Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Айланма маблағларни нормалаштириш



Download 2,97 Mb.
bet70/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

8.3. Айланма маблағларни нормалаштириш

Корхонанинг нормал фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган айланма маблағларнинг иқтисодий асосланган миқдорларини ишлаб чиқиш жараёни ─ айланма маблағларни нормалаштириш, дейилади. Айланма маблағларни нормалаштириш ─ доимий минимал ва шу билан биргаликда етарли бўлган моддий бойликлар заҳираларини, тугалланмаган ишлаб чиқариш заҳираларини ва бошқа айланма маблағларни шакллантириш учун зарур бўлган айланма маблағлар суммасини аниқлашдан иборат. Айланма маблағларни нормалаштириш ички заҳираларни аниқлаш, ишлаб чиқариш циклини (давомийлигини) қисқартириш ва тайёр маҳсулотнинг тезроқ сотилиши имконини беради.


Айланма маблағларни нормалаштириш ─ иқтисоий ва молиявий ишларнинг муҳим буғинларидан биридир. Бу ишларни бажаришда, аввало, айланма маблағларнинг ҳар бир элементлари бўйича нисбий кўрсаткичларда ифодаланадиган нормани аниқлаш, сўнгра эса абсолют суммаларда нормативлар белгилаш талаб қилинади.
Айланма маблағларни нормалаштириш орқали уларнинг доиравий айланишини тўғри ва оқилона ишлатилиши таъминланади. Нормалашитириш корхоналарнинг айланма маблағларда қатнашаётган ўз маблағлари билан жалб қилинадиган маблағларни оптимал боғлашда муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодий жиҳатдан асосли қўйилган (белгиланган) нормативлар айланма маблағларни ташкил этишда муҳимдир. Чунки, уларда иштирок этаётган маблағларнинг ҳажмидан ишлаб чиқариш корхоналарида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш боғлиқдир.
Нормалаштириш муаммоси ─ бу номалаштириладиган айланма маблағларнинг ҳар бир элементига оптимал миқдорда норма қўйишдан иборатдир. Иқтисодий жиҳатдан асосланган нормалаштириш бўлмас экан хўжалик оборотида маблағлар оқилона жойлаштирилмайди. Айрим активларга кўпроқ, айримларига эса камроқ маблағлар қўйилиши мумкин. Оқибатда айланма маблағларнинг самарадорлиги пасайиб кетади.
Нормалаштиришда қуйидаги тамойилларга амал қилиниши керак:

  • нормалаштириш корхоналарнинг ишлаб чифариш дастурига асосланган бўлиши;

  • нормалар узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши;

  • норма ва нормативларни белгилашда ҳамма етакчи мутахассисларнинг қатнашиши.

Шуни таъкидлаш лозимки, нормалар бир неча йилга ўзгармас қилиб белгиланса, нормативлар ҳар йили янгиланиб турилади. Дастлаб айланма маблағларнинг ҳар бир элементига норматив қўйилиб, у якка норматив, деб аталади. Бу якка нормативлар жамланиб умумий норматив аниқланади.
Нормалар ишлаб чиқариш корхоналарининг хом ашёлар, ёқилғи ва ҳоказолар билан таъминланишида, ишлаб чиқаришни ташкил этишда ва унинг технологиясида ўзгариш бўлганида қайтадан кўриб чиқилиши (аниқлик киритилиши) мумкин.
Ишлаб чиқариш захиралари бўйича нормалар одатда нисбий кўрсаткичларда (неча кунлик захира, истеъмолга нисбатан фоиз) белгиланади. Уларга асосланган ҳолда норматив қўйилади.
Айланма маблағларнинг нормативи ─ бу моддий бойликлар захираларининг пулдаги ифодасидир. Айланма маблағларнинг ҳар бир элементи бўйича нормативлар ҳар йили янгиланиб турилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида нормалаштириладиган айланма маблағларга ─ ишлаб чиқариш заҳиралари, тугаланмаган ишлаб чиқариш, корхона омборларидаги тайёр маҳсулот қолдиқлари, келгуси давр харажатлари ва бошқалар киради.
Корхоналарда моддий характерга эга бўлмаган маблағларнинг айримлари бўйича нормативлар қўйилмайди. Улар жумласига ҳисоб китоб счётидаги маблағлар ва дебитор қарзлар киради.
Айланма маблағларни нормалаштириш ҳар бир корхонада улардан тўғри фойдаланиши устидан доимий равишда назорат қилиб туриш учун катта аҳамиятга эгадир. Уларни нормалаштириш тижорат ҳисобини мустаҳкамлашнинг ҳамда корхона молиявий аҳволининг барқарорлигини таъминлашнинг шартларидан биридир.
Айланма маблағларни нормалаштириш орқали маблағларнинг доиравий айланишини тўғри ташкил этишга, уларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг ҳар бир элементида корхона ўз маблағининг оқилона жойлаштирилиши таъминланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш тармоқлари айланма маблағларини нормалаштиришда умумий принципларга таянилсада, ҳар бир тармоқ ичида айланма маблағларни нормалаштиришда ўзига хослик бор. Аммо, барча ишлаб чиқариш корхоналарида айланма маблағлар элементлари бўйича норматив қўйишда умумийлик мавжуд:

  • хом ашё, материаллар ва ёқилғи бўйича норматив бир кунлик сарфларнинг белгиланган нормасига кўпайтириш йўли билан аниқланади;

  • тайёр маҳсулот бўйича норматив товар маҳсулотнинг таннархдаги бир кунлик суммаси белгиланган нормага кўпайтириш йўли билан аниқланади;

  • бошқа активлар (жумладан, хўжалик инвентарлари) бўйича нормативлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг минг ёки миллион сўмига қўйилган норма асосида, айрим ҳолатларда эса, бухгалтерия баланси маълумотлари асосида қўйилади.

Саноат корхоналарида хом ашё ва материаллар бўйича норма, уларнинг (шартнома асосида) неча кунда корхонага етказиб берилиши, омборга ташилиши, қуритилиши ва навларга ажратилишига қанча вақт сарфланиши ҳамда суғурта захираси сифатида омборда сақланиш муддатига кўра белгиланади. Амалиётда, захира сифатида омборда сақланадиган хом ашё ва материаллар бўйича норматив (улар жорий захирасининг 50 фоизига тенг миқдорда) шакллантирилади.
Н = Р × Т,
бу ерда: Н – хом ашё ёки материал бўйича норматив суммаси;
Р – ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ёки материалнинг бир кунлик сарфи, сўмда;
Т - хом ашё ёки материал захираси бўйича норма, кунларда.
Мисол: Корхонага шартнома асосида, хом ашё транспорт воситасида ҳар 10 кунда етказиб берилади, уларни омборга ташиш, қуритиш, навларга ажратиш ва захира сифатида омборда сақлаш учун 5 кун талаб қилинади.
Корхона жорий йилнинг иккинчи чорагида ишлаб чиқариш учун 5045,0 млн. сўмлик хом ашё сарфланади. Хом ашёнинг бир кунлик сарфи 56,1 (5045,0 : 90) млн.сўм. Хом ашё (шартнома асосида) транспорт воситасида ҳар 10 кунда етказиб берилади.
Бунда:
- хом ашё бўйича жорий норматив 561,0 (56,1 х 10) млн. сўм;
- хом ашёнинг омборга ташилиши, қуритилиши ва навларга ажратилишига кўра қўйиладиган норматив ─ 280,5 (56,1 х 5) млн.сўм;
- суғурта захираси сифатида омборда сақланадиган хом ашё ва материаллар бўйича норматив ─ 28,1 (561,0 х 50 % :100) млн.сўм.
Демак, хом ашё бўйича умумий норматив 869,6 (561,0 + 280,5 + 28,1) млн. сўмга тенг бўлади.
Ёқилғи бўйича (газдан ташқари) норматив қўйишда хом ашё ва материалларга норматив қўйиш тартиби қўлланилади.
Тайёр маҳсулотларга норматив, уларнинг харидорларга жўнатиладиган пайтигача бўлган вақтга қараб аниқланади. Айтайлик, корхонада тайёр маҳсулотлар омборларда 8 кун сақланади. Уларнинг таннархи 6375,9 млн. сўм.
Н = (6375,9 ×8) : 90= 70,8 млн.сўм.
Саноат корхоналарида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича норматив ишлаб чиқариш циклида сарф бўладиган хом ашё ва меҳнат сарфлари ҳамда шу ишлаб чиқариш циклининг муддатига боғлиқ, яъни сарфланган хом ашёдан неча кундан сўнг тайёр маҳсулот олинишига боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш даврида материал ва меҳнат сарфлари доимо бир хил бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда нормативнинг аниқ бўлиши учун одатда тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳар бир маҳсулот бўйича ҳисобланади. Ва унинг асосида ишлаб чиқариш циклининг узунлиги ва сарфларнинг ўсиш коэффициенти аниқланади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш нормативи қуйидаги формулаларга асосланиб ҳисобланади:
1). ,
бу ерда
- тугалланмаган ишлаб чиқариш нормативи;
- ишлаб чиқаришдаги сарфлар;
- ишлаб чиқариш циклининг ўртача узунлиги;
- сарфлар ўчиши коэффициенти;
- режалаштирилган даврдаги кунлар сони.

2). ,


бу ерда
- сарфларнинг ўсиш коэффициенти;
- ишлаб чиқариш цикли давридаги сарфлар суммаси;
- бир кунлик сарф;
- ишлаб чиқариш циклининг ўртача муддати.
Мисол: Корхонанинг ишлаб чиқариш режасида жорий йилнинг IV-чорагида жами ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича 6375,9 млн.сўмлик харажат қилиш кўзда тутилган.
Корхонада тўртта турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади(8.3.1.-жадвалга қаранг).



Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish