Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

1.5. Тупроққа ишлов бериш
Тупроққа ишлов бериш энг муҳим агротехник 
тадбирлардан бири бўлиб, тупроқнинг физик, физик-кимѐвий, 
кимѐвий, биологик хоссаларини яхшилаш, унумдорлигини 
ошириш ва барқарор мўл ҳосил етиштиришни таъминлайди .
 
Тупроққа ишлов беришда унинг зичланган юқори 
қатлами юмшатилиб, ҳайдалма қатламда экинлар учун қулай 
шароит яратилади. Тупроқнинг мақбул зичлиги ишлов 
беришнинг муносиб усулларини қўллаш орқали амалга 
оширилади. 
Кузги буғдой учун энг қулай тупроқ зичлиги, ҳажм 
массаси 1,3 г/см
3
бўлганда кузатилади. Тупроқ ҳажм 
массасининг 1,4 г/см
3
ва ундан юқори бўлиши, унинг 
зичлашишига, физик ва сув хоссаларини ѐмонлашишига олиб 
келади. 
Тупроққа асосий ишлов бериш.
Тупроққа асосий ишлов 
бериш – шудгорлаш деб аталади. Шудгорлаш ўз муддатида 
сифатли амалга оширилса: 
- вегетация даврида зичлашиб, қотиб кетган ҳайдалма 
қатлам юмшатиб, донадор ҳолга келтиради; 


26 
-бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқлари, уруғлари, 
ҳашаротларнинг тухум ва ғумбаклари, касаллик тарқатувчи 
инфекциялар тупроқнинг пастки қатламига кўмилади; 
-ѐғингарчилик ҳисобига тўпланган табиий намлик яхши 
тўпланиши ва сақланишини таъминлайди.
Суғориладиган ерларда кўпинча чимқирқар яъни қўш 
ярусли плугларда шудгор қилинади. Бунда тупроқнинг остки 
ва устки қатлами ўрин алмашади.
 
Шудгорлаш чуқурлиги тупроқ хусусияти, шудгорни 
ўтказиш муддати, тупроқ намлиги ва экиладиган экин турига 
қараб белгиланади. Буғдой илдизи попук илдиз бўлиб, 
тупроқнинг юза 15-20 см қатламида жойлашгани учун 
шудгорлаш донни экишдан 30-45 кун олдин ўтказилса 20-25 
см, нисбатан кечроқ муддатда 18-20 см чуқурликда амалга 
оширилади. 
Бегона ўтлардан тоза далалар ағдарилиб ҳайдалганда 
палахса кўчса ѐки нами қочиб, кесакли бўлиб қолса, 
ағдармасдан ҳайдаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар тавсия этилганга нисбатан ҳайдаш чуқурлиги 10-
12 см пастга туширилса, кузги буғдой дон ҳосили 10% ва 
ундан ортиқ камайишига олиб келади. Асосий ишлов бериш 
экишга икки-уч ҳафта қолгунгача кечиктирилса, 12-14% 
ҳосил йўқотилади. 
Тупроққа чуқур ишлов бериш беда ѐки силос учун 
экилган маккажўхоридан кейин кузги буғдой экилса, юқори 
самара бериши мумкин. Бундай шароитда шудгорлаш ПЯ-3-
35, ПД-3-35 каби икки ярусли плугларда 28-30 см чуқурликда 
ўтказилиши лозим. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish