Ayupova M. Yu



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

 
 
Adabiyotlar 
 
1. 
Bekker K.P., Sovak M.
Logopediya. – M., 1981. 
2. 
Kovishkov V.A.
Ekspressivnaya alaliya. – L., 1985. 
3.
Kuzьmina N.I. Rojdestvenskaya V.I.
Vospitanie rechi u detey s motornoy alaliey.
– M., 1977. 
4.
Logopediya (pod red. L.S. Volkovoy). – M., 1989. 
5.
Obuchenie i vospitanie detey s narusheniemi rechi red. V.I. Seliver-stov i dr. –
M., 1982. 
6.
Nedorazvitie i utrata rechi red. L.I. Belyakova i dr. – M., 1985 
7.
Preodolenie rechevыx narusheniy u detey i vzroslыx red. V.I. Seliver-stov, s.n. 
SHaxovskaya. – M.,1981. 
8.
Sobotovich Ye.F.
K voprosu o differensirovannoy diagnostike motornoy alalii i 
oligofrenii nervno-psixicheskie i rechevыe narusheniya. – L., 1982. 
9.
Sobotovich Ye.F.
Formirovanie pravilьnoy rechi u detey s motornoy alaliey. –
Kiev, 1981. 
11-BOB. AFAZIYA 
Afaziya-nutqning to’liq yoki qisman yo’qolishi, u odatda bosh miyaning lokal 
jaroqatlanishi natijasida yuzaga kеladi. 
Afaziyani kеltirib chiqaruvchi sabablarga quyidagilarni kiritish mumkin: miyada 
qon aylanishining buzilishi (ishеmiya, gеmorragiyalar), bosh miya jaroqatlari, o’smalar 
qamda bosh miyaning infеktsion kasalliklari. qon tomir tizimidagi buzilishlari, 
kasalliklari sababli afaziya ko’proq kattalarda yuz bеradi. qon tomir tizimidagi bosh 
miya qon tomirlarining yorilishi natijasida yuz bеruvchi anеvrizm, tromboemboliya, 
rеvmatizm natijasida paydo bo’ladigan yurak paroklari, miya-qobiq jaroqatlari o’smirlar 
va yoshlarda qam kuzatiladi. 


Афферент мотор афазия 
Афферент мотор афазия, марказий ёки Роланда эгатидан орқада 
жойлашган, бош мия пўстлоғи постмарказий ва тепа бўлимларининг 
иккиламчи 
соҳалари 
зарарланиши 
натижасида 
келиб 
чиқади. 
Постмарказий ва тепа бўлимларнинг иккиламчи соҳаси бирламчи соҳалар 
билан узвий боғлиқ. Улар учун (бирламчи соҳа) аниқ сомототопик қурилиш 
характерлидир. қарама-қарши пастки томондан импульсларни олиб 
келувчи нерв толалари, бу соҳанинг юқори бўлимларига жойлашади, 
юқори томондан импульсларни олиб келувчи нерв толалари ўрта бўлимда, 
юз, лаб, тил, ҳалқумдан келувчи импульслар пастки постмарказий 
бўлимларга жойлашади. Бундай проекция геометрик тамойил бўйича 
қурилмай, балки функционал тамойил бўйича қурилгандир: у ёки бу фоал 
органнинг, периферик тактил-кинестетик рецепторларининг у ёки бу 
соҳаси қанча кўп аҳамиятга эга бўлса, у ёки бу харакат сигменти шунчалик 
кўп даражада эркинликка эга: бўғим, бармоқ панжалари, тил, лаблар ва 
ҳ.к., шунингдек, пўтслоқнинг сомотопик проекциясида унинг ваколатхонаси 
катта майдонга эга бўлади. Товуш артикуляциясида иштирок этувчи 
органларнинг сомотопик проекцияси, нутқ бўйича доминант чап ярим 
шарда маълум миқдорда кўпроқ ифодаланган. 
Маълумки, ҳар бир нутқий товуш бир онлик уланиш ёки узилиш билан 
талаффуз қилинади. Демак, у ёки бу фонемани ҳосил қилишда симультан, 
мужассам иштирок этувчи иккиламчи майдонлар, бирламчи проекцион 
майдонлар билан боғлиқдир. Бироқ, «м» ва «н» товушлари талаффузида 
лаб ва тилнинг туташ жойи «б» ва «п», «д» ва «т» товушларига қараганда 
камроқ таранглашади ва бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмайди. Жарангсиз 
«к» ва «т» фонемаларини талаффуз қилишда туташ жой бирмунча 
таранглашади, аммо бунда овоз бурмалари таранглашмаган ҳолатда 
бўлади. Фонемаларнинг бундай нозик дифференциал кинестетик 
белгиларини аниқлашдаги қийинчиликлар, афферент мотор афазияда 
қўпол аграфиялар, алексиялар, нутқни тушунишнинг бузилиши келиб 
чиқиши ҳолатларида тушунтирилади. 
Экспрессив нутқнинг бузилиши. А.Р.Лурия (1969, 1975) афферент 
мотор афазиянинг икки варианти мавжудлигини таъкидлайди. Биринчиси, 
артикуляцион аппаратнинг турли органлари 
ҳ
аракатини фазовий, 
симультан синтези бузилиши ва камчиликнинг яққол ифодаланишида 
вазиятли нутқнинг бутунлай йўқолиши билан характерланади. Иккинчи 
вариант, клиникада «ўтказувчи афазия» номини олган, нутқнинг бошқа 
ихтиёрий кўринишларида ва такрорлаш, номлашнинг қўпол бузилишида 
вазиятли, клишесимон
1
нутқнинг маълум даражада сақланганлиги билан 
фарқланади. Афферент мотор афазиянинг бу варианти кўпинча, 
артикуляция усулларини фарқлаб танлаш ва сўз таркибига кирувчи товуш 
1
клише-
қ
о
ғ
озга тушуриш учун устига расм чизилган металл, тош ёки ё
ғ
оч 


ва бўғин комплексларини симультан синтезининг бузилиши билан 
характерланади. 
Афферент мотор афазиянинг биринчи вариантида артикуляцион 
аппаратнинг яққол ифодаланган апракцияси, спонтал нутқнинг бутунлай 
йўқолишига олиб келиши мумкин. Товушларни ихтиёрий такрорлашга 
уринишлар лаб ва тилнинг тартибсиз харакатларига, литерал (товуш) 
алмашинувига олиб келади. Логопед артикуляциясига беморнинг тикилиб 
қараши ё усулни, ё артикуляция органини топишгагина олиб келади, бу 
товушларнинг аралашувини вужудга келтиради м-п-б, н-д-т-л, и-с, о-у ва 
бошқалар. Бу товушлар талаффузида артикуляцион органлар туташиши 
даражасини кинестетик баҳолашнинг бузилиши билан тушунтирилади. 
Бирмунча сўнгги босқичларда беморлар «тол»сўзини «дол», «лол» 
сингари талаффуз қиладилар, яъни бир фонематик парадигма бошқаси 
билан алмаштирилади. 
Афферент мотор афазия учун мураккаб бўғинлар тузилишини тахлил 
қилишдаги қийинчиликлар характерлидир. Беморлар ёпиқ бўғинни иккита 
очиқ бўғинга бўладилар, бўғинда кетма-кет келган ундошларни бўладилар, 
ундош товушларни тушириб қолдирадилар. Шу сабабли «мактаб» «қулф», 
«стол» сўзлари «ма-къ-тъ-аб», «қъ-у-лъ-фъ» «съ-то-лъ» каби жаранглайди 
ва ҳ.к. 
Нутқ талаффуз томонининг тикланишига қараб, нутқий баён 
қилишнинг синтагматик томони сақланганлиги аниқланади. Айрим 
ҳолларда, енгил артикуляцион товушлар қолиши мумкин, булар айрим 
ҳолларда дизартрияни (артикуляцион аппарат апракцияси оқибати 
сифатидаги псевдодизартрия), бошқа ҳолларда, оҳанг ўзгаришида 
ифодаланмайдиган, балки сўзларни талаффуз қилишдаги сунъийлик ва 
секинлашганликда, жаранглиларнинг сўниши ва кам учрайдиган литерал 
парафазияларда, юмшоқ ундошларнинг йўқолишида ифодаланувчи енгил 
хорижий акцентни эслатади. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish