Варақ-варақ қусиш — қ. Тўхтатиб бўлмайдиган қусиш.
Варақ-варақ ҳомиладорлар қусиши — қ. Тўхтатиб бўлмайдиган ҳомиладорлар қусиши.
Васваса (син.: алаҳлаш II, васвос касаллиги), — психиатрияда — ҳақиқатга тўгри келмайдиган, беморнинг бутун онгини, эс-ҳушини эгаллаб олган ва тушунтириш, ишонтириш билан хаёлидан кетказиб бўлмайдиган носог гоя, фикр, қарашлар мажмуи; патологик руҳий ҳолат.
Рус. Бред II.
Васваса кайфият — атрофни, нарса-ҳодисани тўгри анг- лай олмаслик, гўё яқин ўртада фожиа, бахтсизлик рўй бера- дигандай сезги пайдо бўлиши, ҳадиксираш (қ.), ваҳима босиш (қ.) кайфияти; васваса (қ.)га тушиб қолишдан дарак берувчи кайфият.
Рус. Бредовое настроение.
4—4 иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
Васвос
50
Васвос — васваса (қ.) касаллигига мубтало бўлган киши — бемор.
Васвос касаллиги — қ. Васваса.
Васвос тайёргарлик — мияга турли хил мазмундаги вас- вос хаёллар келиши муносабати билан, аксари қисқагина муддат руҳий фаолиятнинг бузилиши; бир зумлик хаёлан тайёргарлик кўриш; васвос хаёллар кетиши билан бу ҳам миядан кетади.
Рус. Бредовая готовность.
Васвос ҳимоя (син. васвос ҳимояси) — руҳий бе- морнинг хаёлидаги душманларига қарши қўлламоқчи бўлган васвос табиатдаги хатти-ҳаракатлар; ўзича яниб қўйиш, душ- манларини хаёлан йўқотиб юбориш, ўлдириш, ҳукумат идо- раларига хат билан мурожаат этиш кабилар билан юзага чи- қади.
Рус. Бредовая зашрта.
Васвос ҳимояси — қ. Васвос ҳимоя.
Вақтинча меҳнатга яроқсизлик — бир кундан бир неча ойгача меҳнатга яроқсизлик (қ.), у қисман ёки бутунлай меҳ- натга яроқсизлик деб тафовут қилинади.
Рус. Временная нетрудоспособность.
Вақтинча қон тўхтатиш — жароҳатланган кишини (бе- морни) транспортда жўнатиш ёки уни кейинги батафсил иш кўришга тайёрлаш вақтида қон кетмаслик чорасини кўриш, аммо иккинчи марта қон кетишига кафил бўл- маслик.
Рус. Остановка кровотечения временная.
Ваҳима босиш (син. ваҳимага тушиш) — 1. Психи- атрияда — бемордаги йўқ нарса-ҳодисалардан ўзини таъқиб ва хавф остида деб хаёлан ишонишидан юзага келадиган хавфсираш, даҳшат босиш, қўрқув кабилар билан таъриф- ланувчи патологик руҳий ҳолат.
2. Реал борлиқда хавф солаётган мавжуд нарса-ҳодиса- лардан қўрқиб таъсирланиш оқибатида юзага келган қўзға- лиш; хатар ўтиб кетиши билан бу ҳам ўтиб кетади.
Рус. Тревога.
Ваҳимага тушиш — қ. Ваҳима босиш.
Врач — олий тиббий маълумотга эга бўлган, даволаш- профилактик ва санитария-эпидемиологик фаолият билан шутулланишга юридик ҳақ-ҳуқуқи бўлган тиббиёт ходими.
Рус. Врач.
Вужуд — халқ табобатида — 1. Кишининг бутун аъзойи- бадани, жони-тани.
2. Тана, гавда, қад ва ҳ.
Do'stlaringiz bilan baham: |