Рус. Белки (белок).
Оқсил алмашинуви — оқсилларнинг овқат билан орга- низмга тушиш жараёнини, шунингдек, ҳазм бўлиш, парча- ланиш, ҳосил бўлган аминокислоталарнинг ташилишини, муайян организмга хос оқсилларнинг синтезини ва парча- ланишини ҳамда охирги маҳсулотларнинг организмдан чи- қариб юборилишини ўзига қамраб олувчи алмашинув.
Рус. Белковмй обмен.
Оқсил етишмаслик — овқат таркибида муттасил оқсил етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган организмнинг па- тологик ҳолати.
Рус. Белковая недостаточность.
Оқсим — баланд иситма, интоксикация, сўлак оқиши, оғиз шиллиқ пардаси ва қўл терисида оғриқли пуфакчалар ҳамда яралар пайдо бўлиши билан юзага чиқадиган ўткир юқумли касаллик; баъзан касал ҳайвонлардан юқади.
Рус. Яшур; син. афтозная лихорадка.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
167
Оғиз даҳлизи
Оқсоқ — бир оёғи иккинчисидан калта бўлганлиги оқиба- тида гавдасини шу томонга ташлаб юрадиган одам.
Рус. Хромой.
Оқсоқланиш — бир оёқ иккинчисидан бироз калта бўл- ганлиги оқибатида гавдани шу томонга ташлаб юриш.
Рус. Хромота.
Оқсоқлик — бир оёқ иккинчисидан бироз калта бўлган- лиги оқибатида гавдани шу томонга ташлаб юриш ҳолати.
Рус. Хромота.
Оқ тана — қ. Оқимтир тана.
Оқчил — гинекологияда — аёллар жинсий аъзоларидан келиб турадиган оқ патологик ажралма; жинсий аъзолар- нинг яллиғланиш касалликлари ва ўсмаларида, эндокрин безлар иши издан чиққан ҳолларда кўпроқ кузатилади.
Рус. Бели.
Оққон — қон яратувчи ҳужайралардан юзага келувчи ва суяк кўмигини ишдан чиқарувчи ўсмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |