“ТАСДИҚЛАЙМАН”
_____________Директор Қ. Тўхтаева
Музработ туманидаги 14-ўрта таълим мактабида ўқувчиларни турли ёт ғоялар таъсиридан химоялаш, уларда ватанга нисбатан мехр-мухаббат туйғуларни янада кучайтириш ҳамда конфессиялар ва миллатлараро тотувликнинг тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлашдаги ўрни тўғрисидаги маълумотларни етказишга қаратилган Диний экстремизм ва терроризмнинг қилмишларига қарши ёшларда маънавий- маърифий иммунитетни шакллантириш, тушунтириш ва билимини ошириб боришга бағишланган навбатдаги профилактик йиғилишнинг
Б А Ё Н И :
№ - сонли. Наврўз маҳалласи
Раислик қилувчи : Т.Эштўраев- ММИБДЎ.
Котиб: Б.Яхшибоев- ўринбосар ёрдамчиси.
Қатнашди: Мактаб ўқувчилари 325 нафар, мактаб ўқитувчилари, синф раҳбарлари 14 нафар. Ёшлар иттифоқи сардорлари.
Иштирок этди:1.Ш.Умархонов-туман прорурори ёрдамчиси.
1.Х.Боботожиев- туман имом хатиби ноиби.
2.С.Мўминов-Наврўз МФЙ профилактика нозири.
Й И Ғ И Л И Ш КУН Т А Р Т И Б И Д А:
1.“Мен диний экстремизм таҳдидини қандай тушунаман” мавзусида давра суҳбати ва унинг мазмун – моҳиятини ўқувчилар ҳамда ўқитувчилар қалби ва онгига етказиш тўғрисида.
Т.Эштўраев Х.Боботожиев С.Мўминов
Кун тартибидаги долзарб масала юзасидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Т.Эштўраев йиғилишни очди ва“Мен диний экстремизм таҳдидини қандай тушунаман” мавзусида йиғилиш иштирокчиларига маъруза қилди. Ўқувчиларни турли ёт ғоялар таъсиридан химоялаш, уларда ватанга нисбатан меҳр-муҳаббат туйғуларни янада кучайтириш ҳамда конфессиялар ва миллатлараро тотувликнинг тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш ва масъулият, жавобгарликни кучайтириш орқали ҳар бир вояга етмаган ўсмир ва ўспиринга нисбатан эътиборни қаратиш, таъсирчан тарбия ва натижадор ёндашув асосида уларнинг онгу тафаккурида соғлом фикр ва эътиқодни, дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаётий фалсафасини ўзгартиш муҳим масала бўлиб келмоқда деб таъкидлади.
Музработ туман хокимлиги , туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, туман бош имом- хатиби, туман “Маҳалла” хайрия фонди ва халқ таълими бўлими, туман Ёшлар Иттифоқи томонидан тасдиқланган қўшма қарорлар ва тарғибот режаси асосида туманда ҳамкорликда олиб бориладиган тарғибот ишлари ва унда ҳар бир оила, маҳалла ва таълим муассасасининг йил давомида “Диний экстремизм”, “Шовенизм”, “Маҳаллийчилик”, “Оммавий маданият”,“Хизб-ут-таҳрир”, “Ваҳҳобийлик” ,”Акромийлик “, “Терроризм”, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” каби оқимлар ва гуруҳларнинг қора ниятлари ва қилмишларига қарши ёшларда маънавий- маърифий иммунитетни шакллантириш , тушунтириш ва БКМни ошириб боришга қаратилган ишларнинг чоракдаги ҳолати тўғрисида мўлжалларини, ҳоҳиш- истакларини ўрганишда , айниқса , ота- оналарнинг, синф раҳбарларининг олдида турган муҳим ва долзарб масалаларга эътиборни қаратди.
Йиғилишда Музработ тумани “Назаре-жоме” масжидининг имом хатиби Х.Боботожиев сўзга чиқиб, меҳр-мурувват ва оқибат,эзгулик ва яхшилик, тинчлик ва дўстлик ғояларига асосланадиган йиғилганларга асрлар давомида юртимизда, уларни тарғиб этадиган турли динларга эътиқод қиладиган кишилар ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаб келганлигини хусусан, қадимдан диёримизда ислом, насронийлик, иудаизм, будда каби динлар ёнма-ён ва аҳил, иноқликда яшаб келганлар. Бугун юртимиздаги барча йирик шаҳарларда масжид, черков ва синагоглар, буддистлар фаолият юритиб келмоқда ,илмий манбалар Ўзбекистон илк диний қараш ва тасаввурлар юзага келган энг қадимий ўлкалардан бири эканлигига эътиборни қаратиб, Юртбошимизнинг бу ҳақдаги фикрига йиғилганлар эътиборини қаратди: “Мусулмонлар ва христианларнинг Ўзбекистон заминида биргаликда ҳамкор ва ҳамнафас бўлиб яшаши диний- маънавий тотувликнинг нодир тимсоли ва барча дин вакилларига нисбатан бағрикенгликнинг ёрқин ва энг яхши намунаси деб ҳисобланишига арзигуликдир”.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда 1225 диний ташкилотлар ва 225 та ноисломий диний ташкилотлар,18 диний конфессия эмин-эркин фаолият юритаётганлиги барчага маълум.
Сўзга “Наврўз” маҳалла профилактика инспектори С.Мўминов чиқиб, эктремизм ва терроризм тўғрисида гапирди. Мамлакатимизда диний экстремизм қарши кураш йўналишида олиб борилаётган ишларни янада жонлантириш, ёшлар қалби ва онгида бу зарарли ва долзарб масалага эътиборли бўлиш, уларни турли ёт ва зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолмасиликлари юзасидан доимий тарғибот ва назорат ишларини кучайтириш, назорат- мониторинг ишларни олиб борилаётганли ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек диний экстремизм, терроризмга қарши мавзуларда ўқувчилар билан давра суҳбатлари, тадбирларолиб борилаётганлиги, оила, маҳалла ва маъмурий органларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда тарих фани ўқитувчилари А. Нормуродов, М. Холлиевалар сўзга чиқиб, диний экстремизм ва терроризмнинг зарарли оқибатлари тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Ўқувчиларда Ватанга нисбатан мехр-мухаббат туйғуларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |