V ― баҳолаш объектининг қиймати;
I ― соф операцион даромад;
R ― капиталлаштириш умумий ставкаси.
Агар даромад оқимлари даврнинг узоқ муддати мобайнида барқарор бўлса ёки даромад оқимлари барқарор
мўътадил суръатларда ўзгарса, тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули қўлланилади.
Агар даромад оқимлари беқарор бўлса ёки баҳолаш объекти жиддий таъмирлашни (реконструкция қилишни)
талаб қилса ёки тугалланмаган қурилиш ҳолатида бўлса, тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули, қоида
тариқасида, қўлланилмайди.
Кўчмас мулк қийматини тўғридан-тўғри капиталлаштириш усули билан ҳисоблаш учун даромаднинг асосий
манбаи баҳолаш объекти ижарасидир.
Кўчмас мулк объектидан бошқа даромадлар кўчмас мулк фаолиятидан олиниши ва ижара ҳақига кирмаслиги
мумкин (масалан, гараж ёки автотранспорт учун тўхташ жойидан фойдаланганлик учун ҳақ, сақлаш
камераларини тақдим этишдан олинган даромад). Бунда, даромад манбаи баҳолаш объекти билан бевосита ва
узвий боғлиқ бўлиши лозим.
Қуйидаги ижара ставкалари фарқланади:
мазкур минтақада баҳолаш объекти мансуб бозор сегментига хос бўлган бозор ижара ставкалари;
ижара шартномаси билан белгиланадиган контракт ижара ставкалари.
Бозор ижара ставкасидан кўчмас мулк объектига бўлган тўла мулкдорлик ҳуқуқини баҳолашда
фойдаланилади. Контракт ижара ставкаси ижарага берувчининг қисман мулкий ҳуқуқларини баҳолаш учун
қўлланилади.
Даромад қиймати сифатида, қоида тариқасида, кутилаётган соф операцион даромад (бундан буён матнда СОД
деб юритилади)дан фойдаланилади. СОД қуйидаги кетма-кетликда ҳисобланади:
кўчмас мулк объектидан йил давомида олинадиган потенциал ялпи даромад ижарага бериш учун
мўлжалланган майдонни ижара ставкасига кўпайтириш йўли билан баҳоланади;
ҳақиқий ялпи даромад майдондан тўла фойдаланмасликдан ва ижара ҳақини йиғишдаги йўқотишларни
потенциал ялпи даромаддан айириш ва бошқа даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади;
ҳақиқий ялпи даромаддан операцион харажатларни айириб, соф операцион даромад олинади.
Майдондан тўла фойдаланмасликдан ва ижара ҳақини йиғишдаги йўқотишлар мазкур бозордаги
бошқарувнинг типик даражаси учун бозор кўрсаткичлари бўйича ҳисобланади. Қиёсий объектлар бўйича бозор
кўрсаткичларини ҳисоблаш учун зарур ахборот бўлмаса, йўқотишлар қиймати баҳолаш объектига доир
ретроспектив ва жорий ахборот таҳлили асосида, улар келгусида ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда
аниқланади.
Операцион харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
миқдори кўчмас мулкнинг эксплуатацион юкланганлик даражасига боғлиқ бўлмаган шартли ўзгармас
харажатларни;
миқдори кўчмас мулкнинг эксплуатацион юкланганлик даражасига қараб ўзгарадиган шартли ўзгарувчан
(эксплуатацион) харажатларни;
алмаштириш харажатлари (захиралар)ни.
Шартли ўзгармас харажатларга қуйидагилар киради:
мол-мулк солиғи;
мол-мулкни суғурталаш харажатлари;
хизмат кўрсатувчи ходимлар маоши (агар у бинонинг юкланишига боғлиқ бўлмаса) ва унга солинадиган
солиқлар.
Шартли ўзгарувчан харажатларга қуйидагилар киради:
бошқарув харажатлари;
коммунал харажатлар;
ҳудудни сақлаш харажатлари;
жорий таъмирлаш ишлари учун харажатлар;
хизмат кўрсатувчи ходимлар иш ҳақи ва унга солинадиган солиқлар;
хавфсизликни таъминлаш харажатлари.
Алмаштириш харажатларига том, пол тўшами, электроарматура каби ва бошқа тез эскирадиган яхшилашларни
вақти-вақти билан алмаштириш харажатлари киради.
Капиталлаштириш ставкасини бозорни сиқиш усули билан ҳисоблаш қиёсий кўчмас мулк объектларининг
сотув нархлари ва СОД қийматлари ҳақидаги бозор маълумотларига асосланади ва қуйидаги формула бўйича
ҳисобланади: