1.4.2-чизма
Жамият (давлат) хўжалик
механизми (Х.М.)
-
Вилоятлар х.м.
|
|
Тармоқлар, соҳалар
х.м.
|
Шаҳар х.м.
|
|
Туман х.м.
|
|
Турли хилдаги жамиятлар, бошқармалар, концеринлар, корпорациялар ва ҳоказолар х.м.
|
-
-
Корхона хўжалик механизми
|
Хўжалик механизми иеорархик тузилишидан қатъий назар унинг элементлари шакл нуқтаи назардан бир хил кўринишда намоён бўлиб, лекин мазмунан бир-биридан фарқ қилади. Бизларнинг мақсадимиз корхона хўжалик механизмини мазмунини ва элементларини ёритиб бериш бўлганлиги учун фақат хўжалик механизмини корхона фаолияти доирасида кўриб чиқамиз. Бизларнинг фикримизча корхона хўжалик механизми қуйидаги элементлардан ташкил топади.
Биринчидан, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакллари, корхона ва тадбиркорликнинг шакл ва турлари, уларни ихтисослаши, кооперативлашиши, концентрацияланиши ва ҳоказолар.
Иккинчидан, корхонани бошқариш таркиби, усул ва шакллари. Бу элемент иқтисодий муносабатларни бошқарув аспектини тузилиши, ишлаб чиқаришга таъсир қилиш учун ишлатиладиган маъмурий ва иқтисодий усулларни ўз ичига олади.
Учинчидан, корхонанинг давлат органлари ва иқтисодиётнинг бошқа субъектлари билан молиявий-кредит муносабатлари, хўжалик алоқалари.
Тўртинчидан, корхона фаолиятида ишлатиладиган иқтисодий рағбатлантириш шакллари, усуллари, иқтисодий дастаклар (баҳо, иш ҳақи, фойдалар каби).
Бешинчидан, корхона фаолиятини ишлаб чиқаришни тартибга солишни ҳуқуқий шакл ва усуллари. Юридик қонунлар, давлат органларининг норматив ҳужжатлари, кўрсатмалари, корхонанинг низоми, устави ва ҳоказолар.
Олтинчидан, ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи социал-психологик омиллар1.
Еттинчидан, Давлатнинг иқтисодий сиёсати. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида Ўзбекистон Республикаси давлатининг иқтисодий сиёсатининг асосий негизини Республикамиз президенти И.А.Каримов томонидан назарий асосланган бешта устувор йўналишлари ташкил қилади. Уларнинг асосий мазмуни қуйидагиларда ўз ифодасини топади.
Иқтисодиётни сиёсатдан устунлиги.
Давлат бош ислоҳотчи.
Қонун ва Конституциянинг устуворлиги.
Кучли ижтимоий сиёсат юргизиш.
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.
Бу тартиб ва қоидалар корхона иқтисодиётида ўз ифодаларини топади ва корхонанинг фаолиятини йўналтиради.
Саккизинчидан, рақобат, журъат, хавфсизлик, тижорат сирларининг шакл ва усуллари.
Корхонанинг хўжалик механизми мураккаб ва кўп қиррали тушунчадир. Хўжалик мехнизмини ўрганиш орқали корхона фаолиятида рўй бераётган иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларга баҳо бериш, уларни режалаштириш йўлларини аниқлаш имкониятига эга бўламиз.
Хулоса қилиб айтганда корхона иқтисодиёти фани корхонанинг хўжалик механизмини ўрганиш орқали ўз мақсадига эришади. Чунки унинг асосий мақсади:
-
Корхонада рўй бераётган иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни ҳолатига баҳо бериш, уларни такомиллаштириш йўлларини аниқлаш ва келажагини белгилаш усулларини талабаларга ўргатишдан иборатдир.
|
Юқоридагилардан келиб чиқиб корхона иқтисодиёти фанининг предметига таъриф бериш мумкин.
Корхона иқтисодиёти фанининг предмети - корхонада рўй бераётган иқтисодий реалликни шакллантирадиган, тартибга соладиган ташкилий, иқтисодий шакл ва усуллар йиғиндиси, яъни корхонанинг хўжалик механизмидир.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |