Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Амир ул-умаро – амирлар амири. Хон томонидан кенг ваколатлар 
берилган (давлатдаги муҳим ишлар, амалдорларни амалга қўйиш ва олиш, 
давлатдаги ички тартибни сақлаш, саройдаги тартиб – интизом кабилар)
шахс бўлиб, хондан кейинги энг юқори мансаб ҳисобланган; 

Амирлашкар – амир ул-умародан кейинги мансаб. Қўқон хонлигида 
мингбоши ҳарбий унвонининг вазифалари, даражаси амирлашкарликка тенг 
бўлган;

Мингбоши – маъмур сифатида минг нафар отлиқ аскар берадиган 
мулкнинг ҳокими. Бу унвондаги шахс ҳарбий юришлар вақтида қўшинни 
бошқариб, лашкарбоши унвонини олган. Бу унвоннинг эгаси вазирликка ҳам 
даъвогар бўлган. Бу унвон Шералихон даврида (1842-1844 йй.) юқори 
даражадаги вазифага айланиб кетган;


435 

Ботирбоши – ботир, баҳодирлар бошлиғи. Беш юз кишидан кўп 
лашкарга бошчилик қилган. Вилоятларда ботирбоши ҳарбий ва қўшин 
ишларига масъул эди. Ботирбоши баъзан қурилиш ҳамда суғориш ишларига 
ҳам бошчилик қилган. (Улуғ наҳр ариғи, Отабек ботирбоши). 

Қўшбеги – ҳарбий қўшиннинг бошлиғи. Бу мансаб юриш ва жанг 
вақтларида берилиб, унинг эгаси мингбоши унвонини олишга даъвогарлик 
қилган ҳамда алоҳида вилоятга ҳам ҳоким бўлиши мумкин эди. 

Воли ёки волий (ноиб, муовин) – тобе этилган вилоят ва туманларда 
хоннинг ўринбосари. Вилоятларда лашкар унга итоат этган ҳамда у 
вилоятнинг ҳарбий маъмурий ишларига бошчилик қилган. 

Қалъабон ёки кутвол – Қўқон хонлигининг чегераларида жойлашган 
қалъа ва истеҳкомларининг ҳокими бўлиб, шу ҳудудларнинг ҳарбий-
маъмурий, хирож ва бож олиш ишларига жавобгар бўлган. Ҳарбий мақсадга 
кўра, қалъабон вазифасига додхоҳдан қўшбегигача бўлган шахслар 
тайинланган. 

Қўрбоши – қўрхона яъни аслаҳахона бошлиғи. Бу мансаб эгаси хон ва 
мингбошига итоат этган. Қўрбоши қўрхона, милтиқхона, тўпхоналарга 
бошчилик қилиб,хомашё топиб келишдан тортиб то тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва уларни хон қарорига биноан тарқатиб бериш жараёнига жавобгар 
бўлган. 

Ёфар – соқчилар бошлиғи. Бу мансаб эгасининг гуруҳи юз нафар 
аскардан иборат бўлган. Ёфар ўз гуруҳининг ҳисоб-китоби, йиллик 
харажатини аскарлари учун хазинадан олиб берган. Манбаларда ёфарлар 
ғаллагир (ғалла олувчи), жавгир (буғдой олувчи) ва сарпо олувчи сифатида 
ҳам қайд этилган. 


Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish