23. Viruslarning tuzulishi
•Вируснинг асосий зарраси “вирион” деб аталади – яъни юқуш ҳусусиятига эга бўлган вирус зарраси. Вирусларнинг ўлчами 17 нм (Porcine circovirus) дан 1200 нм (Pithovirus sibericum) гача бўлиши мумкин.
•Вирусларнинг таркиби: нуклеин кислота (РНК ёки ДНК), оқсил қобиқ (капсид). Баъзи вируслар ташқи қобиққа ва мембранага ҳам эга бўлади.
24. Вируслар капсидининг тузилиши
•Капсид – вирус нуклеин кислотасини ўраб турувчи ва ҳимоя қилувчи оқсил қаватидир.
•Вирус массасининг катта қисмини ташкил қилади. Масалан, тамаки мозаикаси вирусининг 95 % ни капсиди ташкил қилади.
•Бир ёки бир неча хил оқсиллардан тузилган бўлиши мумкин;
•Ҳар бир суббирликлари капсомерлар дейилади;
•Бир ёки бир нечта суббирликларнинг зарарланиш натижасида маълум бир суббирликлар ўз функциясини йўқотиши мумкин.
•Вирусларни ўраб турган оқсил қавати жуда қаттиқ (мустаҳкам) бўлади.
•Шунингдек улар эластик ва дефформацияланиш ҳусусиятига эга бўлади.
Эластиклик, пишиқлик ва ўлчамининг кичиклиги юқори босим натижасида вирусларнинг парчаланиб кетишини олдини оладии
•Шаклига кўра вируслар қуйидаги гуруҳларга бўинади:
•Икосаэдриал (Полиэдрал) симметрияли вируслар;
•Спирал симметрияли вируслар;
•Мураккаб вируслар;
•Тақи қават билан ўралганлигига қараб:
•Ташқи қават билан ўралмаган вируслар
•Ташқи қават билан ўралган вируслар
25. Спирал симметрияли вируслар
•Спирал симметрия – алоҳида суббирликларни бирлаштириб капсидни ҳосил қилиш учун жуда фойдали ҳисобланади. Буни жуда кўп ҳар хил вирусларнинг капсид структураси билан тасдиқлаш мумкин яъни спирал смметрияли вируслар жуда кўп. Бунга мисол қилиб Inoviridae оиласига мансуб бўлган М 13 бактериофаги, ТМВ Қутириш вируси ва Эбола вирусларини мисол қилиш мумкин.
•Нуклеин кислоталари слиндр симон жойлашган;
Капсиди спирал симметрияга эга
•М 13 бактериофаги – узунлиги 900 нм ва эни 9 нм атрофида, вирус зарраси таркибида 5 хил оқсилларни сақлайди. Асосий қобиқ оқсилларини бактериофагнинг 8 ген(g8p)ининг маҳсулоти ҳисобланади. G8p гени таҳминан 50 та аминокислоталар қолдиғидан иборат.
•Капсиднинг синтезига жавоб берадиган генлар (g3p, g6p, g7p, ва g9p) асосан капсиднинг икки учида жойлашган.Тамаки мозаикаси вируси нинг капсиди 2130 та суббирликдан иборат ва РНК геноми 6400 жуфт нуклеотидлардан иборат. Оқсиллари 158 та аминокислоталар қолдиғидан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |