тилида ёзилган-
дай тасаввур уйғотяпти! Менимча, баъзи одамлар табиатан
математиклар ва уларда формула, рақамлар бўйича муаммо
йўқ, мен эса улардек эмасман, - деб тушунтиришга ҳаракат
қилди Лесли.
Леслининг чиндан ҳам боши қотганди ва бир оз жаҳли
ҳам чиққанди, шунинг учун мен эҳтиёт бўлиб унга тушунти-
ришни афзал билдим.
- Биринчидан, менинг бир саволимга жавоб бер-чи: сен
нега сармоялаш билан шуғулланмоқчилигингни аниқла-
дингми?
- Бу борада ҳаммаси тушунарли, - жавоб берди у. - Мен
чизишни истайман. Бу менинг эҳтиросим. Муаммо шунда-
ки, мен кўп вақтимни галереяда ўтказишимга тўғри келади,
чунки турли кундалик эҳтиёж тўловларни амалга оширишим
керак, чизишга вақтим қолмайди. Қўлимга бўёқ ва мўйқала-
мимни олиб, табиат қўйнига ёки қандайдир манзарали жойга
бош олиб чиқиб кетгим келади. Аслида-ку, Европага боргим
келади ва у ердаги улуғ рассомларнинг ишини ўргансам,
дейман. У ерда ажойиб сураткашлик курсларига борса ҳам
бўлади. Агар менинг яшашимга бир неча кун қолган бўлса
ҳам, ўша кунни чизиб ўтказган бўлардим. Узимнинг саба-
бимни, ҳа, аниқ топдим, деб ўйлайман.
- Табриклайман. Жараён бошланибди, - дедим мен.
- Қанақа жараён? - сўради Лесли.
- Бир кунда бойликка ёки молиявий озодликка эришиб
бўлмайди. Бирор янги нарсага ўрганиш учун вақт керак. Ур-
ганишнинг бошланиши қийин бўлиши мумкин, чунки биз
умуман нотаниш бўлган таълимга дуч келамиз.
78
- Мен машина ҳайдашни ўрганаётганимда шундай
бўлганди, - ёдига олди Лесли. - Олдинига мен ўзимни гал-
варсдай ҳис қилганман, қаттиқ газ босардим, бирдан тормоз
бериб юборардим, бир куни олд ойнадан отилиб чиқиб кети-
шимга оз қолганди. Биринчи бор кўчага чиққанимда маши-
нани уриб олаёзганман.
- Мен айнан шу ҳакда гапиряпман. Сен бугунга келиб
газ дастаги ҳақида ўйламаяпсан, тормоз ва рул ҳақида ҳам
муаммоинг йўқ. Машинага ўтиришинг билан ҳаммаси ўз-ў-
зидан амалга ошяпти. Сен ҳайдашни ўрганишингдан олдин
кўп нарсани ўрганишингга тўғри келган, ҳозир эса бу сен
учун одат тусига кирган, - деб унга уқтирдим.
- Демак, бу жараён ва мен бунга ўрганишим керак,
- давом этди Лесли. - Билмадим, бунга ақлим етармикан?
Менимча, бу сармоялаш ўйини эркаклар учунмикан? Улар
рақамларга аёллардан фарқли ўлароқ яхши тушунишади.
Билмадим, улар билан рақобатлаша олармиканман?
- Биринчидан, - дедим мен, - сен ҳақсан. Тўғри, эрка-
клар рақамларга яхши тушунишади ҳар ҳолда. Мисол учун
90 га 60 ва 90 ни, - Лесли кулиб юборди. - Майли, сен менга
жиддий айт-чи, нега бу эркаклар ўйини, деб ҳисоблайсан?
- Сармоядор аёллар ҳақида янгиликларда кам эшита-
ман. Шунинг учун менда бу эркаклар иши, деган тасаввур
уйғонади. Шахсан менга ўрнак бўла оладиган сармоядор
аёлни билмайман.
- Менда сенга бир савол бор, - дедим хотиржам ҳолда. -
Нимага олдинлари сайлаш ҳуқуқи уларда бўлган? Эркаклар
ҳукумат раҳбарларининг яхшисини сайлашадими? Нимага
олдинлари университетда аёлларнинг ўқиши мумкин эмас-
ди? Нима, эркаклар аёллардан яхши ўқишадими? Нимага
суд ҳайъати фақат эркаклардан иборат бўлган? Нима, улар
аёллардан яхши эшитиб, ҳаммасини тўғри тарозига қўя оли-
шадими?
- Албатта, йўқ! - деди овозини кўтариб Лесли.
- Тушун: бир нимани аъло даражада қилиш ва бирор
нарса билан узоқ муддат шуғулланиш - иккиси бир хил
79
нарса эмас, - таъкидладим мен. — Сенинг шахсан ақлий қо-
билиятингга иккиланишингга сармоялаш назари билан қа-
раганимизда сен учта нарсани билиб олишинг керак ва ик-
киланишинг дарров йўқолади. Бу менинг бошимдан ўтган.
- Майли, мен ҳаммасини тушунаман, хўш, улар нима?
- сўради у.
Мен унга ҳозир сизларга айтиб берадиганларимни айт-
дим.
Do'stlaringiz bilan baham: |