Азиз аёллар, болангизнинг соғлом ўсиши учун уни парваришлайсиз, овқатлан-тирасиз, чўмилтирасиз, ўз вақтида тагликларини алмаштирасиз



Download 223 Kb.
bet3/3
Sana21.11.2019
Hajmi223 Kb.
#26699
1   2   3
Bog'liq
Болаларни массаж қилиш


11.Иккала қўлингиз билан галма-гал бола бўйнидан думбасигача силаб чиқинг. Силаш ҳаракатларини 7-10 мартагача такрорлашингиз мумкин.




12.11-усулда кўрсатилганидек бола бўйнидан думбасигача силаб чиқинг. Қўлларингиз бир-бирига зич ёпишган, бош бармоқ эса эркин бўлиши керак. Бу машқни 5-7 марта такрорланг.
13.Киндик атрофини бармоқларингиз учи билан соат мили юриши бўйича айлана ҳаракатлар қилиб енгил силанг. Сўнг кафтингиз билан айланма ҳаракат қилиб қовурғадан бошлаб бутун қорин соҳасини 3-5 марта силаб чиқинг.
14.Ўнг кафтингизнинг айлана ҳаракати билан икки ёки учта бармоғин-гизни салгина ботирган ҳолда қориннинг чап томонини, сўнг чап кафтингиз билан ўнг томонини силанг. Ҳаракатларингиз кетма-кет, бир маромда бўлсин. Бу машқни 3-5 марта такрорланг.

Массаж вақтида бола ўзи учун бегона ҳаракатлардан чўчийди ва қорин мушакла-рини таранглаштириб олади. У ўзини эркин қўйиши учун бўш қўлингизни силки-тиб бола эътиборини жалб қилиб туринг.

Массаж натижасида болада ясси оёклик учамайди ва боланинг усиши тезлашади.

Массаж тугагач кафтингизни бир неча дақиқа бола қовурғаларига қў-йиб туринг. Массаж ўйин машқлари билан якунланади. Боланинг ўнг оёғини чап қўлига теккизинг. Сўнг чапини ўнгга. Икки қўлини бир-бирига теккизиб, сўнг икки ёнга керинг. Худди шу машқни оёкларида бажаринг.

Болани кундузги сайри

Очиқ ҳавода сайр қилиш бола соғлиғи учун жуда фойдали бўлиб унинг организми чиниқишига катта ёрдам беради. Болани туғруқхонадан чиққан-дан кейиноқ очиқ ҳавога олиб чиқиш керак (оналарга болаларни сайрга олиб чиқишда уларнинг яқин кишилари ёрдам беришлари керак).

Ёзда, баҳорда туғилган чақалоқларни ҳарорат 10°С даражадан паст бўлмаган ҳавога олиб чиқиш мумкин. Биринчи марта очиқ ҳавода сайр 10-15 дақиқани ташкил қилади, кейинги кунларда эса сайр вақти узайиб боради. Қишда об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар гўдакни кийимлари устидан кўрпа билан ўраб юзини ҳам кўрпа учи билан салгина беркитиб қўйинг, бурни ёпилиб қолмасин. Агар совуқ ҳаво бурнидан киради деб қўрқсангиз, оксалин мази ёки вазелинни бурун каваклари атрофига, юзига озгина суриб қўйинг. Янги туғилган чақалоқлар қишда, совуқ ҳавода сайрга чиққанларида тез ухлаб қоладилар. Ёзда эса болалар билан кун бўйи очиқ ҳавода бўлиш тавсия қилинади. Ҳатто уларни елвизак, шабада бўлмаган жойда чўмилти-риш жуда фойдали ҳисобланади.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, баҳор ва ёзда туғилган болалар очиқ ҳавода кўп бўлиши натижасида рахит касаллигига деярли чалинмайдилар. Кузда, қишда туғилган болалар эса ота-оналарининг қор-ёмғирдан қўрқиб сайрга кам олиб чиққанлари туфайли кўпинча рахит касаллигига чалина-дилар. Қишда ҳам ҳарорат 15° С даражадан паст бўлмаганда, кучли шамол эсмаганда болаларни сайрга албатта олиб чиқиш керак.

Сайрга чиққанда болани сиқиб йўргакламанг, қалпоқ боғичларини зич боғламанг. Сиқиб ўралганда ёки маҳкам боғланганда бола организмида қон айланиши сустлашади ва ҳаво илиқ бўлишига қарамай совуқ қотади. Бола билан сайрга чиққанда албатта уйда ҳаво айланишини ўзгартириб, елвизак қилиб қўйинг.
Бола бурни

Чақалоқларнинг бурун каваклари жуда тор бўлади. Бурун кавакларида чанг, сут томчилари тўпланиб, боланинг нафас олишини қийинлаштиради. Учига пахта ўралган пилик билан бурун каваклари тозаланади. Пиликни аввал болалар ёғига ботириб олиш керак, ёғ бурундаги кирларни юмшатади. Ёғли пилик бурун кавагида секин айлантириб олинади. Сўнг қуруқ пахтали пилик билан юмшаган кирлар олиб ташланади.



Болаларни чўмилтириш қоидалари

Гўдакка нима ёқишини биласизми?

Оналарнинг кўкрак тутиши, майин силашлари, иссиқ бағрига босишла-ри болани завқлантиради. Чўмилиш муолажаси ҳам чақалоқларга жуда ёқади.

Баъзи оналар гўдакларини чўмилтиришга қўрқадилар. Бундай вақтда уларга тажрибали бувилар, чақалоқнинг отаси (улар совун ва сувнинг бола учун ҳеч қандай хавфли ери йўқ деб ҳисоблашади, шунинг учун хотиржам болани чўмилтиришга кўмаклашишади) ёрдам берадилар. Энг кераклиги чўмилтириш муолажаси сиз ва бола учун одат тусига айлансин. Ахир фар-зандингиз териси тоза бўлганидан кўнглингиз хотиржам бўлади, ўзингиз ҳам яхши кайфиятда юрасиз-да. Сиздаги кайфият эса албатта гўдагингизга ўтади.

Чўмилтираётган вақтда боланинг бошини ҳар сафар совунлаб уни бу муолажадан бездириб қўйманг. Тоғорада болалар шампуни ёки совунни кўпиртириб шу сув билан танасини ҳам, бошини ҳам ювинг, сўнг тоза сув билан чайиб оласиз.

Болаларни чўмилтириш учун керак бўладиган нарсалар: махсус губка, чайинтириш учун алоҳида идишда қайнатиб совитилган сув, сочиқ, ювиш воситалари, боланинг устидан куйиш учун калий марганец эритмаси.

Болани чўмилтириш муолажасини бошлашдан аввал тоғора яхшилаб ювилиб қайнаган сувда чайиб олинади. Сўнг тоғорага сув солиниб калий марганец эритмаси сув оч пушти рангга киргунча қўшилади. Тоғора ичига таглик ёки махсус гиламча тўшалади. Сув ҳарорати 36,5-37,5 С° бўлиши керак. Хонадаги ҳарорат ҳам 20-22 С° ни ташкил қилиб елвизаклардан ҳоли бўлиши лозим. Сувга туширилганда боланинг боши болани қўлтиғидан ушлаб олинган чап қўл устида бўлиши керак. Ўнг қўл билан эса боланинг боши, танаси совунланади.

Барча бўғимлар — ияк ости, бўйинчаси, қулоқ орти, чов ораси, тирсак ва тизза букламалари, жинсий аъзолар, кафтлари, думба, қўл ва оёқ бармоқ-лари ораси очиб ювилади. Сўнг бола сувдан олиниб қорни билан ётқизи-лади. Тайёрлаб қўйилган сув билан чайилади. Бола танаси эҳтиёткорлик билан сочиқ ёки таглик билан артмасдан босиб-босиб куритилади. Сўнг бўғимчаларига болалар мойи суртилиб йўргакланади. Озгина дам олгач бола эмизилса (овқатлантирилса) танасига ёқимли иссиқлик югуриб маза қилиб ухлайди.

Ёдингизда бўлсин:

Болани чўмилтириш учун ишлатиладиган сув тиндирилган ва қайна-тилган бўлиши лозим. Чўмилтираётганда тоғорадаги сув бола кўкрагигача бўлсин.

Ювиш воситалари ҳафтада бир мартадан кўп ишлатилмаслиги лозим. Акс ҳолда боланинг нозик терисига салбий таъсир қилиши мумкин.

Чўмилиш вақти 5-7 дақиқа давом этади. Чўмилтириб бўлгандан сўнг болалар ёғини сураётиб бола танасини енгил силасангиз (ишқалаб ёки чимчилаб эмас), боланинг асаб толалари, му-шаклари тебранади, ҳужайралар ҳаракатга келиб, боланинг ўсиши тезлашади. Баъзи ёш оналар чақалоқ туғилганидан сўнг киндиги тушмагани учун чўмилтиришга қўрқадилар. Аслида эса киндик тушган ёки тушмаганига қарамай гўдакни албатта ювинтириш керак. Киндигига сув тегади деб хавотирланишга асло ўрин йўқ. Боланинг киндиги устига бир парча целофан қўйилади, устидан стерилланган бинт қорин атрофи билан ўралади. Сув қуйилганда киндик ва киндик атрофи куруқлигича қолаверади.


Бола оғизи

Соғлом болалар оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати тоза, нам, пушти ранг бўлади. Шундай бўлса - да, эрталабки ювиниш вақтида бола оғзини то-залаб туриш керак.



Болаларда кўп учрайдиган замбуруғли касалликлардан бири (тиббиётда молочница, маҳаллий тилда эса оғзи пилла бўлибди дейилади) оқ творог қатрони кўринишида бўлади. Бу касалликни даволаш учун оғиз бўшлиғини ҳар 2-3 соатда овқатлантиришдан олдин эритма билан артиш лозим. Эритма тайёрлаш учун бир стакан қайнатилган сувга бир чой қошиқ ичимлик содаси солинади. Бу оналарнинг уй шароитида кўрсата олиши мумкин бўлган ёрдамидир. Мабодо фарзандингизда замбуруғли касаллик пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
МАССАЖ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

«Болалар массажи ва павариши» булими

Тиббиёт бирлашмаси тавсияси асосида.
Download 223 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish