Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхонанинг ташқи иқтисодий шартномалари



Download 2,97 Mb.
bet35/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

3.5 Корхонанинг ташқи иқтисодий шартномалари

Жаҳон иқтисодиётида интеграцион ривожланиш жараёни ишлаб чиқаришни интернационализациялаштириш (байнаминан-лаштириш) билан тигиз боғлиқдир. Ишлаб чиқаришни интернационализациялашуви Халқаро ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришни дунё миқёсида ижтимоийлашувининг натижасидир.


Ишлаб чиқаришни ижтимоийлашуви аввалом бор бир давлат ичида ривожланиб, меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви натижасида бир давлат чеграсидан чиқиб халқаро аҳамият эгаллайди. У ишлаб чиқариш жараёни бир давлат чегарасидан чиқиб, қўшимча ҳолда ташкил қилинишига, бир бирига боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини давлатлараро богланиб кетишига олиб келади. Бу жараён ишлаб чиқаришни интернационаллашуви деган тушунчани билдиради.
Ушбу жараёнлар механизмига ҳар хил ҳуқуқий қоидалар, дастаклар киради ва улар халқаро ташкилотлар фаолиятида ишлатилади. Давлатлар иқтисодий интеграцияланиш асосида 50-чи йиллардан бошлаб сифат жиҳатидан янги функциялар бажарадиган органлар туза бошлаган. Натижада бир қанча интеграцион гуруҳлар вужудга келиб улар ташқи савдо, ташқи иқтисодий сиёсат билан боғлиқ вазифаларни амалга ошира бошлаган.
Улар қаторига халқаро шартномалар, келишувлар, кодекслар, хартиялар ва битимларни киритиш мумкин. Халқаро иқтисодий интеграция ҳар хил этаплардан ўтади, яъни, эркин савдо ҳудуди; божхона иттифоқи; умумий бозор; иқтисодий иттифоқ ва сиёсий иттифоқ кабилар. Буларнинг ҳаммасини умумийлиги давлатлараро муносабатлар, алоқаларда иқтисодий барьерлар олиб ташланади (четлатилади), ягона бозор ҳудудини яратишга имконият тўгдирилади, ҳар бир қатнашувчи давлат ундан самара олади, ишлаб чиқаришни ривожлантиради, меҳнат унумдорлигини оширади ва ҳоказолар.
Халқаро иқтисодий ташкилотлардан бири “Савдо ва тарифлар тўғрисида бош келишув” деб аталувчи (ГАТТ)1 1947 йили 23 давлатлар келишуви асосида тузилган.
ГАТТ - кўпқиррали халқаро келишув бўлиб, қатнашувчи давлатлараро савдони тартибга солиш, қоидалари ва ҳуқуқий нормаларини ўз ичига олади. ГАТТ дунёда энг катта халқаро иқтисодий ташкилот бўлиб ҳисобланади. 1996 йилда унга 130 давлат аъзо бўлган, жаҳон савдоси ҳажмини 94% ташкил этган.
1996 йилнинг январидан ГАТТ номини ўзгартириб Бутундунё савдо ташкилоти (ВТО) деб юритила бошлади. Аъзолар сони камайди ва уни таъсис этувчи аъзо давлатлар сони 81 давлат ҳисобланади.
Бутун дунё савдо ташкилоти (ВТО) ГАТТ қоидаларидан ташқари ўз таркибда “Хизматлар билан савдо тўғрисида келишув” (ГАТС) ва “Интеллектуал мулк билан савдо қилиш аспектлари тўғрисида келишув” (ТРИПС) ташкилотлари мавжуд.
ВТО - дан ташқари дунёда зоналар бўйича тузилган халқаро регионал савдо блоклари мавжуд. Уларни энг йирик блокларини қуйида келтириб ўтамиз.
Европа иттифоқи (ЕС) - уни таъсисчи давлатларига қуйидагилар киради: Австрия, Германия, Великобритания, Италия, Ирландия, Франция, Испания, Португалия, Финландия, Швеция, Дания, Бельгия, Люксембург, Нидерландия, Греция ЕС 1951 йилда ташкил қилина бошлаган, олдин Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси сифатида, 1957 йилда Европа иқтисодий шериклиги ва Европа атом энергияси бўйича шериклик сифатида. Европа иттифоқи 1993 йили 1 ноябрда Маастрихт келишуви деб номлана бошлаган. Жаҳонда Европа иттифоқи “Умумий бозор” деб ном тарқатган.
Европа иттифоқини бошқарув органи бўлиб Европа кенгаши ҳисобланади ва унинг таркибида Европа давлат раҳбарлари кенгаши ва Вазирлар Кенгаши, Европа комиссияси, Европа парламенти ва Европа кенгаши суди, Европа аудиторлар палатаси мавжуд.
Европа иттифоқи билан бир қаторда ҳажми жиҳатдан иккинчи ўринда интеграция гуруҳи - Европада эркин савдо ассоциацияси (ЕАСТ) фаолият кўрсатади. Бу ташкилотни тузиш тўғрисидаги Конвенция Стокгольмда 10 та давлат томонидан 1959 йили имзоланган. Ушбу давлатларга қуйидагилар киради: Великобритания, Португалия, Дания, Швеция, Финландия, Австрия, Лахтенщтейн, Швецария, Исландия, Норвегия.
Эркин савдо тўғрисида Шимолий Америка Кенгаши, (НАФТА) - таъсис этувчилар АҚШ, Канада ва Мексика 1988 йилда АҚШ ва Канада келишуви билан тузилган, 1992 йили Мексика қўшилган.
Азия ва Тинч океани иқтисодий ҳамкорлги (АТЭС). 1989 йили Австралия ташаббуси билан тузилган. Бунга кирувчилар: Австралия, Бруней, Малайзия, Сингапур, Голландия, Новая Зеландия, Папуа-Новая Гвиния, Индонезия, Филиппин, Тайван, Гонконг, Япония, Жанубий Корея, Китай, Канада, АҚШ, Мексика, Чили.
“Маркосур” - Бразилия, Аргентина, Прагвай, Ургвай.
“Анд пакти” - Венесуэл, Колумбия, Эквадор, Перу, Боливия.
Ғарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (ЮЭМОА) - Кот-д Ивуар, Буркино-Фасо, Нигерия, Того, Сенегал, Бенин, Мали.
Жанубий Африка ривожланиш камитети (САДК) - Ангола, Ботсвана, Лесото, Малави, Мозамбек, Маврикий, Намибия,ЖАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабее.
Жанубий Осиё регионал ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК) - Индия, Покистон, Шри-ланка, Бангладеш, Мальдива, Бутан, Непал.
Жаҳон амалиётида корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятига доир шартномалар ҳар хил ном билан аталади: Улар қаторига контракт, битим, шартномалар киради. Халқаро қоидаларда кўпинча “контракт” атамаси ишлатилади. Умуман олганда юқоридагилар ҳаммаси ҳуқуқий нуқтаи назардан шартнома ҳисобланади, фақат ҳар хил атамалар билан номланган.



Шартнома (битим) - ҳуқуқий шакл бўлиб, унда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлри, ўзаро алоқаларини тартибга солиш меъёрлари акс топади.

Аксарият ҳолда, шу жумладан, ташқи иқтисодий битимлар ёзма равишда расмийлаштирилиши қонунчиликда белгилаб қўйилган чет элларда оғзаки шартномалар ҳам ишлатилади. Шартнома томонлар имзолаган битим, хатлар, телетайп, дастурлар, телеграммалар, телефонограммалар тарзида ҳам тузилиши мумкин.


Томонлар битимларни келиш тартиби, тили мазмуни таркибий тузилиши, муддати, ким имзо чекиши кабиларни ўзаро келишадилар.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида корхоналар нима ҳақида шартнома тузишни танлашда, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик муносабатларининг қонунларга зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларни аниқлашда, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда амалга ошириши белгилаб қўйилган. Ҳозирги вақтда турли халқаро ташкилотлар томонидан шартномаларни намунавий шакллари тавсия қилинган ва улар қўлланилиб келинмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолиятда шартномаларнинг қуйидаги турлари кенг тарқалган: олди-сотди, пудрат, рухсатнома, вакиллик, юк ташиш, бартер (мавоза), компенсация битимлари, “қарз суришиш негизи” битимлари, кооперация битимлари, “қарз суришиш негизи”даги битимлар кабилар.
Ташқи иқтисодий алоқаларда олди-сотди шартномалари асосий ўрин эгаллайди. Бу шартномаларда шартнома мавзуси, баҳо, ҳисоб-китоб шакли (ҳисоб-китоб варагига банкдан пул ўтказиш, инкасса, аккредитив, нақд пул билан ҳисоб-китоб кабилар), товар етказиб берувчининг базис шартлари кўрсатилади. Базис деганда, халқаро иқтисодий муомалада таркиб топган товар етказиш шарт-шароитлари тушунилади. Буларга товар етказиб бериладиган жой, муддати, ташиш шартлари, нобудгарчилик рўй берган ҳолда уларни қоплаш масалалари киради.
Бу шарт-шароитлар халқаро савдо палатаси томонидан ишлаб чиқилган “Савдо терменлари” деган ном билан машҳур бўлиб, бу атамаларни талқин қилишнинг халқаро қоидалари (Инкотермс) қўлланилади. Ҳозирги даврда амалда бўлган қоидаларнинг сўнгги таҳрири (1990 й.) ишлатилмоқда.
Бу терменларга мисол сифатида ФОБ ва СИФ шартларини келтириш мумкин.
ФОБ - юк тушириш портининг номи.
СИФ - товар етказиладиган порт.
ФОБ ва СИФ шартларида сотувчининг ва харидорнинг бурчлари белгилаб қўйилади.

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish