Б. Иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоби
|
1.
|
Баланс нархи, сўм
|
Б
|
|
|
трактор БТ=КЦот
|
БТ
|
1381380000,00
|
1381380000,00
|
машина Бж=КЦож
|
Бож
|
69300000,00
|
59400000,00
|
5.5-жадвалнинг давоми
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
2.
|
Умумий иш ҳақи, сўм/h
|
|
|
|
З=(Тбт+Тби)/Wсм
|
З
|
6351,38
|
6351,38
|
3.
|
1 соат вақтдаги иш унумдорлиги, ha/h
|
|
|
|
сменадаги: Wсм=КсмW0
|
Wсм
|
0,85
|
0,8532
|
эксплуатация вақтдаги: Wэк=КэкW0
|
Wэк
|
0,78
|
0,78
|
4.
|
Йиллик худудий юкланиш, ha
|
Wхм
|
186,62
|
|
Wх=WэкТхж
|
Wхя
|
|
186,62
|
5.
|
Реновация учун харажатлар, сўм/ha А=(Б×а)/(Тз×Wэк)
|
|
|
|
трактор
|
Ат
|
317226,08
|
317226,08
|
машина
|
Ао
|
46416,86
|
39785,88
|
6.
|
Капитал, жорий таъмир ва режали ТХК харажатлари, сўм/ha
|
|
|
|
Р=(Б×Ч)/(Тз×Wэк)
|
|
|
|
трактор
|
Рт
|
95167,82
|
95167,82
|
машина
|
Ро
|
74266,98
|
63657,41
|
7.
|
Ёнилғи мойлаш материаллари сарфи, сўм/ha Г=У×Ц
|
Г
|
266250,00
|
228000,00
|
8.
|
1 га учун сарфланган харажатлар, сўм/ha
|
Иум.м
|
805679,12
|
|
Иуд=З+Ат+А0+ +Рт+Р0+Г
|
Иум.я
|
|
750188,57
|
9.
|
Меҳнат сарфи, kishi сўм/ha Zм=Л/Wэк
|
Zм
Zя
|
1,29
|
1,19
|
Такомиллаштирилган тупроқчуқурлаткичли плугнинг фойдаланилгандаги йиллик иқтисодий самара
Эй=(Иум.м – Иум.я)Wх=(805679,12 – 750188,57) 186,62=10355868,00 сўм
Такомиллаштирилган тупроқчуқурлаткичли плугдан фойдаланишдаги йиллик меҳнат сарфи иқтисоди
Эй.м= (Zм – Zя)Wх =(1,29 – 1,19)186,62=20 киши-соат
Ўтказилган ҳисоблар шуни кўрсатадики, тупроққа ишлов беришда ишлаб чиқилган тажрибавий тупроқчуқурлаткичли плуг қўлланилганда меҳнат сарфи 7,69 фоизга, 1 гектар ерга сарфланадиган эксплуатацион ҳаражатлар эса 11,81 фоизга камаяди. Бунда йиллик иқтисодий самара 10355868,00 сўм ни ташкил этади.
Бешинчи боб бўйича хулосалар
1. Ўтказилган тадқиқодлар асосида ишлаб чиқилган тажрибавий тупроқчуқурлаткичли плуг белгиланган технологик иш жараённи ишончли бажарди ва унинг иш кўрсаткичлари агротехника талаблари ва техник топшириққа тўлиқ мос келади.
2. Ишлаб чиқилган тажрибавий тупроқчуқурлаткичли плугларга нисбатан мавжуд тупроқчуқурлаткичли плуг қўлланилганга нисбатан иш унуми 1,25 мартага ортади ҳамда ҳар бир гектар ҳисобига 5,1 kg кам ёнилғи сарфланади.
3. Иқтисодий ҳисобларни кўрсатишича, ишлаб чиқилган тупроқчуқурлаткичли плуг қўлланилганда меҳнат сарфи 7,69 фоизга ва эксплуатацион харажатлар 11,81 фоизга камаяди ҳамда битта тупроқчуқурлаткичли плугга 10355868 сўм йиллик иқтисодий самара олинади.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
«Тупроқчуқурлаткичли плугнинг иш жараёнини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Ерларга асосий ишлов беришда қўлланиладиган техник воситалар конструкцияларининг таҳлили ҳамда улар иш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг таҳлилига кўра, шудгорлаш билан бир вақтда ҳайдов ости қатламини юмшатишга мўлжалланган исканасимон тупроқчуқурлаткичли плугларни ишлаб чиқиш тупроққа ишлов бериш сифати ва унумини оширади ҳамда энергия сарфини камайтириш имконини беради.
2. Шудгор ости тупроғининг 0-10 cm қатлами лемехлар таъсирида ҳамда плугнинг охирги корпусидан ҳосил бўлган эгат туби тупроғининг 0-15 cm қатлами эса трактор ғилдираклари таъсири остида сезиларли зичлашади. Бу ўсимлик илдизларини ривожланиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади ҳамда уни бартараф этиш долзарб масала ҳисобланади.
3. Исканасимон тупроқчуқурлаткичнинг тупроққа кириш ва кўндаланг-тик текисликда горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчакларини 25-30° бўлиши тупроқнинг сифатли майдаланиши ва энергия сарфи камайишини таъминлаш имконини беради.
4. Тупроқчуқурлаткичнинг эни ва ишчи сиртининг узунлиги мос равишда камида 5,7 ва 13,2 сm бўлиши шудгор ости тупроқ қатламини тўлиқ юмшатилишини таъминлайди.
5. Тупроқчуқурлаткичнинг орқасига жойлашган корпусгача бўлган бўйлама масофа 50-55 сm ҳамда тупроқчуқурлаткичдан унинг олдида жойлашган корпусгача бўлган бўйлама масофани 45 cm бўлиши кам энергия сарф қилган ҳолда технологик жараённи ишончли бажарилишини таъминлайди.
6. Агрегатнинг 6-8 km/h ҳаракат тезликларида тупроқчуқурлаткич исканасининг тупроққа кириш бурчаги 32-34°, эни 61-63 mm ва узунлиги 162-167 mm бўлиши талаб даражасидаги иш сифатини таъминлаш имконини беради.
7. Ишлаб чиқилган такомиллаштирилган тупроқчуқурлаткичли плугни қўллаш амалдаги плугга нисбатан меҳнат сарфини 7,69 фоизга, тўғридан-тўғри харажатларни 11,81 фоизга камайтириш ва битта плугдан йилига 10355868 сўм иқтисодий самара олиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |