Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Бухоро амирлигида асосий 
ҳунармандчилик марказлари сифатида шаҳарлар катта аҳаммиятга эга бўлган 
бўлса-да,кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ҳунармандчиликнинг кундалик 
эҳтиёж учун зарур соҳалари ривожланган эди. Бутун ўрта асрларда мавжуд 
бўлганидек,амирлик даврида ҳам ҳунармандлар уюшмалари (касаба, цехга 
эга бўлганлар) унинг ташкил топиши маҳсулот ишлаб чиқариш устидан 
назорат ўрнатишга, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини сақлаш ва 
рақобатбардошликка 
интилиш 
билан 
боғлиқ 
эди. 
Амирликдаги 
ҳунармандчиликнинг барча соҳаларида бундай уюшмалар мавжуд 
бўлиб,уни сайлаб қўйиладиган шахс-раис ёки оқсоқол бошқарган. 
Ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар нархини белгилашда, турли 
солиқ ва тўловлар йиғимида, уста ва шогирд муносабатларида, хўжалик 
ишларини юритишда уюшма раисининг хизмати катта бўлган. 
Илгариги даврларда бўлганидек, амирликнинг ҳунармандчилиги 
соҳасида тўқимачилик унинг асосий тармоғи ҳисобланган. Ушбу тармоқнинг 
ривожланишига асосий сабаб, биринчидан соҳа учун маҳаллий хом ашё 
манбалари – пахта, жун, ипак етарли даражада бўлган бўлса, иккинчидан
ички ва ташқи бозорда, кундалик ҳаётда тўқимачилик маҳсулотларига талаб 
катта эди. Амирликда айниқса бўз, чит,олача кўп миқдорда тайёрланган. 
Қарши, Ҳисор, Балжувон, Деҳнов, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва 
уларнинг атрофларида ипак матолар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. 
Бошқа шаҳар ва қишлоқларда ҳам ип йигириш, мато тўқиш, тайёр кийим 
тикиш, гилам тўқиш ва бошқа тўқимачилик соҳалари анча ривожланган. 
Манбалар 
маълумотларига 
кўра, 
Бухоронинг 
зарбоф 
тўнлари, 
Шаҳрисабзнинг ироқи дўппилари,Термизнинг ҳарир матолари, Самарқанд ва 
Бойсун ҳунармандларининг ипак матолари амирликдан ташқарида ҳам жуда 
машҳур бўлган 
Амирлик ҳунармандчилигидаги муҳим тармоқлардан яна бири
бу – кулолчилик эди. Хўжалик тарққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
кулолчилик амирликнинг деярли барча ҳудудларида ривожланган эди. 
Кулолчилик энг тараққий этган марказлар Бухоро, Самарқанд, Қарши, 
Шаҳрисаб, Ургут, Деҳнов, Ғиждувон кабилар бўлиб, уларнинг 
маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда талаб катта бўлган. Амирлик 


420 
кулолчилигида Ўрта Осиёнинг кўпгина кулолчилик мактабларига хос бўлган 
манзаралар(турли гуллар ва ўсимликлар тасвири), турли ҳайвонлар,қушлар, 
ҳашоратлар ёки улар танасининг бир қисмини шартли равишда тасвирлаш 
кулол усталар томонидан кенг қўлланилган. 
Амирлик иқтисодиётининг металлга ишлов бериш соҳаси ҳам яхши 
ривожланган. Шаҳрисабз, Ургут, Нурота, Бойсун, Шеробод каби тоғли 
туманлардан маъданлар қазиб олинган бўлиб, улардаги конлардан 
фойдаланиш баъзи танаффуслар билан ХХ аср бошларига қадар давом этган 
эди. 
Бу даврда амирликдаги металлга ишлов бериш тараққий этган 
қуйидаги тўртта асосий тармоғи-темирчилик, мисгарлик, чўян қуйиш ва 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish