иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
59
Дори шакли
Рус. Лекарственная клизма.
Дори модда — битта кимёвий бирикма ёки бир кимёвий элементдан таркиб топган дори.
Рус. Лекарственное вешество.
Дори моддалар қўшилмаслиги — дори моддаларни бир- га қўшиб ишлатганда уларнинг даволовчи таъсири суса- йиши, йўқолиши ёхуд айниб кетиши ёки ножўя таъсири- нинг кучайиб кетиши реал бўлган ҳодиса.
Рус. Несовместимость лекарственнмх вешеств.
Дори ножўя таъсири — организмга қайси йўл билан ки- ритилишидан қатъи назар унда ўзига хос аллергик ҳолатлар, нохуш таъсирлар, салбий оқибатларни ва шунга ўхшаш бошқа кутилган ёки кутилмаган кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқарадиган дори таъсири.
Рус. Побочное действие лекарства.
Дори сарғаймаси — дори моддаларнинг жигар паренхи- масига ёки эритроцитларга заҳарли таъсир этиши оқибати- да юзага чиқадиган сартайма.
Рус. Медикаментозная желтуха.
Дори сувлар (син. тиббий сувлар) — айрим суюқ дори шакллари, хусусан, дори моддалар эритмалари маж- муи; мас.: бодом суви ва ҳ.
Рус. Лекарственнме водм; син. медицинские водм.
Дори тошмаси — дори токсидермияси ва дерматитларида юзага чиқадиган тошмалар мажмуи.
Рус. Лекарственная смпь; син. медикаментозная смпь.
Дори хомашё — дори воситалар тайёрлаш учун кўллани- ладиган табиий ва сунъий ашё, ўсимлик ҳамда кимёвий мод- далар.
Рус. Лекарственное смрьё.
Дорихона — дори воситалар, ботлов ашёлари, санитар-ги- гиена ва беморларни парвариш қилиш анжомлари сақланади- ган, тайёрланадиган ва сотиладиган муассаса.
Рус. Аптека.
Дорихона ички назорати — қ Дорихона назорати.
Дорихона назорати (син. дорихона ички назо- рати) — дорихонада тайёрланадиган дори воситаларнинг сифатини текшириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |