4. Ҳисобот таркиби.
4.1. Ҳисобот таркибида кодлаш параметрлари, турли қийматлар қўлланилгандаги натижалар, бирликлар жадвал шаклида бўлиши керак.
4.2. Чизиладиган гистограммалар ҳар бир синов тасвири учун алоҳида чизилиш лозим.
4.3. Олинган натижаларнинг қиёсий таҳлилини ўтказинг ва асосий хулосаларингизни ёзинг.
Назорат саволлари
Вейвлет алмаштириш дастури ташқи интерфейси нималардан иборат ва уларнинг функционал вазифаларини тушунтиринг.
Сиқиш коэффициентини ҳисоблашнинг энг оддий усули нимадан иборат?
Қайта ишланган тасвир ўртача сифати катталиги қандай бирлик билан ўлчанади?
Вейлет алмаштириш ва Дискрет косинус усулларининг афзаллиги ва камчиликларини қиёсий таққосланг?
Статик тасвир сигналларига қайта ишлов берувчи яна қандай турларини биласиз? Мисоллар келтиринг.
7– лаборатория машғулоти: Ички ва ташқи тюнерларни ишлаш принципларини таҳлил қилиш. DVB-T тюнерларини таҳлил қилиш.
Рақамли приставкалар қуйидаги асосий элементлардан ташкил топган: рақамли сигналларни қабул қилгич ва қайта ишловчи моноплата; импульсли таъминот манбаи тармоқ платаси; қути; масофадан бошқариш инфрақизил нур (ИҚ) блоки.
STB ўз архитектурасига контроллерни эслатиб (система платаси, марказий процессор, қаттиқ диск, ОХҚ, ДХҚ ва ҚДДХҚ) тюнер, демодулятор, демультиплексор ва дискрептор, каналли декодер ва физик интерфейслардан ташкил топган.
Рақамли приставка конструктив тугалланган қурилма бўлиб, у сигналларни қабул қилиш ва қайта ишлаш учун хизмат қилувчи таъминот манбаи, схема ва тугунлар тўпламидан иборат. Иш режимлари ИҚ-масофадан бошқариш қурилмалмаси ёки панел ташқи тугмаларидан бошқарилади. Аналог телевизорларга улаш SCART ёки RCA стандартлари орқали амалга оширилади.
STB асосий функциялари:
бош станциядан турли кўринишдаги сигналларни қабул қилиш;
кирувчи рақамли сигналларни декодерлаш;
қабул қилинган маълумотларга рухсат тизимини (верификация) текшириш;
ТВ экранига турли менюлар ва видео тасвирларни чиқариш;
овоз учун чиқиш, масалан 5.1 форматида.
STB қурилмасини ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилган йўриқномада келтирилган ва унга энг аввало эътибор бериш лозим бўлган характеристикаларини чуқурроқ ўрганиб чиқамиз. Улар қуйидагилар:
марказий процессор;
STB оператив хотира қурилмаси тури ва ҳажми;
энергияга боғлиқ бўлмаган хотир қурилмаси ва ҳажми. Бундай хотирада (Flash-RAM) тизимининг намунавий юкланувчиси сақланади.;
сигналнинг чиқарилиши ва тизимости тизим декодерланишининг имконияти;
smart-cardни ўқувчи қурилманинг мавжудлиги.
Communicating Applications Specification (CAS) тизими билан интеграцияни амалга ошириш учун smart-cardни ўқувчи қурилманинг маълум бир тури керак бўлади. Карточкасиз тизимлар билан интеграциялаш учун эса процессор ва хотиранинг қўшимча ресурслари талаб қилинади.
Қабул қилгичлар асосан чет элда ишлаб чиқариладиган интеграл микросхемалар асосида йиғилади.
Ҳозирги кунда Россия федерациясининг бир қанча фирма ва институтлари аналог телевидение учун STBлар қўринишида DVB телевизион эшиттириш стандартининг рақамли сигналларини қабул қилгич декодерларини ишлаб чиқармоқда. Бунга мисол қилиб Москва телевидение илмий-текшириш институти-МТИТИ, “Модул” ва “НИИИТ” ООО ташкилотларини келтириш мумкин. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасида ҳам STBлар “Telecom Innovation” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётганини айтиб ўтишимиз жоиз.
Жахон бозорларида кенг тарқалган STBларнинг асосий техник характеристикалари 7.1 жадвалда келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турибдики асосий профил асосий даражасини MP@ML ва декодерлаш трактини MPEG-2/4 эгаллаган.
Приставкаларнинг ишлаб чиқарилиши-бу форматларни қурилмавий декодерлашни амалга оширувчи микросхемаларнинг пайдо бўлиши билан узвий боғлиқ. MPEG-4 ни декодерловчи чиплар яратилиши режалаштирилмоқда, улар билан бирга шу форматни декодерловчи приставкалар ҳам пайдо бўлиши кўзда тутилган. MPEG-4 ишлаб чиқарувчилар ва хизматларни тақдим қилувчилар учун технологиялар мажмуасини беради.
Жадвал 7.1.
STBнинг асосий характеристикалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |