Корхонада иқтисодий хавфсизлик хизмати, унинг функциялари ва таркиби
Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг умумий хавфсизлигини, айниқса унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Зеро, корхона банкротликга учрамаслиги, барқарор фаолият кўрсатиши, мунтазам равишда иқтисодий ўсишни таъминлаб бориши учун, энг аввало, унинг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Аммо ҳозирги пайтда турли мулк шаклида фаолият кўрсатувчи жуда кўп корхоналар таркибида хавфсизлик хизмати ташкил қилинмаган. Бу билан асосан корхона раҳбарияти шуғулланади. Аммо бу эркин рақобат шароитида етарли эмас. Хавфсизлик хизмати жуда кўп функциялар билан шуғулланади ва бир қанча муҳим вазифаларни бажаради. Шу туфайли ҳар бир корхона таркибида махсус хавфсизлик хизмати бўлими фаолият кўрсатиши лозим.
Хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида жуда кўп меъёрий ҳужжатларга таянади. Бу ҳужжатлар давлат миқёсида ишлаб чиқилиб тасдиқланган бўлса шу меъёрий ҳужжатга таянилади, агар бундай ҳужжат бўлмаса ташкилотнинг (корхонанинг) ўзида хавфсизлик хизмати бўйича Низом ишлаб чиқилиб шунга амал қилинади. Умуман олганда, корхона хавфсизлиги билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим:
корхонанинг хавфсизлик хизмати тўғрисида умумий Низом;
хавфсизлик хизмати ходимларининг функционал мажбуриятлари;
тартиб (режим) ва соқчиликни ташкил этиш бўйича Низом;
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Йўриқнома;
раҳбарлар, мутахассислар ва техник ходимларнинг махфий ахборотлар билан ишлашлари бўйича мансабдорлик қўлланмалари;
ёнғин хавфсизлиги тўғрисида Низом;
махфий ахборотлар мавжуд бўлган иш ҳужжатларининг архивда сақланишини ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари;
техник хавфсизлик тўғрисида Низом;
ахборотларни мухандислик-техник жиҳатдан ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари;
хорижий вакиллар ва ваколатхоналар билан ишлаш тартиби бўйича мансабдорлик қўлланмалари.
Корхонанинг хавфсизлик хизмати таркибида уни турли хавф-хатарлардан сақлаб қолиш мақсадида ахборот-таҳлил бўлинмаси, хавфсизликни таъминлаш йўналиши бўйича аниқ вазифаларни ечиш учун тажрибали мутахассислардан иборат вақтинча тузилмалар ташкил этилиши мумкин.
Корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида жуда кўплаб вазифаларни бажаради. Ушбу вазифаларни бажариш учун бир қанча функцияларни ҳам ижро этади. Буларга қуйидагилар киради (12.3-расм).
-
Корхона хавфсизлиги хизмати функциялари
|
-
Маъмурий-буюриш функцияси
|
|
Корхона хавфсизлигига мутасадди ҳар бир ходимнинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарликларининг тартибини белгилаш бўйича тегишли қарор қабул қилиш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Хўжалик-буюриш функцияси
|
|
Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ресурсларни жалб қилиш, унинг моддий ва интеллектуал мулкини сақлаш ва оқилона фойдаланиш бўйича ҳар бир хавфсизлик хизмати мутасаддиларининг масъулият блан иштироки орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Ҳисоб-назорат функцияси
|
|
Корхонанинг молиявий барқарор ва турғун ҳолатига хавф тўғдирадиган барча ҳодисаларни, хусусан нопок рақобатчилар, ҳамкорлар ва шахсларнинг пайдо бўлганлиги тўғрисида ахборот тўплаш, уларга нисбатан тегишли чора кўриш молиявий - тижорат фаолиятидаги узулишларга йўл қўйилмаслик ҳолатларини назорат қилиш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Кадрлар сиёсати функцияси
|
|
Корхона хавфсизлик хизматининг кадрларни жой-жойига қўиш, жамоада ахлоқий-руҳий муҳитнинг бузулганлигини аниқлаш, низоларни ўз вақтида ва жойида ҳал қилиш, жамоада ижодий муҳитни яратиш каби кадрлар сиёсати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Ташкилий-бошқарув функцияси
|
|
Корхонада доимий фаолият кўрсатиб келаётган бошқарув тизимини, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли йўналишларга сафарбар қилиш, бошқарув бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда мақсадли дастурий вазифаларга йўллаш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Режа-ишлаб чиқариш функцияси
|
|
Корхонада хавфсизлик қоидаларини (режимини) таъминлаш бўйича комплекс дастурини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш йўлларини б елгилаб олиш ва тегишли амалий тадбирларни қўллаш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Т ашкилий-техник функцияси
|
|
Корхона хавфсизлиги қоидаларини (режимини) таъминлаш, унинг моддий-техника таъминотини йўлга қўйиш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш, сир сақланадиган ҳо-латлар тартибини ўрнатиш, корхона-нинг хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа илғор усулларни қўллаш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
И лмий-услубий функцияси
|
|
Корхонанинг хавфсизлиги бўйича тўпланган илғор тажрибаларни, илмий ишланмаларни хавфсизлик соҳасига жорий қилиш, бу соҳага хизмат қилувчиларнинг доимий равишда малакасини ошириш, муаммоларни ечиш учун тегишли илмий-тадқиқотлар ўтказиб уни жорий қилишнинг услубий таъминотини таъминлаш орқали амалга оширилади.
|
|
|
|
Ахборот-таҳлил функцияси
|
|
Корхона хавфсизлигини таъминлаш соҳаси бўйича тегишли барча ахборотларни тўплаш, уларни техник ва услубий жиҳатдан таҳлил қилиш, натижалари билан корхонанинг хавфсизлиги учун мутасадди бўлган шахсларни таъминлаб бориш орқали амалга оширилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |