Ас. т. Суспегоиялар.
Рус. Суспензии; син.: взвеси, лекарственнме взвеси.
Осилма қорин — олдига-пастга кўтарилиб-осилиб тура- диган қопчиқ қорин; қорин ички аъзолари одатдагига қара- ганда кўпроқ пастга силжиб тушган ҳолатларда (спланхноп- тозда) кузатилади.
Рус. Отвислмй живот.
Осиш — суд экспертизасида — жабрланаётган кишини бўйнига сиртмоқ солиб ўзининг гавда оғирлиги билан бўғиш; механик асфиксияни юзага келтириш.
Рус. Повешение.
Ота — 1. Биологик маънода — ўз зурриёти ила инсон нас- лининг давом этишига ҳисса қўшган эркак.
2. Ижтимоий маънода — Ватан тупроғини, миллати, хал- қи иродасини ҳимоя қилувчи, уларга хизмат этувчи фарзанд боқиб, тарбиялаб етиштирган эркак.
Оталик — 1. Инсон наслини давом эттириш (пушт бериш)- га мослашган эркак организмининг асосий биологик лаёқа- ти; функцияси.
2. Ўз Ватани, миллати, халқига содиқ фарзанд тарбиялаб етиштиришда отанинг ижтимоий функцияси.
Отпайпоқ — болдир-панжа бўғими қимирламайдиган бў- либ қотиб қолган, оёқ панжа кафт томонга (остига) букилиб қолган панжа.
Рус. Конская стопа.
Отюз — ёноқ суяклари бўртиб турмайдиган икки ёноғи текис чўзиқ юз.
Офтоб уриши — организмга узоқ вақт тўғридан-тўғри жа- зирама қуёш нури тегиб туриши оқибатида келиб чиқадиган иссиқлик уриши (қ.).
Рус. Солнечнмй удар.
Офтоб эшакеми — куннинг иссиқ палласида қуёш тиғида узоқ вақт юриш оқибатида келиб чиқадиган эшакем (қ.).
Рус. Солнечная крапивница.
и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Оч
164
Do'stlaringiz bilan baham: |