Ayupova M. Yu



Download 3,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/177
Sana11.03.2022
Hajmi3,2 Mb.
#491387
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага

Тушунишнинг бузилиши 
Эфферент мотор афазияда тушунишнинг бузилиши негизида барча 
нутқий фаолият кўринишларининг инерт кечиши ётади ва ички нутқнинг 


предикатив функцияси ва «тил сезгиси» деб номланувчи бузилишилар 
намоён б
ў
лади. 
Қўпол эфферент афазияда персервациялар оддий кўрсатмаларни 
бажаришдаёқ намоён бўлади. 
Агар талаффуз қилинаётган сўзлар орасида катта паузалар қилинса, 
тананинг алоҳида қисмларини кўрсатиш қулай бўлади. Бироқ расм, тана 
ёки юз қисмларини кўрсатиш бўйича вазифалар темпининг бироз бўлса 
ҳам тезлашувида дарҳол персервациялар келиб чиқади. Қайта илтимос 
қилинганда предметли расмларни кўрсатиш беморлар учун катта 
қийинчилик туғдиради. Нутқ-эшитув хотираси иккиламчи бузилади, 
серияли предметли расмларни кўрсатиш қийинлашади, 10 тадан 3 ёки 4 
расмни кўрсатишда аввалги вазифалар персервацияланади. 
Эфферент мотор афазияда грамматик жиҳатдан тўғри ва нотўғри 
тузилган баёнлар эшитиш жараёнида фарқланмайди. 
Афазиянинг бу шаклида метафора, мақолларнинг кўчма маъноси ёмон 
тушунилади. Бу баён қилишнинг яширин маъносига қийинчилик билан 
ўтиш натижасидир (А.Р.Лурия 1975). Шунингдек, кўп маъноли сўзларни 
тушунишнинг бузилиши кузатилади. Бу сўзнинг аниқ лексик аҳамиятидан 
бошқасига ўтишдаги қийинчиликда ҳам ўз аксини кўрсатади. 
Афазияда нутқни тиклаш методикаси. 
Реабилитация таълим тамойил ва методлари 
Реабилитацион таълимнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш унинг 
ани
қ
илмий тамойилларини шакллантириш имконини берди. Тикловчи 
тамойиллари ҳақидаги масала ниҳоятда муҳимдир. Тўғри ишлаб чиқилган
тамойиллар-самарали реабилитация гаровидир. Тамойилларни шартли 
равишда психофизиологик, психологик ва психолого-педагогик кабиларга 
ажратиш мумкин.
А). Психофизиологик тамойиллар. 
1. Деффектни таснифлаш тамойили реабилитацион таълимни амалга 
оширишга киришишдан аввал батафсил нейропсихологик анализ 
ўтказишни тақозо этади. 
2. Иккинчи муҳим тамойил-сақланиб қолган (зарарланмаган) 
анализатор системаларни реабилитацион таълим сифатида қўллаш 
тамойили. 
3. Учинчи тамойил-янги функционал тизимларни яратиш тамойили. 
4. Тўртинчи тамойил-реабилитацион таълимда психик 
функцияларнинг, шу жумладан, нутқнинг турли ташкилий даражалирга 
таяниш тамойили. 
5. Бешинчи тамойил-реабилитацион таълимда инсоннинг бутун психик 
соҳасига, шунингдек сақланиб қолган психик жараёнларга таяниш 
тамойили. 
6. Назорат тамойили П.К. Анохин, Н.А.Бернштейн ва А.Р.Лурия 
томонидан изоҳланиб бўлиб, у доимий қатор алоқанинг бўлишини 
билдиради. 
Б). Психологик тамойиллар: 


1. Касал шахснинг ҳисобга олиш тамойили, реабилитацион таълимда 
касал инсоннинг индивидуаллигини инобатга олиш зарурлигини 
англатади. 
2. Касалда сақланиб қолган фаолият шаклларига таяниш тамойили, 
реабилитацион таълимда бузилган нутқий фаолиятни тиклаш учун 
сақланиб қолган бошқа фаоллар шаклларини ишга солишни англатади. 
3. Касалнинг фаолиятига таяниш тамойили, реабилитацион 
таълимида касал инсон фаолиятининг ҳар хил турларидан комплекс 
фойдаланишни англатади. 
4. Касал фаолиятини ташкил этиш тамойили реабилитацион 
таълимида касалнинг ўз фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришни 
англатади. 
5. Дастурлаштирилган таълим тамойили реабилитацион таълимда 
кетма-кет бажариладиган ва бузилган психик функцияни тиклаш имконини 
берадиган операцияларни ўз ичига олувчи дастурнинг ишлаб 
чиқилишининг зарурлигини англатади. 
6. Деффектга тизимли равишда таъсир кўрсатиш тамойили бузилган 
нутққа бошқа психик функцияларга таяниб туриб таъсир кўрсатишни 
англатади. 
7. Инсоннинг ижтимоий табиатини ҳисобга олиш тамойили психик 
функцияларнинг шаклланишида ижтимоий омиллар муҳим ўрин тутиши 
ҳисобга олиб, касалга таъсир кўрсатишда ижтимоий муҳит таъсирининг 
барча имкониятларидан ўринли фойдаланиш зарурлигини англатади. 
В). Психолого-педагогик тамойиллар. 
1. Оддийдан мураккабга бориш тамойили, касал билан ишлашда 
қўлланадиган дидактик материал мураккаблик даражасига эътибор бериш 
зарурлигини англатади. 
2. Материал ҳажми ва хилма-хиллигининг даражаси тамойили, касал 
билан ишлашда кичик ҳажмдаги ва хилма-хил бўлган материалдан 
фойдаланишни англатади. 
3. Вербал материалнинг мураккаблиги тамойили, касал билан 
ишлашда қўлланувчи материалнинг фонетик мураккаблиги, бутун 
матнларнинг, улардаги сўзлар, жумлаларнинг узунлигини, умуман касал 
учун объектив ва субъектив лексикани ҳисобга олишни англатади. 
4. Материалнинг эмоционал томони тамойили, қўлланаётган вербал 
ва новербал материалнинг касалларга ижобий эмоционал таъсир 
кўрсатишини, уларда ижобий эмоцияларни уйғотишини ва 
стимуллаштирилишини асабий ҳолатдан чиқаришини таъминлайдиган 
бўлишини тақозо этади. 
Юқорида тилга олинган реабилитацион таълим тамойиллари унинг 
илмий асоси бўлиб, амалиётда қўлланувчи афазияни тузатиш 
методларига бир қатор талабларни қўяди. Бу талаблар қуйидагилардан 
иборат. 
Биринчи талаб: афазия туфайли бузилган нутқни тиклашга қаратилган 
таълим методларининг нутқни бузилиш механизмига адекват бўлиши.


Иккинчи талаб: методларнинг тўғридан-тўғри эмас, балки деффектга 
айланма тарзда таъсир кўрсатиши. 
Учинчи талаб: методларнинг тизимлилиги, яъни методларнинг бир-
биридан изоляцияланган эмас балки системали бўлиши. Методлар тизими 
деффектга хусусий методлар каби бир томонлама таъсир этиш ва 
деффектни қисман тузатиш мақсадини эмас, балки деффектга кўп 
томонлама таъсир кўрсатиш орқали функцияни бир бутун фаолият 
сифатида тиклаш максадини кўзлайди. 
Реабилитацион ишнинг муваффақиятли кечиши учун,. шунингдек, 
айрим ташкилий масалаларни, машғулотларга қўйиладиган талабаларни 
инобатга олиш зарур. Булар қуйидагилардан иборат. 
1. Вақтни (машғулот давомийлигини) ҳисобга олиш. Машғулот 
давомийлиги ҳолати ва касалликнинг кечишига, шунингдек, касал 
шахсининг хусусиятларига боғлиқ. Касалликнинг дастлабки босқичида 
машғулот вақти 15-20 минутдан ошмайди. Касаллик барқарор кечганда 
машғулотни бир соатгача давом эттириш мумкин. 
2. Касалнинг иш қобилияти ва толиқувчанлигини ҳисобга олиш. 
Машғулот давомида 1-2 та 3-5 минутлик паузалар бўлиши керак. Бунда
-
фаолдан олиш (мусиқа жўрлигида қўлларни харакатлантириш қўшиқ 
айтиш ва ҳ.к.) ёки пассив дам олиш (мусиқа эшитиш)ни амалга ошириш 
мумкин. 
3. Касалнинг кайфиятини ҳисобга олиш. Машғулотлар режасини 
оператив ўзгартира олишни тақозо этади. 
4. Машғулотнинг ташкилий шаклни ҳисобга олиш. Машғулотлар ҳар 
хил шаклларда, касал фаолиятнинг ҳар хил турларини ўз ичига олган 
ҳолда ўтказилиши лозим. 
5. Машғулотлар ўтказишда қулайликларни ҳисобга олиш.
Машғулотларни ўтказишда жим-житликни таъминлаш, касал диққатини 
чалғитувчи нарсаларга йўл қўймаслик, хонанинг қулай бўлиши ҳисобга 
олиниши керак. 

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish