Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Туркий хоқонлик даврида Ўрта Осиё



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

2.Туркий хоқонлик даврида Ўрта Осиё. 
VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Жанубий Сибир ва Шимолий 
Монголия яъни, Олтой ҳудудларида туркий қабилалар иттифоқи шакллана 
бошлайди. Халкларимиз давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
Турк ҳоқонлиги хусусида талайгина манбалар бизнинг кунларимизгача 
сақланиб қолган бўлса-да, уларнинг айримлари бир-бирини инкор этади. 
Ушбу манбалар VI асрнинг охирларида яшаган византиялик тарихчилар 
Менандр Протектор, Феофан Византийский, суриялик тарихчи Ионна 
Эфессийларнинг тарихий асарлари, эпиграфик ёдгорликлар - Урхўн-Енисей, 
руний ёзувлари, Хитойнинг "Тан хонадони тарихи" қабилардир. Ундан 
ташқари ўрта асрлар муаллифлари ат-Табарий, Деноварий, Беруний, 
Наршахийлар асарларида ҳам Турк хоқонлиги тўғрисида маълумотлар 
учрайди. 
“Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Манас”, “Дада Қўрқут” каби умумтуркий халқ 
достонлари, ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос 
Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиёт, тарих тўғрисида 
турли қимматли маълумотлар келтирилади. 1999 йили Алпомишнинг 1000 
йиллиги Республикамизда кенг нишонланиб, Термизда қаҳрамон Алпомишга 
маҳобатли ҳайкал ҳам ўрнатилди. 
Таъкидлаш жоизки турк атамасининг илк маротаба тилга олиниши 542 
йилга тўғри келади. Турли манбаларда турклар "турк эл", "турк", "туркаш", 
"тукдус", "ту-кю", "тук-ют" каби номлар билан тилга олинади. Кучли, 
бақувват, ботир каби маъноларни англатувчи "турк" атамаси даставвал этник 
хусусиятга эга бўлмай ижтимоий маънога эга бўлган. Туркларнинг келиб 
чиқиши хусусида кўплаб афсоналар мавжуддир. Айрим афсоналарда 
туркларнинг келиб чиқиши Нуҳ пайгамбарга бориб тақалса, айримларида 
улар ўн яшар бола ва она бўридан тарқалганлиги таъкидланади. Яна бошқа 
бир афсонага кўра, турк қабиласининг аждодлари Олтойнинг шимолий ён 
бағирларида жойлашган Со вилоятидан келиб чиққан бўлиб, бу ердаги 
қабила бошлиғи Абанбу уларнинг илк йўлбошчиси бўлган. 
Тарихий манбалар маълумотларига кўра, Турк хоқонлигининг пайдо 
бўлиши 551-552 йилларга тўғри келади. Даставвал, туркларнинг Ашин 
уруғидан бўлган Асан (Асян, Асян-шод) ва Туу туркий қабилалар 
иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (Хитойча Тумин) қўшни
Теле қабиласини ўзига бўйсўндириб анча кучайишга муваффақ бўлади. Бу 
пайтга келиб анчагина мустаҳкамланган Бумин бошчилигидаги қабилалар 
иттифоқи Олтойдаги ўзлари қарам бўлиб турган жужан (жуан-жуан)лар 
қабилаларига қарши кураш бошлаб 551 йилда (айрим адабиётларда 552 
йилда) уларни тор-мор этадилар. Мана шу даврдан бошлаб туркий 
ҳукмдорлар ўзларини жужанлар эгаллаб турган ерларнинг хакикий эгалари 
ҳамда жужанларнинг мавқеи ва куч-қудратининг ворислари сифатида Анагуй 
хоқон (каған) унвонини кабул қиладилар. Жужанлар ҳукмдори Анагуй 
жонига қасд қилиб ўзини ўлдиради. 


185 
551 йилда Бумин Турк элининг хоқони сифатида оқ кигизга ўтказилиб 
кўтарилади. Аммо, 552 йилда Бумин тўсатдан вафот этиб унинг ўрнига укаси 
Истами тахтга ўтиради. Истами хоқон Ўрта Осиё, Волга ва Шимолий Кавказ 
ерлари учун кураш олиб борган бўлса, унинг ўғиллари Муған ҳоқон ва 
Таспар хоқонлар Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда ўз ҳукмронликларини 
ўрнатадилар. Бу пайтга келиб туркларнинг ашаддий душмани бўлган 
жужанларнинг кичик бир қисми Корея ва Шимолий Хитойга жойлашади, яна 
бир кисми эса ғарбга жойлашиб аварлар номини олади. 
Шундай қилиб, манбаларнинг маълумот беришича, Бумин ҳоқоннинг 
вориси бўлган Муған ҳоқон жануби-ғарбий Манчжуриядаги Муғул 
қабилалари бўлган киданларни ва Енисей кирғизларини бўйсундириб 
Марказий Осиё ва Жанубий Сибирда Турк эли ҳукмронлигини ўрнатади. 
Туркларнинг ғарбий юришлари айникса муваффақиятли эди. VI асрнинг 60-
йиллари охирларига келиб Турк хоқонлиги ўша даврдаги йирик давлатлар 
бўлган Византия, Сосонийлар Эрони, Хитой кабиларнинг сиёсий ва 
иқтисодий муносабатлар тартибига қўшилиб, Узоқ Шарқни Ўрта ер денгизи 
мамлакатлари билан боғловчи савдо йўли назорати учун кураш олиб борди. 
VIII аср турк муаллифлари ўзларининг аждодлари бўлган илк 
ҳоқонларнинг ҳарбий юришлари ҳақида шундай ёзган эдилар: "Улар 
(ҳоқонлар – Эшов Б.) шарқда Қодиркон адирларигача, ғарбда Темир 
дарвозагача ўз халқларини жойлаштирдилар". Қодиркон адирлари бу - Катта 
Хинган тоглари, Темир дарвоза эса Бойсун тоғдаги Бўзгалахона довонида 
жойлашган. 
576 йилга келиб Турк ҳоқонлиги Манчжуриядан Киммерий 
Боспоригача, Енисей юқори оқимларидан Амударё юқори оқимларигача 
чўзилган эди. Шу тариқа турк хоқонлари сиёсий ва маданий мероси Ўрта 
Осиё ва Жануби-Шарқий Европа тарихига сезиларли таъсир курсатган 
дастлабки Евросиё империясига асос солган эдилар. 
VI аср 50-йилларининг охирларида Истами хоқонга эфталитларга 
қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун қулай имконият пайдо бўлади. 
Эрон шоҳи Хусрав I Анушервон (531-579 йй.) эфталитларга ўлпон тўлашни 
тўхтатиб қўяди ва уларга қарши урушга тайёргарлик кўра бошлайди ҳамда 
Византия билан алоқаларни йўлга қўяди. Хусрав I сиёсий жихатдан бироз 
ўнгланиб олгач Турк хоқонлигига эфталитларга қарши иттифоқ таклиф 


186 
этади. Айни вақтда Византиядан фойдаланган Эрон эфталитлардан 
Тоҳаристон, Чағаниён, Қобул атрофидаги ерларни тортиб олади. 
563 йилда эфталитларга қарши шимолдан турклар Чоч водийсига 
бостириб кирадилар. Тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб 
эгалланади. "Шоҳнома"да маълумот берилишича, ҳал қилувчи жанг Бухоро 
атрофларида бўлиб ўтади ва эфталитларнинг Гатифар бошчилигидаги 
қўшинлари тор-мор этилади. Шундан сўнг турклар тезлик билан харакат 
қилиб иложи борича эфталитларнинг кўпроқ ерларини ўз қўлларига олишга 
ҳаракат қиладилар. Амударёнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар, Эрон, 
унинг шимолидан Каспий соҳилларигача бўлган ерлар турклар қўлига ўтади. 
Эфталитларнинг мағлубиятидан сўнг бевосита иттифоқчилар ўртасида 
келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайдики, бу ҳолат савдо йўли назорати 
билан боғлиқ эди. 
Турклар Ўрта Осиё ерларини босиб олгач Буюк ипак йўли катта 
қисмининг назоратини ўз қўлларига оладилар. Бу йўлнинг Ўрта Осиё 
ҳудудларидан ўтувчи қисмида асосан Суғдийлар ипак билан савдо қилишни 
назорат қилар эдилар. Ипак матоларнинг асосий харидори Византия бўлиб, 
ипак савдоси Суғд савдогарлари ва турк хоқонларига катта даромад келтирар 
эди. IV асрнинг охирларидан бошлаб Суғдда, VI асрда Эрон ва Византияда ўз 
ипакчилик ишлаб чиқаришининг пайдо бўлиши бу маҳсулот сотилишини 
янада кийинлаштиради. 
Ҳоқонликнинг бевосита ғарбий кисмини бошқариб турган Истами ва 
бош ҳоқон Муқан хоқон ипак савдоси можаросини тинчлик билан хал 
қилишга ҳаракат кила бошлайдилар. Истами ҳоқон ўз қўл остидаги Суғд 
ихшидига бу масалани ҳал этиш вазифасини топширади. Эронга Турк ҳоқони 
номидан машҳур Суғд савдогари ва дипломати Маниах бошчилигида 
элчилар гуруҳи жўнатилади. Хусравшоҳ ўз атрофидаги амалдорларнинг 
маслаҳатига кириб, суғдийлар олиб келган ипак матоларни сотиб олиб уни 
элчилар кўз ўнгида ёқиб ташлайди. Шундан сўнг Маниах бошқа харидор - 
Византия билан келишишга харакат килади. 567 йилда у Турк ҳоқонлигининг 
Константинополга юборган элчилигига бошчилик килади. Византия ҳам 
Эрон каби Суғд ипак матоларига унчалик эхтиёж сезмас эди. Аммо, 
эронийларга қарши турклар билан иттифоқчилик тарафдори эди. Шу 
туфайли Турк ҳоқонлиги элчилари император саройида иззат-ҳурмат билан 
кутиб олинади. 
Ушбу элчилик давомида Турк ҳоқонлиги билан Византия ўртасида 
Эронга қарши иттифоқ тузилади. Маниах орқага қайтишда у билан бирга 
Византия императорининг элчиси, киликиялик Земарх Турк ҳоқони 
қароргоҳига келади. Ҳоқон Земархни Тянь-Шандаги "Олтин тоғ" якинидаги 
қароргоҳида қабул қилади ва турк қўшинларининг Эронга юришида 
йўлбошловчилик қилишни таклиф этади. Эрон шоҳининг турклар ҳужумини 
дипломатик йўл билан тўхтатишга уриниши ҳеч кандай натижа бермади. 
Шиддатли ҳужумлар билан турклар Гургонни ва бир неча бой шаҳарларни 
эгаллаб, 569 йилда Суғдга қайтадилар. 


187 
Туркларнинг Эронга иккинчи маротаба юришлари 588-589 йилларга 
тўғри келади. Туркларнинг Чур Баға ҳоқон (айрим адабиётларда Савғ ёки 
Шаба дейилади) бошчилигидаги қўшини Хуросонга бостириб киради. Ҳирот 
ёнида турк қўшинлари эронийларнинг машҳур Бахром Чубин бошчилигидаги 
қўшинлари билан тўқнашади. Бу жангда Бахром Чубин турк қўшинларини 
тор-мор этиб, турклар йўлбошчисини камон ўқи билан халок этади. Қайта 
қаршилик курсатиш фойдасиз эканлигини англаган турклар эронийлар билан 
сулҳ тузишга мажбур бўладилар. 
Араблар Ўрта Осиёни босиб олгунларига қадар туркларнинг Ўрта 
Осиёдаги мулклари билан Эрон ўртасидаги чегаралар ўзгармади. Араб 
босқинига қадар ипак ва бошқа маҳсулотлар ортган карвонлар у ёки бу 
даражадаги барқарорлик билан Эрон, Хоразм ва Волгабуйи орқали ғарбга 
қатнаб турди. 
576 йилда Муқан хоқон вафотидан сўнг хоқонлик тахтига унинг укаси 
Арслон Тўба утиради. У мамлакатнинг куч-қудратини мустаҳкамлаш 
мақсадида Хитойнинг Ци салтанати билан шартнома тузади. Бундан ташқари 
у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини ҳам кўради. 
Аммо, 581 йилда Арслон Тўба вафотидан сўнг Турк хоқонлари ўртасида 
ўзаро ички курашлар авж олиб, натижада мамлакат ичида аҳвол 
кескинлашиб, иқтисодий таназзул бошланиб кетди. 
Айнан мана шундай кескин вазият шароитида туркий шаҳзода Абруй 
бошчилигида 585-586 йилларда халқ ҳаракати бўлиб ўтди. Муҳаммад 
Наршахийнинг маълумот беришича, Абруйнинг қароргоҳи Пойканд 
атрофида бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорат 
ўрнатганлиги боис бу тоифа аҳолиси Бухоро вилоятидан кўчиб, Туркистон ва 
Тароз атрофига бориб ўрнашадилар. Қочиб борганлар Турк ҳоқонидан ёрдам 
сўраганлар. Натижада турк саркардаси Шери Кишвар бошчилигидаги 
қўшинлар қўзғолонни бостирадилар ва Абруйни ўлдирадилар. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish