Рус. Физическое перенапряжение.
Жисмоний камчилик васвасаси — ўзининг юз қиёфаси, ай- рим жойлари, кўл-оёқтари, баъзи аъзолари ва қадди-қомати- ни келишмаган, хунук, бедаво санаш, шунингдек, физиологик функциялари эстетикага хилоф эканлиги — ел чиқариб юбо- риши, сассиқ тер ажратиши каби хаёллар миясига ўтириб қол- ган руҳий бемор васваса (қ)си
Рус. Бред физического недостатка; син. дисморфофоби- ческий бред.
Жисмоний маданият — ўз таркибига жисмоний тарбия соҳасини, уни амалга оширишда зарур бўладиган барча илмий тажриба ва билимларни, шунингдек, моддий во- ситаларни қамраб оладиган умумий маданиятнинг бир қисми.
Рус. Физическая культура; син. физкультура.
Жисмоний машқлар — тана ва оёқ-қўлларни систематик ҳаракатлантиришга асосланган машқлар; улар — комплекс ҳаракатлар мажмуидан ташкил топган бўлиб, жисмоний тар- биялаш, касаллик ва шикастланишларни даволаш ҳамда ол- дини олишда қўлланилади.
Рус. Физические упражнения.
Жисмоний ривожланиш — 1. Организмнинг морфологик ва функционал хусусиятларининг ўзгариб бориш жараёни. и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
79
Жоду
2. Организмнинг жисмоний куч-қуввати, чидам-бардо- ши ҳамда иш қобилиятининг бисоти (запаси)ни белгилаб берувчи унинг морфологик ва функционал хусусиятлари мажмуи.
Рус. Физическое развитие.
Жисмоний тайёргарлик — фаолиятнинг қандайдир мах- сус турини эгаллашда асқотадиган жисмоний машқларни қўллаб боришлик; мас.: учувчи, спортчи, космонавтнинг жисмоний тайёргарлиги ва бошқалар.
Рус. Физическая подготовленность.
Жисмоний тарбия — инсоннинг соғлиғини мустаҳкам- лаш, жисмоний лаёқатини ҳар томонлама ривожлантириш, турмушда муҳим аҳамиятга эга бўлган амалий ҳаракат кў- никмаларини орттиришга қаратилган, давлат идоралари мунтазам равишда ташкил қилиб, бошқариб борадиган уму- мий тарбиянинг бир қисми.
Рус. Физическое воспитание.
Жисмоний толиқиш — жисмоний иш бажараётганда одам (ҳайвон)нинг жисмоний иш қобилияти кўрсаткичлари па- сайиши, юрак-томир, нафас ва мушак системаларининг функционал ҳолатида ўзгаришлар юзага келиши билан ифо- даланадиган толиқишнинг бир тури.
Рус. Физическое утомление.
Жияк — тиббиётда — организмдаги бирор аъзо ёки ту- зилмаларнинг тугалланган чети, гир атрофи, гардиши. Кўз жияги (Ас. т. Кўз милки) (қ.), Милк жияги (қ.), Тирноқ жияги (қ.) шулар жумласидандир.
Жиғ — инсоннинг асаб-руҳиятини ифодаловчи мавҳум тушунча.
Жиғибийрон — инсоннинг асаб-руҳияти қўзғалган ҳолати.
Жиғилдон қайнаш — қ. Зарда I.
Жиҳозлар — тиббий техникада — диагноз қўйиш ва даволашда ҳамда беморларни парвариш қилишда тиббиёт ходимларига шароит яратиб бериш учун беморларга мўлжалланган тиббий техника буюмлари мажмуи.
Рус. Оборудование.
Жоду (син. афсун) — диний-хурофий тасаввурларга кўра дуолар ўқиш билан ғайритабиий кучлар ёрдамида ҳақиқатга тўғри келмайдиган алпозда, илмий тиббиётга зид равишда кишиларни ақлдан оздиришга, уларнинг эрк-ихтиёрини чим- даб ташлашга, қалб-кўнглини музлатиб қўйишга уриниш. и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Do'stlaringiz bilan baham: |