Ижтимоий ишлаб чиқариш
(Миллий иқтисодиёт)
|
Тармоқлар, соҳалар
|
|
Бирлашмалар, корпорациялар консорциумлар, компаниялар Акционер жамиятлар
|
|
Корхоналар
|
Тармоқлар ва соҳаларни 4 хил катта гуруҳларга бўлиш мумкин.
Биринчиси - ўз ичига табиий бойликларни, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, дарёлар, денгизлар, океанлар, ўрмон ресурсларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқариш саноатларига етказувчи тармоқлар.
Иккинчиси - табиий бойликларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дарёлар, денгизлар, океанлар, ўрмон ресурсларини қайта ишлаб чиқарувчи тармоқлар.
Учинчиси - биринчи ва иккинчи гуруҳдаги тармоқларга хизмат кўрсатувчи тармоқлар (транспорт, алоқа, коммунал хўжалик, савдо-сотиқ, тижорат, таъминот кабилар).
Тўртинчиси - бошқарув, юриспридиция, соглиқни сақлаш, таълим ва бошқа аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалардан иборатдир.
Миллий иқтисодиёт тармоқлар ва соҳалар мажмуасидан иборат бўлиб, улар ҳудудларда тарихан шаклланиб, бир-бири билан мақсад ва вазифалари, хўжалик алоқалари орқали тигиз боғлиқ, умумий қонун қоидага бўйсинувчи ягона тизимдир. Шу сабабли уни иқтисодиёт назариясида ижтимоий ишлаб чиқариш сифатида қаралади.
Миллий иқтисодиётни асосини корхоналар ташкил қилади. Барча инсон учун зарур бўлган моддий, ижтимоий, маънавий борлиқлар корхоналарда яратилади. Корхоналар, тармоқлар ва соҳаларни таркибини, мазмунини, масштабини, ривожланиш даражасини белгилайди. Улардан тармоқ ва худудий бирлашмалар ташкил топади, шаҳар, туман, вилоятлар тузилади.
Аксарият адабиётларда корхонанинг мақсади тўғрисида сўз юритилганда, бу масалага бир томонлама қарашларни кузатамиз. Яъни корхонанинг мақсади ўз фаолиятидан фойда (даромад) олиш деб таъкидланади. Масалан: А.А.Сергеев - “Корхона - фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат қилиш учун барпо этилган мустақил фаолият юритувчи субъект” деб таърифлайди ва “шакллари кўплигига қарамай корхоналар фойда олиш мақсади орқали бир хил тус олади” деб такидлайди1. Аслида корхона ўз маҳсулотларига бўлган талабни қанчалик тўла қондирса унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Шу борада Америка автомобил қурилишини ҳамда “Амалиёт фалсафасини” яратган “фордизм” назариясини асосчиси Генри Фордни айтганларини келтириш ўринли деб ҳисоблаймиз. Г.Форд ўзининг тадбиркорлик фаолиятини мақсадини жамиятга хизмат қилишда деб тушунган ва “Фақат фойда олиш учун қилинадиган иш - энг юқори даражадаги хавф-хатарли фаолиятдир.
...Корхонанинг мақсади фойда олиш ёки чайқовчилик эмас, аксинча истеъмол учун ишлаб чиқаришдир. Бордию халқ ишлаб чиқарувчи унга хизмат қилинмаётганлигини сезиб қолса, унинг келажаги узоққа бормайди”2 деб таъкидлаган. (Таржима дарслик авторлариники.)
Таниқли тадбиркор “Бин” фирмасини бошлиги Л.П.Бин фирманинг меморандумида, ҳамма ишчи ва хизматчилари бажариши шарт бўлган, қуйидаги тезисни ёздириб, унга риоя қилишни қаттиқ назорат қилган: “Истеъмолчи - бизни шохимиз: Биз истеъмолчидан боғлиқмиз, истеъмолчи биздан эмас. Ҳеч ким, ҳеч қачон ўз истеъмолчиси билан тортишиб, ҳеч нарса ютмаган. Истеъмолчи - бу бизга ўз талабини келтирувчилар. Бизни ишимиз уларни талабини ўзимиз учун, ҳамда улар учун ҳам фойда келтириш орқали қондиришдан иборат”.
Немис олимлари Ф.К.Беа, Э.Дихтла, М.Швайтасралар “Экономика предприятия” (издательсский дом “ИНФРА-М”, 1999.) дарслигида корхона фаолиятининг самараси ўз таклифи орқали талабни тўла қондиришга боғлиқ деган фикрни олга суришган.
Бизнинг фикримизча, корхонанинг асосий мақсадини икки йўналишдан иборат эканлигини таъкидлаш зарур. Биринчиси фойда ёки даромад олиш учун фаолият юритишлиги бўлса, иккинчиси талабни (эҳтиёжни) қондиришга йўналтирилган бўлиши керак. Чунки бу мақсадларни ҳар бирига эришиш иккинчисисиз амалга ошмайди.
-
-
Do'stlaringiz bilan baham: |