Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти


Корхоналар тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми



Download 2,98 Mb.
bet112/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

12.7. Корхоналар тижорат сирини ҳимоя қилиш механизми

Мамлакатимизда очиқ демократик жамият қурилмоқда. Бу ҳамма нарса “очиқ” бўлади дегани эмас. Бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат мавжуд экан тижорат сирининг ҳам сақланиб қолиши муқаррар. Шу туфайли корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун унинг тижорат сирини сақлай билиши лозим. Бу ўз-ўзидан амалга ошмайди. Бунинг бирқанча механизмлари мавжуд (12.5-расм).



Тижорат сирини ҳимоя қилиш механизмлари




Ташкилий тадбирлар




“Очиқ тестлар” ўтказиш тадбирлари




Техник тадбирлар


Рағбатлантирувчи тадбирлар




Текширув тадбирлари



12.5-расм. Тижорат сирини ҳимоя қилиш механизмлари

1. Ташкилий тадбирлар. Бунда корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун алоҳида хавфсизлик хизмати ташкил қилинади. Бу хизмат корхонанинг тегишли ахборотларининг махфийлигини сақлаш чора-тадбирларини кўради. Одаатда хавфсизлик хизматига корхонанинг мулкини сақлайдиган соқчилар ҳам киришларилозим.


2. “Очиқ тестлар” ўтказиш тадбирлари. Корхонага ходимларни ишга қабул қилишда ишлаётганларини эса вақти-вақти билан тест орқали синаб турилади. Бу тест орқали ходимнинг мазкур корхонага содиқлиги, ахборотларга, айниқса махфий ахборотлрга эътибори аниқланади. Чунки нуфузли корхоналарга рақобатчи корхона айғоқчилари, махфий хуфия иқтисодиёт вакиллари кириб олишга ҳаракат қиладилар. Бу вакилларнинг ходимлар таркибига кириб қолиши ушбу жамоада ахлоқий, руҳий муҳитни бузишга, тегишли ахборотларни ўғрилаб олишга ҳаракат қилади. Табиийки, бундай ҳолат корхонанинг ишини орқага кеткизади, кўзда тутилган фойдани олиш имкони бўлмайди. Хуллас, мазкур корхона банкротга учрайди. Шу туфайли “Очиқ тестлар” ушбу хавфнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
3. Техник тадбирлар. Ҳозирги пайтда рақобатчилар, турли уюшган жиноят гуруҳлар, рекетчилар корхона ҳақидаги махфий ахборотларни техника орқали олишга ҳаракат қиладилар. Бунга корхонанинг сайтига кириб тегишли ахборотни компьютер орқали олиши мумкинлигини, телефонда гаплашган гапларни эшитиш, орқали муҳим шартномаларга оид ахборотларни олишлиги кабиларни киритиш мумкин. Бу ҳолатларга қарши тегишли техник тадбирларни қўллаш лозимки, токи бундай йўллар билан махфий ахборотларнинг четга чиқиб кетишига йўл қўйилмасин. Ҳозирги пайтда кўпгина ахборотлар компьютер орқали ошкор бўлиб бормоқда. Бунинг ҳам йўлини қилиш ва адолатни ўрнатишга ҳамма жон-жаҳди билан киришишлари лозим.
4. Рағбатлантирувчи тадбирлар. Корхона хавфсизлиги билан шуғулланадиган ўз ходимларини хавфсизликни таъминлаганлиги учун доимий равишда рағбатлантириб бориши лозим. Одамларга корхона қанчалик ғамхўрлик қилса, одамлар ҳам шунга жавобан корхонани асраб-авайлашга ҳаракат қилади. Бунда корхонанинг хавфсизлиги билан боғлиқ жараёнларга фақат корхонага содиқ кишиларни жалб этиш лозим бўлади. Зеро ходимда содиқлик бўлмаса корхонанинг ташқи рақобатчилари, энг аввало, шу корхонанинг ходимларини қўлга олишга ҳаракат қиладилар. Шу туфайли махфий ахборотларга ҳар кимни ҳам яқинлаштириб бўлмайди.
5. Текширув тадбирлари. Корхона ўз фаолияти давомида юзлаб ҳамкор ташкилотлар, корхоналар билан муносабатда бўлади. Аммо уларга мол жўнатишда, пул ўтказишда қайтишига ишонч ҳосил қилинган бўлиши лозим. Аммо ҳаммага ишониш мумкинми. Албатта, йўқ. Бунга мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган якка тартибдаги жисмоний ва юридик шахслар ҳаётида содир бўлаётган кўплаб ҳодисаларни мисол келтириш мумкин. Шу туфайли бошқа корхоналар билан ҳамкорлик қилинган пайтда, албатта, уларга ишонч ҳосил қилиш учун уларнинг аҳволини, ўзини тутишини текшириб кўриш лозим. Биз ким билан, қанчагача ва қайси муддатга шартнома тузилиши лозимлигини олдиндан билсак бундай операцияларни амалга ошириш, ҳар ҳолда, маълум маънода, ишончли бўлади.
Албатта, бозор муносабатлари ҳар бир корхона ходимларини ўта ҳушёр бўлиш билан бирга кўп ҳолларда риск (таваккал) қилишга ҳам мажбур қилади. Чунки бозор муносабатларининг табиати шундай. Аммо таваккал қилиш билан бирга корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ҳимоя механизмларидан ҳам фойдаланиш зарур.
Бозор муносабатлари шароитида ишлаш, эркин рақобат муҳитининг ҳукм суриши шундайки, ўзингни эҳтиёт қил, амма ҳамиша огоҳ бўл, яъни рақобатчи корхоналарнинг ҳол аҳволидан ҳамиша воқиф бўлиб туриш лозимлигини тақозо қилади. Бунинг учун улар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда олиб туришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бу иш ҳам унчалик осон иш эмас.



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish