Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet114/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

Учинчидан, мазкур корхона қайси бири билан алоқа қилиш мумкинлигини аниқлаб олгандан сўнг, ўша корхона, унинг раҳбари ҳақида батафсил маълумотларни тўплашга киришади. Чунки корхонанинг раҳбаридаги инсоний ва тадбиркорлик сифатлари бизнес борасида алоқа қилиш учун жуда муҳим.
Тўпланган маълумотлар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади ва улар яна қандай ахборотларни олиш мумкин ёки қандай ҳаракат қилиш лозимлиги хусусида ўз хулосаларини беради.
Корхоналар ўз шериклари тўғрисида, уларнинг бозордаги мавқеи ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиши лозим. Корхоналар бозордаги мавқеига қараб 3 гуруҳга бўлинади:
1. Рақобатчи корхоналар. Уларнинг мазкур бозордаги улуши 25%гача бўлиши мумкин;
2. Ҳукумрон корхоналар. уларнинг бозордаги улуши 25 дан 70 фоизгача бўлиши мумкин;
3. Монопол корхоналар. Уларнинг мазкур бозордаги улуши 70% дан ортиқ бўлади.
Агар мазкур корхонанинг бозордаги улуши жуда кам бўлса эркин рақобатга чиқишда жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Ҳамиша “китлар” “майда балиқлар”ни ютиб келганлар.
Корхоналар тўғрисида ахборот тўплаб, уларнинг рақобатбардошлиги ва рақобат майдонидаги ўрнига қараб тўрт гуруҳга бўлинишини ҳам инобатга олиш лозим:
1. Халқаро бозорда рақобат қиладиган корхоналар. Бу корхоналарнинг бозори нафақат мамлакатда, балки узоқ ва яқин хорижий мамлакатларда бўлиши мумкин. Булар ҳамиша ўз маҳсулотини халқаро андозалар даражасида ишлаб чиқаришга эришиши лозим. Оддий корхоналар бундай корхона билан рақобатга киришмайди. Демак, “ким ким билан ўйнаши мумкинлигини” тўғрисида ҳар бир корхона раҳбарияти аниқ хулосага эга бўлиши лозим;
2. Халқаро бозорда рақобат қилиш қоблиятига эга бўлмаган корхоналар. Булар ҳам юқоридаги корхоналар сингари маҳсулот ишлаб чиқиши мумкин. Аммо у халқаро стандартлар талабига тўлиқ жавоб бермайди. Бу юқори босқичга ўтиши учун ҳам анча ишларни бажаришлари лозим. Яъни илғор технологияларни, фан ва техника ютуқларини жорий қилиши каби;
3. Табиий монополияга эга бўлган корхоналар. Бундай корхоналар фақат ўзларига ўхшаш корхоналар билан рақобат қилиши мумкин. Бу турдаги корхоналар учун алоҳида “Табиий монополиялар тўғрисида” қонун қабул қилинган;
4. Хорижий рақобатчиларга боғлиқ бўлмаган корхоналар. Буларга мамлакат хом ашёсига таяниб, мамлакат бозори учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар киради. Масалан, нон, сут, гўшт саноати заводлари кабилар. Улар ўртасидаги рақобат ички рақобат бўлиб ҳисобланади. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам хулоса қилиш учун ўта муҳимдир.
Бозор муносабатлари шароитида рақобат муҳити ҳам, бозор коньюктураси ҳам, рақобатчиларнинг сони, мавқеи ҳам тез ўзгариб туради. Бундай ўзгаришларга ҳар қандай корхона тайёр туриши лозим. Шу туфайли, ҳар бир корхона бир қанча вазифаларни бажариши лозим.
1. Ҳар бир корхона ўзининг ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланган ҳолда бозорбоп, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариб бозордаги мавқеини доимий равишда мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қилмоғи лозим.
2. Маҳсулотнинг ҳажмини кўпайтириш блан бирга, сифатини ошириш, нархини пасайтириш чораларини кўриш доимий равишда диққат эътиборидан четда бўлмаслиги керак.
3. Рақобатчиларига нисбатан фойдани кўпроқ олиш чораларини кўриш лозим, чунки эркин рақобат корхонани модернизация ва реконструкция қилиш учун ҳамиша имконият бўлишини таъминлашни талаб қилади.
4. Корхона ижтимоий ячейка сифатида ходимларни рағбатлантиришнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланиш устида тинимсиз ишлаши лозим. Чунки корхонага юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш имкони туғулади. Ишлаётган кишилар ўз касбий маҳоратини оширишга ички туйғу ҳосил бўлади. Бу ҳам жуда катта муваффақиятларнинг калити ҳисобланади.
Бозор муносабатлари шароитида корхоналар эркинлиги босқичма-босқич таъминланиб борилади. Аммо эркинликни ҳеч маҳал ўзбошимчалик деб тушунмаслик керак. Ҳар қандай корхонанинг фаолиятини давлат ўзининг дастаклари билан тартибга солиб туради. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. солиқлар, уларнинг турлари ва табақаланган ставкалари;

  2. амортизациянинг намунавий нормалари;

  3. валюта курси;

  4. давлат бюджетига солиқсиз турли мажбурий тўловлар;

  5. божхона тарифи;

  6. экологик меъёрлар, ташқи муҳитни ифлослантирилганлик бўйича тўловлар;

  7. банк кредити фоизлари;

  8. стандартлар, техник шартлар ва ҳ.к.

Корхоналар тўғрисида ахборот олганда унинг давлат билан бўлган муносабатини албатта текшириб кўриш керак. Чунки ҳар қандай корхона давлатга хиёнат қилса ҳамкорини алдамасликнинг иложи йўқ. Шу туфайли корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун шерикларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиши лозим.
Бозор муносабатлари шароитида етти ўлчаб эмас етмиш ўлчаб кейин эса экспертлар хулосасига асосланган ҳолда “кесиш” керак. Шундагина у ўзининг яшовчанлигини сақлаб қолади ва маълум маънода умумий хавфсизлигини, айниқса иқтисодий хавфсизлигини таъминлайди.

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish