4.Nitrifakatsiya va nitrifikator mikroorganizmlar
•Аммонификация процессида ҳосил бўлган аммиакнинг бир қисми ўсимликлар томонидан ўзлаштирилса, қолган қисми нитрификация процессида азот кислотагача оксидланади. Нитрификация процессида иштирок этадиган бактерияларни 1889 йилда Виноградский кашф этган. Бу процесс икки фазада боради:
•Биринчи фазада Nitrosomonas иштирок этади ва NН3 ни HNО2 гача оксидлайди:
2NH3 + ЗО2 →2НNО2 + 2Н2O + 658 кЖ
•Иккинчи фазада Nitrobacter иштирок этади. У НNO2 ни НNОз гача оксидлайди:
2НNО2 + O2 = 2НNО3 + 180 кЖ
5.Denitrifikatsiya va denitrifikatorlar mikroorganimzlar
•Денитрификация процесси нитрификация процессининг акси бўлиб, бунда боғланган азот яна атмосферага эркин ҳолда қайтади. Бу процесс бевосита ва билвосита бўлади, чунки ниҳоятда хилма-хил процесслар натижасида нитратлардан молекуляр азот ҳосил бўлиши мумкин. Денитрификация ҳам оксидланиш, ҳам қайтарилиш процессидир.
•Бевосита денитрификацияда нитратлар денитрифакияловчи алоҳида бактериялар группасининг ҳаёт фаолияти туфайли қайтарилса, билвосита денитрикацияда фақат аминокислоталар билан нитрит кислота ўзаро таъсир этади. Бунинг натижасида ҳам молекуляр азот ҳосил бўлади. Бевосита денитрификация табиатда тупроқда, гўнгда ва сув ҳавзаларида кенг тарқалган денитрификацияловчи бактерияларнинг ҳаёт фаолияти туфайли содир бўлади:
4НNО3 = 2Н2О + 5О2 + 2N2
6.Oltingurgutning tabiatda aylanishida mikroorganimzlarning roli
Олтингугуртнинг табиатда айланиши. Олтингугурт тупроқда анорганик ва органик бирикмалар шаклида учрайди. Анорганик бирикмаларидан СаSO4 . 2Н2О; Nа2SO4; FeS2; Na2S; ZnS ва бошқалар кенг тарқалган. Органик бирикмалар (сульфагидриль SН, дисульфид S—S группалари), аминокислоталар (цистеин, цистин, метионин), оқсиллар ва баъзи бир витаминларда (тиамин, биотин) учрайди. Юксак ўсимликлар олтингугуртни фақат сульфат кислотанинг аниони (SO4) шаклида қабул қилади. Чиритувчи бактериялар ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғини парчалаб, олтингугуртни Н2S шаклида ажратади. Тупроқда, сувда учрайдиган дисульфур бактериялар тузларни қайтаради. Буларга Microspira desulfuricans, Desulfovibrio desulfuricans лар мисол бўлади. Бу бактериялар бир хивчинли ҳаракатчан вибрионларга ўхшаш бўлади.
Бактериялар органик моддаларни парчалаганда атомар ҳолдаги «Н» ҳосил бўлади, бу «Н» сулъфатларни қайтаради:
С6Н12О6 + 6Н+ +3SO4- - → 6СО2 + 6Н2О + ЗН2S + 175 кЖ
Чиритувчи ва сульфат редуцирловчи организмларнинг фаолияти натижасида водород сульфид тўпланади. Шундай усул билан сув ҳавзаларида, кўлларда, денгизларда Н2S тўпланади. Масалан, Қора денгизда 200метр чуқурликда шунча кўп микдорда Н2S ҳосил бўладики, бу ерда фақат анаэроб бактерияларгина яшай олади, қолганлари яшай олмайди.
Тупроқда, сув ҳавзаларида тўпланган Н2S олтингугурт бактериялари томонидан оксидланади. Бу бактерияларни 1887 йилда Виноградский аниқлаган. Бактериялар аввалига Н2S ни S гача, кейин Н2SО4 гача оксидлайди:
2Н2S + О2 = 2Н2О + S2
S2 + 2Н2О + ЗО2 = 2Н2SО4 + 479 кЖ
Ажралган энергия СО2 ва Н2О дан органик модда синтезланиши учун сарфланади
Do'stlaringiz bilan baham: |