Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,98 Mb.
bet2/145
Sana02.11.2022
Hajmi2,98 Mb.
#859315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

ISBN 5-648-03158-0
Таълим дарсликдан бошланади”.
Биз дарслик яратишга энг илғор ва энг шарафли вазифа сифатида қарашимиз яхши дарслик яратган одамларни бошимизга кўтаришимиз лозим”
И.А.Каримов


КИРИШ

Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий фаолият учта бир-бирига боғлиқ бўлган муаммоларга дуч келади. Иқтисодиёт назарияси бу муаммоларни қуйидагича тарифлайди.


Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда?
Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур бўлади?
Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай тақсимланади?
Жаҳон амалиётидан маълумки, ривожланган давлатлар ҳам, юқоридаги масалаларни ҳал қилишда бир талай негатив ҳодисаларга дуч келмоқда. Булар жумласига кризислар, монополизм, инфляция, ишсизлик, истеъмол бозоридаги номутаносиблик, ресурсларни, товар ва хизматларни дифицитлиги, пул муомаласидаги нуқсон ва камчиликлар кабилар.
Юқорида келтирилган учта фундаментал муаммони ҳал қилиш, келтирилган камчиликларни, нуқсонларни ечимини топиш ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. Бунинг учун улар ҳал қилиш усуллари ва механизмини тўғри топиш, истеъмолчилар талабини тўла қондириш йўлларини излаш, юқори самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уни бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни боглаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни такомиллаштириш каби иқтисодий ҳодисаларни уйгунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурати тўгилади.
Буларни ҳал қилиш назарий ва амалий билимларни мустаҳкам эгаллаган, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижодий қўллайоладиган, масалани тўғри ўргана оладиган, уни ниҳоясига етказиш бўйича оптимал қарор қиладиган мутахассисларга кўпдан боғлиқдир.
Бундай маҳоратларга эга бўлиш сифатли иқтисодий, нафақат абстракт иқтисодий назария, балки кўпроқ амалий иқтисодий билим берадиган адабиётларни, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратилиши ва чоп этилишига ҳам боғлиқдир.
Жамиятнинг ривожланиб бориши давомида кўпгина янги фанлар пайдо бўла бошлайди, мавжуд фанлар эса янада такомиллашади. “Корхона иқтисодиёти” фани иккинчисига тааллуқли.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши “Корхона иқтисодиёти” фанининг мазмунини ўзгартирди ва уни ўрганишга бўлган талаб янада ортди. Бу фанни билмасдан туриб, ҳар қандай корхонани ривожлантириб бўлмайди. Натижада жамиятнинг ривожланишига эришиб бўлмайди.
“Корхона иқтисодиёти” фани ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий қонунларнинг амал қилишидаги ўзига хос хусусиятларини ва бу қонунларнинг ҳаракат қилиш механизмини ва улардан фойдаланган ҳолда корхоналарни мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва юритиш йўлларини ҳамда усулларини ўргатади.
“Корхона иқтисодиёти” фани иқтисодиётнинг бирламчи бўғини муаммолари, ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги илмдир. Ишлаб чиқариш омилларига моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар ҳамда тадбиркорлик қобилияти киради.
Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, қолаверса унинг тақдири, аксарият ҳолларда, нафақат корхоналардаги ресурслар миқдорига, айни пайтда уларда фаолият юритаётган ходимларнинг ишбилармонлиги билан ҳам боғлиқдир. Корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларининг уддабуронлик, ишбилармонлик ҳислатлари ҳозирги иқтисодий танглик, моддий ва молиявий ресурсларнинг танқислиги даврида жудаям сезилади.
“Корхона иқтисодиёти” фани бозор иқтисодиёти шароитида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида корхоналарнинг фойдалилик даражасини ошириш масалаларини ўрганади. Мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти эса, айнан, ишлаб чиқариш корхоналарининг самарали ишлашлари билан боғлиқдир.
“Корхона иқтисодиёти” фани ўз ўқувчиларига қуйидагиларни ўрганишга кўмаклашишни асосий вазифа этиб белгилайди:
- назарияда ва амалиётда қўлланиладиган иқтисодий категорияларни;
- корхонанинг бошқарув тузилишини ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш усулларини;
- корхона фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва прогнозлаш усулларини;
- корхона фаолиятини тартибга солиш тамойиллари ва усулларини;
- ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини;
- турли мулк шаклларига асосланган корхоналарни ташкил этиш ва уларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлларини;
- ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўладиган қонуниятларни аниқлаш ва шу орқали ишлаб чиқариш жараёнларига иқтисодий баҳо бериш йўлларини, усулларини ишлаб чиқишни ва уларни амалиётга жорий қилишни;
- меҳнатни ташкил этиш ва уни рағбатлантиришнинг энг мукаммал тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этиш йўлларини;
- корхона фаолиятини юритишда содир бўладиган турли вазиятларни таҳлил этиш, тўғри хулосалар қилишни, тавсия ва таклифлар киритишни.
Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги шароитида олинган билим доимо тўлдирилиб борилиши керак. Фақат шундагина билим амалий аҳамиятга эга бўлади ва жамиятнинг ишлаб чиқариш кучига айланади.
«Корхона иқтисодиёти» фани бакалаврларни тайёрлаш учун мўлжалланган бўлиб, Давлат таълим стандартлари ва ўқув режалари асосида «Иқтисодиёт» ҳамда «Менежмент» йўналишларида ўқитилади.
Ушбу курсни ўқиш жараёнида бакалаврлар қуйидагиларни билиши шарт. Корхона бозор иқтисодиётининг асосий бўғини эканлиги, корхонанинг турлари ва шакллари, унинг моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини, ишлаб чиқариш ва бошқарув таркибини, моддий-техник таъминотини, хўжалик фаолиятини таҳлили ва режалаштиришни, меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тўлаш, инвестиция фаолияти кабилар.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик фаолиятини юритиш, чегараланган моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш мутахассислардан чуқур иқтисодий билимга эга бўлишликни талаб қилади. Хўжалик юритиш бу асосан оптимал ва рационал қарорлар қабул қилиш билан боғлиқдир.Бу ишлар мулк шаклидан, турларидан қатъий назар барча хўжалик объектлари учун бир хил қарашларни талаб қилади.
Бундай вазифаларни бажариш учун «Корхона иқтисодиёти» фанида ўрганган билим мутахассислар учун назарий ва амалий омил бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда ушбу дарсликда корхона фаолиятини юритишга боғлиқ ташкилий, иқтисодий, молиявий масалалар, назарий хулосалар амалий маълумотлар билан исботланган ҳолда ёритилишига ҳаракат қилинган.
Ўзбекистонда иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтиши, унинг билан боғлиқ кўп укладли хўжалик юритишга ўтиш, бозор инфраструктурасини ҳамда янги хўжалик механизмини шаклланиши корхоналарда хўжалик юритишни иқтисодий, ҳуқуқий, информацион муҳитини тубдан ўзгартириб юборди. Бу ҳолат корхонани мазмунини, статусини, унинг жамиятдаги моҳиятини, бозор субъектлари ичидаги ролини тубдан ўзгартирди. Уларни айримларини келтирамиз: биринчидан корхонанинг мақсад ва вазифалари олдинги “маъмурий” бошқарув иқтисодиёт тизимидагидан тубдан ўзгаради;
Иккинчидан, ўзгаришлар корхонани фаолиятини характерига таъсир қилиб, уларни оддий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчидан тадбиркорлик бизнесига йўналтирди;
Учинчидан, корхоналарнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва кўп турлари вужудга келди;
Тўртинчидан, корхоналарни ташқи муҳити, уларнинг ўзаро алоқалари ҳамда иқтисодиётдаги бошқа субъектлар билан боғлиқлиги, мезо алоқалари тубдан ўзгарди;
Бешинчидан, корхона фаолиятини бошқаришда асосий ўринни буйруқлар, фармойишлар, директив кўрсатмалар ўрнига иқтисодий усуллар, иқтисодий манфаатдорлик кириб келди;
Олтинчидан, корхоналар хўжалик субъекти сифатида хўжаликни бошқариш, юритиш, ресурсларни ишлатиш, ўз қарорларини бажарилиши учун жавобгарлик соҳаларида мустақилликга эришди. Корхоналар фаолиятини натижаси, ютуқлари тўла текис уларни самарали иш юритишга боғлиқ бўлиб қолди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодий билимларни, шу жумладан, корхона иқтисоди фанини аҳамияти ортиб бормоқда, бу ҳол авторларни кўп йиллик олий ўқув юртидаги тажрибасига асосланган ҳолда ушбу дарсликни яратишга ундади.
Дарсликнинг қуйидаги боблари, парагрфлари келтирилган муаллифлар томонидан тайёрланди:
Кириш, 1,5,9 боблар - проф. Б.А.Абдукаримов.
2,10 боблар – доц. А.Б.Бектемиров
3 боб – доц. Ш.С.Салимов.
4,6 боблар – и.ф.н. Ф.Б.Абдукаримов.
7,8 боблар – доц. Э.Ш.Шавқиев.
11 боб – проф. М.Қ.Пардаев, доц. Э.Ш.Шавқиев, и.ф.н.
Ф.Б.Абдукаримов.
12 боб – проф. М.Қ.Пардаев.

Дарслик проф. Б.А.Абдукаримов раҳбарлигида ёзилди.


Муаллифлар жамоаси тақризчилар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, и.ф.д., проф. Ё.Абдуллаев, и.ф.н., доцент Х.Хўжақулов ва и.ф.н., доцент Т.С.Шариповларнинг қимматли маслаҳатлари учун ва дарсликни тайёрлашда маълумотлар билан таъминлашда иштироки ва компьютерда матнларни терганлиги учун СамИСИ “Иқтисодиёт” кафедраси ўқитувчилари Э.Суюнов, У.Нормуродов ва З.Артиковларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.
Ушбу дарслик бўйича Сиз ўқувчиларнинг холисона таклиф ва тавсияларингизни мамнуният билан қабул қиламиз деб муаллифлар.



Download 2,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish